Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. «Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими?» деган саволлар менга тинчлик бермасди.
— Сурат ва Лола? — сўради у ҳайратланиб. — Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб?
— Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам!
— Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз.
Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди.
Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди.
Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: «Мен Суратни ҳурмат қиламан.
У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас.
Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй!» деб ёзгандингиз.
— Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман!
Шундай дедим-у,бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан.
Ё Худойим, нақадар аҳмоқман!
Лекин нега?
Нега Сурат бундай қилди?
Нима учун?
Ахир мен уни дўстим дегандим-ку!
Ё,Тангрим,нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг?
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK