🌸СОЛИХА АЁЛ🌸


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​-Кел овқатга.
-Хўп, ҳозир,-дея телефонни ўчирдим. Кўз ўнгимдан ўша номаълум кимса ва эълон доскаси кетмас эди.
Эртаси киймай қолган кийимимни олиб, ўша амакига олиб бориб бердим. Амаки тушунгандек бўлди.
-Ҳа, тушунарли, ёзиб қўяйми?-сўради.
​​-Ҳа, фақат « Бу кийим сизга» деб ёзинг,-дедим.
-Хўп,-деди ва ишга киришди. Мен эса кузатиб туришни ўзимга эп кўрмай уйга қайтдим.
Эрталаб мактаб ҳовлсига , аниқроғи эълон доскасига қараш учун йўл олдим. Узоқдан доска кўринарди. Кийим ва ёзувдан дарак йўқ, яқинлашган сарим бир ёзувга кўзим тушарди. Ниҳоят, етиб бордим ва майда ва қийшиқ ҳарфлар билан «Раҳмат сизга » деган ёзувга кўзим тушди. Ҳаяжон ва қувончим ва қандайдир ўкинч бўғзимга тиқилди. Шу ўринда ўзимни ношукур деб койиб ҳам қўйдим. Бу мавсумда кийим ололмадим деб безовталанган мен нодон киймай қўйган кийим кимгадир қоронғу қишда ёрдам бўлишини қайдан билай. Нуқул ўз томоғимиз ва устимизни ўйламасдан атрофимиздаги ночорлар ва ёрдамга муҳттожларга ҳам ёрдам қўлини чўзиш кераклигини англаб етдим. Чунки бу дунёдан фақатгина яхшилик ва савоб амалларини олиб кетишимиз аниқ-ку...
Саломат бўлингизлар.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝Номаълум кимса (ибратли ҳикоя)

Мактабимиз ҳовлисида эълон доскаси бор, куннинг муҳим янгиликлари ёки эълонлар ёзилиб борилади. Мактабга қадам босган одам борки бу доскага бир назар ташлайди. Бир куни доскадаги ёзувга кўзим тушди: «Бу кийим кимдан бўлса олсин ». Ёзувни ўқиб, доска михига осиб қўйилган эски, ивирсиб кетган кийимни кўрдим. Эгаси борлиги амримаҳол, буни эълон қилмаса ҳам бўлар эди деб қўйдим ўзимча. Шу эълон ва уийим уч кунлар турди, тўртинчи кун қарасам, кийим йўқ, эълон ўчирилган. Ҳойнаҳой эгаси топилибди-да, деб қўйдим. Бир томнодан мактаб тозалигига масъул шахслар отиб юбордимикан деб қўйдим. Бу биринчиси эди.
Шундай кунларнинг бирида яна ўша доскадаги ёзув эътиборимни тортди: «Бу шапка кимдан бўлса » . Эски қора қишки шапка осилиб турарди. Ҳайрон бўлдим. Бу доска эълонлар учунми ёки топилмалар бюросими деб. Буни қарангки эртаси шапка ҳам, ёзув ҳам ғойиб бўлди. Менн эса бу воқеаларга кўз юмиб кетолмасдим, бу эски кийимлар эълон қилинишга арзирмикан? Ёзилган чоғда ҳам эгалари келиб олиб кетармикан? Олиб кетганда ҳам улардан фойдаланиб бўлмайди-ку? Эгаси топилмаса, ишчилар ахлат қутисига солиб юборади-ку? Бу иккинчиси эди.
Мактаб уйиизга жуда яқин бўлгани учун ишим борми йўқми бир қараб ўтардим, шу куни ҳам кечқурун мактаб ҳовлисига кўзим тушди. Мактабнинг хавфсизлиги ва тозалигига масъул амаки мактаб эълонлар доскаси олдида нимадир қилаётганига кўзим тушди. Қарасам бўр билан нималар ҳақидадир ёзяпти, беихтиёр яқинлашдим. «Ушбу шарф кимдан бўлса, келиб олсин » деб ёзилган ва амакининг қўлида шарф турарди. Янги бўлмаса ҳам фойдаланса бўлади. Амаки мени кўриши билан қўлидаги шарфни эълонлар доскасига илди-да сўрашди.
-Кел ука.
-Ассалому алайкум. Хорманг, бу доскада доим кийим-кечаклар илиниб турадиган бўлибди, -деб кулимсирадим.
-Ҳа, энди бу ҳам кимгадир фойда, эгаси топилишига ёрдам беради, тасдиқлади амаки ҳам.
-Бу кийимларни қаердан оласиз?, -сўрадим анчадан буён қизиқиб юрган нарсамни билиш учун.
-Мактабни тозалашга масъулмиз, ҳар кимнинг кийими, ё бирор нарсаси тушиб ё қолдирилиб кетади. Шуни эълон доскага ёзамиз, натижаси яхши.
-Кийимлар эски, эгаси олиб кетадими?-ҳайрон сўрадим.
-Алижон, беш қўл баравармас, эгасига керак бўлмаса, бошқаларга керак,-деди маҳзун оҳангда.
-Бошқалар?-сўрадим яна. -Улар нима қилади буларни?
-Билишни истайсанми? -амаки менга тикилди. -Билишни истасанг, мен билан шомга қадар шу ерда тур, қоронғу тушишидан олдин бу саволларинга жавоб топасан.
-Хўп, хоҳлайман билишни, дея кутишга қарор қилдим. Амаки билан анча суҳбатлашиб, шом кирганини билмай қолибмиз. Биз мактаб эълон доскасидан йигирма метрча нарида дарахтлар тагида ўтирардик. Бир вақт амаки «Жим, ана энди саволларинга жавоб топиш вақти келди, эълон доскага қараб тур » деди. Менинг бутун вужудим қулоққа айланди, кўзларим эса ғира-шира атрофга боқарди. Бир пайт мактаб ҳовлисига бир киши кирди. У ёқ-бу ёққа назар солиб, эълон доскасига яқинлашди. Осилиб турган шарфни аста олиб, яна бир бор атрофга қаради. Биз эса нафас олмасдан кузатардик. Номаълум кимса шарфни олди ва доскадаги ёзувларни ўчира бошлади. Ўчириб бўлгач, ортига ўгрилиб, тез-тез юриб уйига равон бўлди. Биз ҳамон кузатиб турардик.
-Ким бу? , -сўрадим қизиқишим ва ҳайратим янада ортиб.
-Кимлигини нима қиласан, бир бечора-да, -бир нўқтага тикилиб жавоб берди амаки ва давом этди. -Шароити оғир, бу инсонга кишиларнинг ёрдами айбмас, бу эски кийимлар ҳеч қачон тушиб қолмаган. Булар уйимизда болаларим киймай қолган кийимлар, уларни шу йўл билан ночорларга бераман, ўзим олиб бориб берсам барибир олмайди, -деди. Карахт аҳволда эдим, дунёда шундай яхши инсонлар борлигидан қувониб кетдим, бир томондан ўзимни койидим, киймай қўйган кийимларим кўп, нега мен шуни тугунларга еғиб ётибман?
Хаёлларимни теоефонимнинг жиринглаши бўлиб юборди. Қарасам онам:
-Алижон, қаерасан?
-Кўчада эдим она.


Фақат юзини ёшартиришни ўйлайдиган аёллар бу маълумотни ўтказиб юборинг!

Ички дунёни ҳам ёшартириш вақти келди. "Бонусига" аёллардаги барча шамоллашлар, ачишишлар ва нохуш ҳидларни 1 кечада таг-туги билан йўқ қилади.

Палон пул турадиган дори керак деб ўйласангиз ҳам адашасиз. 1 дона чеснок ва бу усулни қўллаб ички дунёизни ҳафтасига 10 йилга ёшартираверасиз...

Ухлашдан олдин 1 бўлак чеснокни қирғичдан ўтказиб, ярим чоқ қошиқ...
Батафсил 👇


​​​​ди. У чиндан ҳам ўша қизга уйланиб олган экан.
Эримни сўнгги кунларини эслаш оғир. У жонини тезроқ олишини худодан ёлвориб сўрарди. Биз ўшанда осон ўлим топиш ҳам осон эмаслигини тушундик. Эрим жони узилибгина, ором олди... Шундай қизларжон, ёлғон қасам одамни касрига олади, - Умида опа сўзларини тугатиб бир нуқтага тикилганча унсиз йиғларди.
Биз қўрқиб кетдик. Қасамхўр инсонлар дунёнинг ўткинчи моли учун уқубатни тилаб олгани ёмон экан. Аммо, буни ҳамма ҳам тушунавермаслиги ундан ҳам ёмон экан.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


ажага етиши учун ўзлигимдан кечдим. Ором билмадим. Наҳотки, у мени юзимга оёқ қўйса... Мени дуч келган бир аёлга алмаштирса???
-Тоҳир Комилович, дадангизмилар?- нима дейишни билмай ундан сўрадим.
- Йўқ, у мени эрим,- жавоб қилди у бамайлихотир.
Биз музлаб қолдик. Ўзимизни базўр тутиб, “ Уларга бир илтимос билан келувдик. Балки ёрдамингиз тегар” – дедим яна минг ит азобида. У бизни танимагани учун жуда хотиржам кутиб олди. Ҳатто ичкарига таклиф қилиб, чой дамлаб келди.
- Хизмат. Энди сизларни эшитаман, - деди кулимсираб.
У кулимсирган сари, мени хўрлигим ортарди.
- Ҳалиги биз Қўқон шаҳридан келгандик... Тоҳир Камолович бир танишимга ёрдам берган эканлар. Бизга ҳам сизларни манзилингизни берганди. Марказдан бир дўкон сотиб олмоқчийдик. Хўжайнингиз катта одам эканлар. Агар озгина қўллаб юборсалар 500 доллар берардик.
Ҳолида ўйланиб қолди. Аҳир бу каттагина пул-ку. Ёнимда ўтирган қизимни эса рангида ранг қолмаганди. Яхшиям бизни стол атрофига таклиф қилгани бўлмаса, диванга ўтирганимизда қизимни муштга айланган қўлларини яшириши қийин бўлармиди?
Уни аста сийпалаб, ўзини тутишга ундадим.
-Опа... Марказдан жой олиш осон эмас. Агар иш битсин, десанглар 1000 кўкидан берасиз.
- Биз розимиз...
- Бир паст кутиб туринглар. Аввал эрим билан гаплашай, кейин аниқроқ жавоб айтаман.
- Синглим, ҳадеб бу ерга келиш биз учун қийин. Бира тўла ҳал қилиб кетсак, дегандик. Балки бизни хўжайнингиз билан учраштиришга ёрдам қиласиз. Пулимиз ҳам нақд.
Эрталаб уйдан чиқаётганимизда қизимни турмушга узатсак, мебел сотиб олармиз, деб йиғиб қўйган жамғармамизни олиб, қизимни сумкасига солиб чиққан эдик. Нозима мажолсиз қўллари билан пулни стол устига қўйди. Шўрлик қизимга жуда ачиниб борардим. Уни оқарган ранги энди аламдан кўкиш тус олиб борарди. У ҳушини йўқотиб қўйишидан ҳавотир ола бошладим. Бир ёқда ўзимни ҳам бардошим тугаб борарди.
- Яхши. Унда ярим соат кутинглар.
Ҳолида пулни қўлдан чиқаргиси келмай, унга уч-тўрт назар ташлаганини сездим. -Ҳозир пулни олиб қўйиб турамиз. Иш битгач, кетаётганларингизга берарсизлар. Уларга сизларни қариндошим, деб таништираман. Йўқса қиммат нарҳ айтадилар...
Ҳуллас, Ҳолида ўз эрим билан орамизда даллол вазифасини бажарарди. Пул одамни нималар қилмайди? Пул 18 яшар қизни ўз отаси тенги одам билан яшаш имконини берибди. Бир томонда эса мен ва болаларим қақшаб ётибмиз. Бир томонда эса ҳеч қандай машаққат тортмай бир аёлнинг жони роҳатда. Юрагим лаҳзада қассобга айланиб қолди. Қассоб гўштни нозарур жойини ташлаб ирқитгандек, юрагим эримга бўлган муҳаббатим, меҳрим ва ишончимни ёмон бездек аёвсиз узиб ташлади. Мен эрим етиб келгунча ҳиссиз, туйғусиз, бешақат аёлга айланиб қолгандим.
Эшик қўнғироғи жиринглади. Ҳолида тамано билан юриб бориб эшикни очди. У эримни ичкарига киритар экан, уни бўйнидан қучиб, юзларидан ўпиб қарши олаётганини ўз кўзларим билан кўрдим.Қизимга жуда қийин бўлди. Уни бардошлари тугаб, қичқириб юборди:
- Дада.... -Нозима дод солиб йиғларди.
Тоҳир ака бизни кўрдию, типирчилаб қолди.
- Умида... Нозима...
- Уятсиз...- дедиму, йиғлаганимча уйдан чиқдим.
- Дада... Сизни кечирмайман. Сизни кечирмаймиз...
Тортган азобларимизни гапиришгина эмас, ҳатто эслаш ҳам жуда оғир. Уйга етиб борганимизда эрим машинада бўлгани учун биздан аввалроқ етиб келган экан. Эрим бизни кар, кўр, деб ўйладими? “ У аёл пойтахтдан келган. Катталарнинг бирини қизи. Илтимос қилиб чақиргани учун боргандим. Орамизда ҳеч қандай муносабат йўқ” деб бизни ишонтирмоқчи бўлди. У ҳатто худонинг қаҳридан қўрқмай, вазиятдан чиқиш учун қўлига Қуръонни олиб, ҳарчанд истамаганимизга қарамай “ Агар ўша аёл хотиним бўлса, Қуръони Карим урсин” деб қасам ичди. Оллоҳнинг муборак каломидан қўрққанимиз учун бу сир учаламиз орамизда сирлигича қолди. Аммо, орадан олти ой ўтмай эрим қуриган дарахт мисоли қуриб -қақшаб борарди. У озиб-тўзиб кетди. Докторлар ҳам, табиблар ҳам дардларига даво топиша олмади. Эримнинг баданларидан сув кетганди, дард зулук сўраётгандек вужуди қонсизланиб борарди.
Ҳамма ҳайрон. Биз эса дардимизни ичимизга ютишга мажбур эдик. “ Болалар билса мендан нафратланишади” деб қўрққан эрим, ўлими олдидан бу ҳатосини йиғлаб туриб тан ол


📝 ҚАСАМ УРГАН ЭР

Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам олиш учун бордик. Соя-салқин жой. Сувларнинг шарқираган овози дилга ором беради. Саткак бува мозорини зиёрат қилиб, тушганимиздан кейин тамадди қилиш учун ҳаммамиз суппага жойлашдик. Аёл бор жойда ўз-ўзидан ким ўзарга суҳбат бошланади.
- Эримга бу йил агар тилла занжир олиб бермасангиз сизга жавоб,-дедим Дилнавоз исмли табиатан мақтончоқ аёл одатдагидек ҳаммани оғзига қаратмоқчи бўлди.
-Ишқилиб боплаб калтакламадиларми?-ҳоҳолаб кулиб, гап қотди кўзларини ката-катта очганча Маҳфуза исмли аёл.
Динавознинг эрини калтакчи эканлигини ҳамма аёллар билсада, у ҳеч қачон сир бой бергиси келмасди.
- Ғиринг десин, уйга қўйиб бўпман...
- Ўҳў...
Аёллар орасида шов-шув кўтарилди. Кимдир “Вой ўлмасам” деб лабини тишлаб, аёлнинг бу қилиғини эрига ҳурматсизлик, деб баҳоласа, бошқа кимдир унга ошкора ҳавас билан боқиб
“ Эрингизни қандай қилиб қўлга олдингиз-а” деб тажрибасини гапириб беришни сўрарди.
-Шу келин ҳам ажойиб-да. Кеча “ Эрим уйга иккита нон ҳам олиб келмайди” деб йиғлаб чиққанди. Эри тилла занжир олиб берармиш. Қон йиғламай чиққан куни ўзи Дилнавой учун катта давлат бўлса керак. Шўрлик аёл… Шуларни орзу қилиб яшаса керакда,- шивирлади ёнимдаги аёл.
-Эй ёлғонни ҳам ямламай ютадиган бўлибсиз, Дилнавоз, - дея уни оиладаги “хукмронлик” ҳақидаги эртагини бўлиб, шартаги Гулёра узиб олди. –Акамни овозини эшитиб лабингизга учиқ тошадию...
-Ишонмасангиз Қуръон урсин...
-Ҳай, тилгинанг кесилмасин. Худо урмасин, нодон. Касри ўзингга урса майлию, болаларингга урмасин...
Орамизда энг каттамиз бўлган Умида опа шундай деди-ю, ички бир алам билан йиғлаб юборди. Ҳамма оғзига толқон солгандай бир лаҳзада жимиб қолди. -Тоҳир акангизни ўлимидан олдин кўрсансиз-а, Дилнавозхон. Шундай алпқомат одам, умрларинингсўнгги кунлари қуриб-қақшаб оламдан кетдилар. Уларни тортган азобларини ҳеч бир душманимга ҳам раво кўрмайман.
Умида опани кўзларидан оқаётган ёш юзларини юварди.
- Раҳматли Тоҳир ака билан ҳаётнинг пасту- баландини бирга кечирдик. Кечалари дўппи тикиб, ўқишларига пул қилиш учун мижжа қоқмай тунни тонгга улаган кунларимни яхши эслайман. “Улар катта одам бўлсалар, болаларимга яхши. Уларга суянч. Таянч бўладилар”, деб ўйлабман. Катта рўзғорни кундузлари бозорга пишириқ пишириб сотиб, кечалари дўппи тикиб тебратардим. Яна рўзғордан қисиб-қимтиб, бегона шаҳарда мустар бўлмасинлар, деб орттирганимни уларни қўлларига тутқазардим.
Ниҳоят эрим ўқишни ҳам битириб олди. Аввал шаҳарда, кейинчалик вилоят ташкилотларидан бирида ишлай бошлади. Раҳбар лавозимига ҳам кўтарилдилар. Бир жиҳатдан улардан нолийдиган томоним йўқ эди. Рўзғоримни тўкис қилиб, кийим-кечакда ҳам бизни бировдан кам қилмасдилар. Бирин- кетин машина, кейин ховли сотиб олдик. Болаларим ҳам вояга етиб, орзу қилганимдек катта ўқишларда ўқий бошлашди.
Умида опа ҳикоясининг шу ерига етганда нафас олиши қийинлашиб, томоғига тиқилган аламни чиқара олмай оғзини маҳкам тўсиб, бир муддат кўз ёш тўкиб олди. Биз эса сўзсиз унга тикилиб ўтирардик. У ўзига келиб олгач, сўзларини давом этди:
- Бир куни катта қизим ғалати гап топиб келди. Курсдош дугонасини уйига борган экан, ўша ерда узоқдан дадасини кўриб қолибди. Дугонаси “Бу одам қўшнимизни эри”, дебди. Қизим уйга қон қақшаб йиғлаб келди. Биз аввалига бу сўзларга ишонмадик. Қандоқ ҳам ишонай? Ахир эримга ўзимга ишонгандай ишонсам. Ўша куни қизимни қатиқ койибман. “ Чолни кўриб бувам дейдиган бўлиб қолибсан” деб.
Эрим ҳеч қачон уйга кеч келганини ёки бирор кун бошқа ерда ёрда ётиб қолганини эслай олмасдим. Шу боис ҳам у менга, болаларимга ҳиёнат қилишига асло ишонмасдим. Қизимни койидиму, ўзимнинг дилим ҳира эди.Қизим ҳадеб мажбур қилавергач, уни кўнгли таскин топсин, деб Нозима билан ўша дугонасининг қўшнисини уйига кириб бордик. Ишонсангиз, у аёл қизимдан ҳатто икки ёш кичик экан. Энди 18 ёшга кирибди. Уйининг тўғрисида не кўз билан кўрайки,аёлни эримнинг елкасига бош қўйиб тушган сурати деворда осилиқ турарди. Исми Ҳолида экан. Уйидаги хориж мебеллари-ю, гиламларни кўриб оғзим очилиб қолди. Унга ҳасадим ҳам келди. Ёмон хўрлигим ҳам келарди. Ахир эримни шу дар


#baxt_manzili

— Ойи, бозорнинг ҳаммасини кўчириб келибмизми? Машина юкхонасидаги картошкани олмоқчи бўлан Санобар чираниброқ гапирди.
— Менга беринг, сиз нарироқ туринг! Ҳайдовчи ярим қоп картошкани кўтариб деди
— Шу дарвозами? Кейин жавобни ҳам кутмай, қолган халталарни ҳам ўзи икки қўллаб ташиб, ичкарига олиб киоиб берди. Одина хола келишилган пулни узатгач, Санобарга бир қараб олган йигит машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Она ҳайдовчининг нигоҳини сезди. Кела келгунча ҳам машинанинг ойнасидан қизига қараб-қараб, она-болани гапга солишга уриниб келди. "Аллоҳим шуларга чирой эмас бахт берса бўлмасмиди?" Кўнглидан ўтказди. Бир йилда бир эмас, иккита қизи қайтиб келса-я?
Уйга киргач, Лобар ҳам чиқди. Бозорликни ошхона ёнидаги хужрага ташиб олдилар.
— Чой қўйдингми?-сўради Одина Лобардан кранда оқиб турган сувда қўлини ювар экан.
— Дилбаар! Ичкарига қараб бақирди...


​​ўнта қиздан кейин  ҳам ўғил кўришаётгани  ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди.
Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи  ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри  ўғли йўқлиги учун тана қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар  авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак.
УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган  ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди.
— Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага  қараб
— Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди.
-Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз?
-Ўғил…
-Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади.
Саида  хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди.  Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди.
-Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди?
-Ўғил аяжон, ўғил
— Худога шукр.
Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин.
Уша кундан бошлаб  бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам  хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади.
Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни  қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди.
Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач
-Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди
-Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон  опа, ўғлини босиш учун.
-Беринг деяпман, ўлмайди. Саида…
Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди.
-Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди
-Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида.
-Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг  қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди.
Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган.
Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди.
Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.  Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил эди.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


📝АРМОН

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса  эди».
Рўзимат ака ёноғига томган кўз  ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда  виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди…
Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир  кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган,   ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди.  Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди. Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам  рахмат.
Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди.
Ёшликдан дўст тутинган   тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа  икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла  «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим.
— Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?!
Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди.
— Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан  бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб  ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари  ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди.
Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб,  суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди.
-Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди.
— Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди.
-Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб  қўясан.
Рўзимат бир онасига, бир ерда  ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига  қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди.
Орадан бир йил ўтди.  Ота-онасининг насиҳатлари тасир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди.
Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини, одамлар


😥 Эр хотинига шундай шарт қўйибди:

😅 «Шундай овқат тайёрлаки,
унга 4 қути туз кетсин. Лекин овқат шўр бўлмасин...
Шундагина иккинчи хотин олмайман».

😳 Хотини бир хил овқат пиширибди, эри у овқатдан хурсанд бўлибди.Овқатни дастурхон устида яна туз билан ейишибди.

❓Диққат савол: Бу қандай овқат?
....👇🏻

ЖАВОБИ


​​Хозир ўша кунлар кўз олдидан ўтган Давлатхон аяни кўзлари ёшга тўлди.
"Мени кечиринг онажон, мен ношуд келинингизга бу кунлар ҳам кам. Қадрингизга етмаган, тухмат тошига бағрингизни тўлдирган мен ахмоқни кечиринг...." дея титраган лаблар шивирларди.
Кўзлардан тинимсиз ёш тўкиларди....
Онаси хам қизини "Кет уйингга , у ер сени уйинг энди, ёш бола эмассан! " - дейиш ўрнига, "Тор қорнимга сиққан, кенг ховлимга сиғмайсанми, шу уйда сенинг ҳам ҳаққинг бор!" деди... Эрига
қизини аразлаб келганини айтмай
"Бошқоронғилик қизимизни қийнаяпти экан
шунга қайнонаси ўзи рухсат берибди "Онанггизникида ҳоҳлаганча туриб келинг деб" дермиш. Ота қизини жонидан ортиқ яхши кўрадику, кейин у кўча одами. аёлларни ишига аралашмасди.
Эҳ, онамма, ўшанда мени нега "кет" демадиза...Ҳайдасангиз ўша пайтлар ёмон кўришим мумкин эди сизни, лекин хозир рўзғорим бут, оилам жам бўлиб болаларим отаси бағрида улғаярмиди...Иккинчи фарзанди Дилдора туғилди. Ўғил отасига , қиз эса онасига ўҳшарди. Ҳатто хулк,-атвори хам. Ўғли Файзулло дадасига ўхшаб оғир босиқ, Дилдора эса эркатой танти. Давлатхон ая эри билан яшаб юрган кезлари ҳарр сафар, ҳар хил бахоналар қилиб аразлашини, онаси "кел болам" дейишини қўйишмади....
Куёв бўлмиш аросатда....
Бир тарафда не умидлар билан вояга етказган онаси, бир тарафда икки боласи ва эрка аёли. Хамма нарсани ҳам чегараси борда.
"Сен кимдан рухсат сўраб кетяпсан?! Мен сенга кимман ўзи?!"- деб юзига бир шапалоқ ургани учун эрини акаларига ёлғондан "Мени судраб урди, хаммаёғимни кўкартириб, қонга белади. " деб роса урдирганди. Ўзи эса ичида "бопладимми сени" деб маразли кулиб эрига қараб турарди...
Оила ажрашди....
Келинининг ҳамма қилиқларига қайнона чидарди, аммо ўғлини у ҳам Худодан тилаб олган, келини билан ўғлини охирги сухбатини
тирик гувохи....
Қайнона невараларидан тез-тез хабар олиб ўйинчоқлар оборади...
Ота уйига қайтиб келган Давлатхон ая аввалига бир ойларча роса "авайланди".
Энди у уйнинг хам келини, болачалар бор эди. Неваралар уришганда онаси қай томонга қочишни билмайди.
Келини хам бир кун "ёрилди".
"Қизингизни болалари келгандан бери мени болаларимга тинчли йўқ,! Ўз уйларида хам сиғиндидек юришади. Қизингизни ақли
бўлганда шундай куёвдан ажралмасди.
Қачонгача бу ҳолга чидайман?! Қурбақани хам боссанг вақ дейди. Менку одамман!"
..Отасини боши эгик , онасини дарди ичида. Оилани хамма аъзолари, яъни жигарлар тўпланишди. Узоқ маслаҳатдан сўнг Давлатхон аяга алохида уй олиб рўзғоридан хабар олиб турадиган бўлишди.
Давлатхон аяни эри бошқасига уйланди. Келин бўлмиш чирой чимматга бой бўлмасада, мехнаткаш, уй қизи, қайнонасининг кўнглидагидек.
Ойлар ойларни, йиллар йилларни қувирди. Давлатхон ая бошқа рўзғор қурмади. Хамиша шундай қийналмай яшайман акаларим борку деб ўйларди.
Ёш ўтган сари аста секин Давлатхон аяни аввалги чиройи ҳам ,кучи хам уни тарк этарди. Эри эса янги аёлидан бола -чақали , тинч -тотув.
Бу орада ая ота- онасидан айрилди. Акалари хам бора-бора ундан хабар олмай қўйишди. Хаммалари ўз ҳаёти, турмуш ташвишларидан ортишмай қўйишди.
Ўғил қизи анча улғайган, Қизини бўйи етган, ўғли йигит бўлиб қолган.
Биз ёшлигимизда ака укаларимизни, бир-биримизни кийимларимизни кийиб катта бўлганмиз, хозирги ёшлар умуман бошқа дунё. Буларни устига етказайми, ё қорнигами ?
Ўғлим бечора олганимни индамей кияди, нима пиширсам"ширин бўпти рахмат ойижон" дейди. Қизим уни акси .... Пол ювиб топганим нима хам бўларди?.. Ёшликда ҳеч бўлмаса чеварчиликни ўрганмабман, эх, бошим қотди!
Болаларни ёшлигида муаммолар кам эди, улғайишган сари муаммолари хам каттайяпти....
Давлатхон ая ўйлаб ўйига етолмайди. Ҳам она, хам ота бўлиш унга оғирлик қиларди. Ўғил болага хам , қиз болага ҳам ота тарбияси зарур ва ахамиятга эгалигини энди тушиниб етганди.
Афсус кеч... Ҳаётга енгил -елпи қарамаганида хозир бир оилани бекаси бўлиб, болаларини умр йўлдоши билан бирга тарбияларди ...
Сўнгги пушаймон ўзингга душман-деб шунга айтсалар керакда.
Д И Л О Р А ОСМАН ҚИЗИ ҳикояси...

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝«... АЛАМЛИ ҚИСМАТЛАР...»

«Ёш ўтган сари ақлинг хам кирар экан, майли, хечдан кўра кеч бўлсаям ҳатоларимни тушиниб ҳамма айб ўзимда эканлигини, ёшлик қилиб, қайсарлик қилиб, гулдак оиламни барбод қилганлигимни хис қиляпману .... Энди болаларим келажагини ўйлашим керак ... »
Давлатхон ая сўрида ўтириб, ҳаёлан ёшлик даврларини кўз олдига келтиради.
Улар оилада тўрт фарзанд , уч ўғил ва бир к,из... Оддийгина оила бўлиб ота- онаси хам боғдорчилик (совхоз) бригадасида ишларди. Давлатхон ая оилада тўртинчи кенжа фарзанд, , ёлғиз қиз ,қайсар лекин ёқимлигина
ширин қизчалиги билан бошқалардан ажралиб турарди....
Дадаси у туғилганда, "Оиламизга шу фарзандим бахт ва давлат опкирсин"- деб ният қилиб исмини Давлатхон қўйган , онаси эса Умида ёки Раъно қўймоқчи эканди...
Отанинг бирин кетин орзулари ушала бошлабди. Шу фарзанди қадами ёқиб оилага давлат, барака ёғилаверибди. Ота ёлғиз қизини "оилам тумори" деб эркалатар, уни бошқа ўғил фарзандларидан аъло кўраркан.
Йиллар ўтиб дадасининг эрка, тантиқ қизи вояга етибди. Сочлари қўнғироқ , қоши қаро кўзлари шахло, эркалиги ўзига ярашган. Ота фарзандларини уйли, жойли, қилган, навбат эркатойига келган. Қиз бўлса ўз хуснига ўзи махлиё, соатлаб кўзгу олдидан кетмас, уй ишларига хам унча хуши йўқ.
Куни келиб ҳамма қизлар қатори уни хам карнай-сурнай, ёр-ёр остида яхши бир хонадонга узатишибди. Куёв бўлмиш йигит, тўрт қиздан кейин дунёга келганигами, ёки опалари қўлида ўсганиганигами юмшоқ кўнгил, дил озоримас эди. Уни оиласида тўрт опаси ва укаси бор. Опалари келинни хуснига, сепига лол. Куёв боланику гапирмаса хам бўлаверади.
Уйида эрка қиз, энди эрка келин эди.
К,айнонасини хам биринчи келинимасми, кеча-кундуз келинига махлиё. Шу кунларга етказганига шукроналар айтиб, ёшларга бахт тилаб дуода.
Ойлар ўтиб эрка келин хомиладор , хамма янги мехмонни дунёга келишини сабрсизлик билан кутяпти. Келин келин бўлиб бирор мартта тандирга нон ёпмабди, чунки уни
узатаётганда онаси :"Қизим сал эркароқ, келинлар борлиги учун унга овқат қилиш, нон ёпиш буйирилмаган" - деганди. Қайнонаси :"Майли ёшда хали, вақти келса хаммасини ўрганиб олар"- деган. Йил бўляптики халиям вақти келмабди шекилли ҳалиям қайнона ўзи нон ёпади, ёки бўлмаса қайнопалар келиб ёпиб беришади. Келинни оддий эшик супириш, чой дамлаш шунга ўхшаган майда-чуйда ишлари хам қайнонасини шодлантирарди. Оғир оёқликда хам эркалиги роса ошди. Куёв оғзидан чиққанини мухайё қилар, қайнонаси қўлини совуқ сувга урдирмасди....
Ой куни етиб У она , ўғил фарзандли бўлди.
Хурсандчилик авжида.
Боласини қийинчиликсиз катта қилади. Бу ёқда ота- она, жигарлари, бу ёқда қайнона -к,айнота.... Бола бир ёшдан ўтиб иккинчи болага хомиладорлиги билинди.
Қайнонанинг шодлиги чексиз :" Ўзим ўргилай боламдан, Худони берганида қизим, майли умри билан берган бўлсин бунисини хам. Мана мен турибманку, биргаликда катта қиламизда а ?"
Ўз онаси эса : " Битта болани эплолмаяпсану,
қийланиб қоласан , хали ёшсан олдириб ташла. Боланг хеч бўлмаса 3 ёш бўлгунча сақлан" - деди.
Уйидан келган келин онасини гапини қайнонасига айтди , ўз онасини гапини маъқуллади хам. Қайнонаси : "Болам балким керакмасдир аборт"-деди маъюс....
Болани туғилишини онаси ва келиндан бошқа хамма хохларди. Боши қоронғиликда келин
қайнонасини хушламай қўйди. Қайнонаэса уни тушинарди, ахир у хам онаку, бошидан ўтган хомиладорлик машаққатлари.
Тортишувлар билан анча вақтлар ўтиб хомила хам ривожланиб катталашди. Докторлар энди вақт кеч бўлганини, аборт мумкинмаслигини айтишди.
Келин кундан кун қайнонасини ёмон кўриб тез-тез ота уйига бесабаб аразлаб кетадиган бўлди.
Қайнонаси хеч вақт келинидан айб топмади. Келин орада куёвига "Онангиз мени ишимдан
айб топадилар, Махаллага чиқиб мени ҳаммага ёмонларканлар"- деб арз қилишни бошлаган. (Бу сўзлар ёлғонлигини ўзи хам биларди, чунки қайнонаси уйдаги гапни кўчага ташидиган аёллардан эмас эди)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍳Ёғ ва оловдан қорайиб кетган қозонни тозалашни ўйлаб сизнинг ҳам бошингиз қотадими?

Кимёвий тозаловчи воситалар доим ҳам ёрдам бермасилиги мумкин. Ёрдам берган тақдирда ҳам улар арзон эмас. Ундан кўра уй шароитида бор нарсалардан фойдаланиб самарали тозалаш воситасини тайёрлаб кўрамиз.

📄Бундай усуллардан бир нечтасини кўриб чиқамиз...


​​- Ҳа, сиз билган ӯша ғишт. Мана, у икки кундирки бизнинг “азиз меҳмонимиз”, дам оляптилар (ғишт бу бир кимсанинг лақаби. Асл исми Мирғолиб. Ёши элликка борган. Умрининг тенг ярмини қамоқда ӯтказган. Аввалига, ӯз фаолиятини кичик-кичик ӯғриликдан бошлаган. Бир сафар, бир инсоннинг бошига ғишт билан уриб қамалди. Ӯшанда у ӯзига ғишт лақабини орттириб олган. Ҳозирги кунда учига чиққан жиноятчилардан).
Кейинги ӯтказилган тергов ӯзгача тус олди. Уддабурон Собир Аҳмедов барча кӯрсатмаларни бир-бирига боғлай олишга эришди. Натижаси ёмон бӯлмади.
- Раънохон, “касални яширсанг, иситмаси ошкор этади”, деганларидек, чалғитишга уринманг! Хабардор этай Ҳаким шу ерда. Гиёҳванд олди-соттиси бошлиқларидан бири “шеф” ҳам қӯлга олинган. Танангизга бир ӯйлаб кӯринг-да, саволларга аниқ ва тӯғри жавоб беришга ҳаракат қилинг! Яширишга уринганингиз бефойда. Бошқалари аллақачон айтиб бӯлишди. Сизнинг кӯрсатмангиз фақат айрим нарсаларга аниқлик киритиши мумкин, холос, - деди Собир Ахмедов тергов жараёнида...
Бошлиқ хонасида навбатдаги йиғилиш бӯлиб ӯтди. Унда, асосан Собир Аҳмедовнинг ахбороти тингланди. У барчанинг диққатини ӯзига тортиб қуйидагиларни сӯзлаб берди:
- Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова доим Ҳаким дегич йигит билан бирга шаҳар чеккасидаги қишлоқда жойлашган “нуқта”га, яъни оғуфуруш жиноятчилар йиғиладиган ҳовлига “юк” олиб бориб туришади. Олди-сотти ишлари ортидан бойиб кетадилар. Йӯқ жойдан олтину, зебу зарга ӯралиб бораётган хотинининг қинғир ишлар билан илакишиб қолаётганини сезган Носир унга халақит бера бошлаган. Бу турмуш ӯртоғигаям, қолаверса, гуруҳдагиларгаям ёқмайди. Натижада, уларда уни йӯлдан олиш нияти пайдо бӯлиб, қотил ёллашади. Қотил айнан Носир Фаттохов яшайдиган маҳалладан, яъни Мирғолиб деган кимса танланади. Унинг лақаби - “гишт”.
- Жуда яхши. Қотиллик қай йӯсинда содир этилганлиги тӯғрисида нима дея оласиз? - сӯради бошлиқ.
- Қотилликни амалга ошириш куни, вақти белгилангач, Ҳаким қотил учун шароит яратишга тушади. Раънога учраб, уни алдаб, катта миқдорда “юк” келади деб ишонтиради. Гуруҳнинг ҳийласига лаққа тушган Раъно қоронғу тушиши билан тунги қӯриқчилари бӯлмиш каттакон икки итини ҳовли чекасидаги хоналардан бирига олиб бориб қамайди. Болаларини ухлатиш учун вақтдан эртароқ ӯз хоналарига олиб бориб ухлашга ундайди. Ишларига халақит бериши мумкин бӯлган эрини эса иккинчи қаватга олиб чиқиб ётқизиб чиқади. Ӯзи эса дарвозани очиқ қолдириб супада ӯтириб “юк”ни кутади. Анча кутади. Ҳа, деганда таъминотчилар кӯринмасди. Вақт ярим кечадан ӯтавергач, телефон жиринглаб қолади. Безовта қилган Ҳаким эди. Раънонинг жавобидан сездики, ҳамма иш режа асосида кетаётир. Гуруҳдагилар Раънони алдаб қотиллик учун шароит ҳозирлагач, юкни қӯлга тушганлиги ва энди уни кутмаслигини айтишади.
- Хӯш-хӯш, давом эттиринг!- буюрди бошлиқ. Хонадагилар- нинг бор диққати Собирда эди. У яна гапида давом этиб:
- Раъно Ҳакимнинг гапини рост билиб қулфлаш мақсадида дарвоза ёнига боради. Негадир, унга бир шарпа девор устидан ошиб утиб, ҳовли ичкарисига тушгандай сезилади. Қӯрқа бошлайди. Ҳайҳотдек ҳовлининг нариги чеккасига бориб итларини қӯйиб юборишга юраги дов бермади. Ӯзини шоша-пиша уй ичкарисига уриб, болалари ётган хонага кириб ётади. Қотил эса Раънонинг дарвозани қулфлаб бӯлгунига қадар иккинчи қаватга чиқадиган зина тагига кириб яширинган. Ҳаммаёқ тинчигач, қотил қабих ниятини амалга оширади, - деб терговчи Собир Аҳмедов сӯзини якунлади...
Одил суд ишни атрофлича кӯриб чиқиб, ҳар бир жиноятчининг қилмишига яраша жазо белгилади. Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова ҳам жазодан бенасиб қолмади. Фотима ая суд залидан чиқаркан, терговчи Собир Аҳмедовнинг ёнига борди. Унинг елкасини қоқиб:
- Раҳмат сизга, болажон! Илоҳим, болаларингиз ҳузурини кӯринг. Яхшиям, давлат бор, ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари бор. Йӯқса, дунёни жиноятчи босарди, - дея алқаб, унинг ҳақига дуо айлади...
Ҳабибулла Ғафур.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


- Доим шундай қилишармиди?
- Йӯқ. Авваллари ҳеч бундай қилмаганлар, - жавоб қилди Гулноза. Бу жавоб Собирни таажжубга солди. “Бу ерда хотиннинг ҳам қӯли борга ӯхшайди. Қӯшниларнинг кӯрсатмасига қараганда, ӯша куни Носирнинг уйидан ҳеч қандай шовқин, ҳатто итларнинг ҳам овози эшитилмаган экан. Бу ҳолат жиноятчилар учун шароит яратиб берганини англатади”, деб кӯнглидан ӯтказди.
Ӯша куни нафақат марҳумнинг хотини Раъно, балки ундан ташқари яна бир нечовлар терговга тортилди. Бир-биридан хабар топмаслиги учун чақирув вақти турлича белгиланди. Фарқли ӯлароқ Раъно барчасидан эртароқ келиши тайинланган.
Терговчи Собир Аҳмедов қанчалик уринмасин ундан жиноятга тортадиган илмоқли гап ола билмади. Ҳа, бу хусусда у кимдандир яхшигина сабоқ олганга ӯхшайди. Ҳар бир берилган саволга ҳеч иккиланмай, дадил-дадил жавоб берарди. Уринишнинг нафи бӯлмагач, жаҳли чиқди. Қӯнғирок тугмаси босилиши билан эшик очилиб, соқчи кириб келди.
- Бу кишини олиб бориб қаманг!- буюрди терговчи. Собирнинг тӯсатдан бундай қарорга келишини кутмаган Раъно довдираб қолди. Ӯрнидан туриб бир соқчига қаради, бир терговчига.
- Нега? Қайси айбим учун? - сӯради у дудуқланиб.
- Ҳали, беайбман денг? Жиноятнинг содир этилишига шароит яратиб берганингиз айб ҳисобланмайдими? - деди Собир дӯқ уриб.
- Қанака шароит? Нима бало, ӯз эримни ӯлдириб кетишларини истабманми? - деб ҳӯнграб йиғлаб юборди Раъно.
- Нега бӯлмаса кечалари ҳайҳотдек ҳовлига қӯйиб юбориладиган итларни қамаб қӯясиз? Дарвозаям қулфланмай очиқ қолдирилган. Устига-устак қотилликни бемалол, хатосиз бажаришлари учун Носир ётган хонанинг чироғи ӯчирилмай ёниқ қолдирилади? Буларнинг барини эътиборсизликка ағдармоқчимисиз? Ёки бу ерда бошқа гап борми?
- Илтимос, ҳар хил хаёлларга борманг!- деди Раъно ҳалиям айбдор эканлигини тан олгиси келмай. Терговчи соқчига бир имо қилувди, у келиб Раънонинг қӯлига махсус мосламани кийгизди. Хона эшигидан чиқаётувдилар ҳамки,
- Айбингизни тан олиб кӯрсатма берсангиз ӯзингизга яхши бӯларди. Ахир, ёш умрингиз қамоқда ӯтмасин дейман-да, - деди Собир...
Эшик такиллаб ичкарига Ҳаким кириб келди. Терговчининг рухсати билан кӯрсатилган жойга бориб ӯтирди. Ундан ҳар қандай терговчиям осонликча гап олиши қийин. Чунки, бундан аввал ҳаётнинг аччиқ дарсини олган, қамалиб чиққан.
- Мана булар сизга!- деб Собир Аҳмедов Ҳакимга қоғоз ва қалам узатди. - Фақат, чалғитишга уринманг! Барчасидан бохабарман. Ҳозиргина Раъно Фаттоҳова тергов бериб хонамдан чиқди. Ҳойна ҳой даҳлизда кӯрган бӯлсангиз керак. Не бӯлсаям, у Носир Фаттоҳовнинг турмуш ӯртоғи. Бир ёстиққа бош қӯйишган. Ӯртада фарзандлари бор. Ҳар кимнинг ӯз ӯрни бӯлганидек, оилада Носир- нинг ҳам қадри бӯлган, албатта. Шу томонларни ӯйлаган бӯлса керак, Раъно бор гапни ошкор этди. Сиз яширган билан бошқаси айтади. Шунинг учун яширмай, чалғитмай борини қоғозга туширинг! Қуролни ҳам қаердалигини ёзиш ёдингиздан кӯтарилмасин!- деди у. Терговчи Ҳакимни кӯрсатма ёзишга ундаб, ӯрнидан турди-да, дераза томон ӯтди. Сигарет донасини охиригача чекиб улгурмасиданоқ, Ҳаким ёзиб бӯлганлигини айтиб қолди.
- Ӯз қӯлим билан ёздим деб пастки қисмига сана қӯйингда, имзо чекинг! - деди Собир секин унга яқинлаша бориб. - Нега бунча қисқа ёзибсиз?
- Борини ёздимда, ӯртоқ командир!- жавоб қайтарди Ҳаким. Собир қоғозни қӯлга олиб ӯқий бошлади. Лабини буриштириб:
- Ҳали, бегуноҳман денг. Фариштадай инсонни безовта қилибмизда? Ҳа, майли. Бир-икки кунда тилга кириб қоларсиз, - деди-да, чақирув тугмасини босди. Эшик очиб соқчи кириб келди.- Бу кишини олиб бориб қаманг! Соқчи Ҳакимнинг қӯлига мослама кийгизиб, ташқари томон юришига ундади. Собир эса уларнинг эшик ёнигача боришларини кутди. Етишгач:
- Айтгандай, бу кишини ‘Ғишт”нинг олдига олиб бориб қаманг!- деди у.
- Fишт? - деб юборди беҳосдан Ҳаким ортига ӯгирилиб.


📝ҚО Т И Л. ( ҳикоя )

Қотил ҳам ёлланди. Эътиборли тарафи шундаки, у айнан Носирнинг маҳалласидан танланди...
Куни кеча бӯлиб ӯтган қотиллик юзасидан жиноий иш қӯзғатилди. Бӯлимда бӯлиб ӯтган бугунги йиғилишда ҳам айнан ӯша масала кӯрилди.
- Хӯш, - деб гап бошлади гуруҳ раҳбари йиғилиш сӯнгида ӯз фикрини билдириб.
- Тӯпланган кӯрсатмалар ҳали етарли эмас деб ҳисоблайман. Гумондорларнинг барисини сӯроқ қилишни давом эттирмоқ зарур. Тӯғри, анча-мунча маълумотлар тӯпланди. Лекин, қотилнинг ким эканлигини аниқ далиллар билан намоён этишимиз керак бӯлади. Марҳумнинг маъракасиям ӯтди. Энди, ишларни атрофлича ӯрганиш ва бу ишлар зудликда бажарилиши зарур. Эътиборни асосан унинг хотини Раънога қаратишимиз ва унинг ҳар бир ҳаракатини кузатишимиз талаб этилади. Марҳумнинг онасиям қотилликни айнан келинидан кӯрмоқда. Болаларига яна бир бор мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бӯлар.
Терговчи Собир Ахмедов марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди. Уйда муштипар она, хотини ва болалари ӯтиришарди. Марҳумнинг ҳақига фотиҳа тортилгач, секингина онаизорга мурожаат этиб:
- Фотима ая, мени кечирасиз хизматчилик экан-да, бир-икки нарсаларни сӯраб билсам дегандим, - деди. Фотима ая кӯп йиллар мактабда ӯқитувчилик қилган. Ҳаётнинг кӯп пасту баландини анчасини бошдан ӯтказган. Тушунган аёл. Шунинг учун ҳам Собирнинг гапини тӯғриликча қабул қилиб:
- Бемалол. Болажон, қандай бӯлмасин ӯғлимнинг қотили топилса бӯлгани. Жазосини олишсин ӯша номардлар!- деди кӯзига ёш олиб.
- Рухсат берсангиз, аввалом бор набираларингиздан бошласам дегандим, - деди терговчи Собир Аҳмедов.
- Бӯлмаса, набираларимни олиб юқори қаватга чиқингизлар. Айнан қотиллик содир этилган хонада сӯроқ қилсангиз. Зора, набираларимнинг ёдига тушиб бизга айтмаган гапларни сизга ошкор этишса, - деди Фотима ая.
Аслида, ушбу уй бир вақтлар катта бир ташкилотнинг идораси эди. Ишлари орқага кетиб инқирозга дуч келган. Ӯз-ӯзини бошқара олмаганидан кейин сотувга қӯйилганди. Насиб этган экан, Носир Фаттохов ким ошди савдосида ғолиб чиқди.
Аянинг ижозати билан Собир болаларни олиб, юқори қаватга кӯтарила бошлади. Зинадан чиқиб, даҳлиз бӯйлаб юришди. Биринчи хона эшиги ёнидан ӯтаверишдики,
- Дадамни мана шу хонада отишган, - деди каттакони. Айтишмасаям, буни Собир яхши билади. Ишни бошқа томонлама ӯрганиш мақсадида, уларни тӯппа-тӯғри даҳлиз адоғида жойлашган хонага олиб борди. Ӯша куни болалар айнан мана шу хонада ухлашганди. Болаларнинг болаларча дунёсини, руҳиятини яхши билган Собир аввалига ҳар тарафдан савол-жавоб қилиб, қайси бир маънода, ӯзига яқин қилишга эриша олди.
- Гулноз, неча ёшда бӯлдинг? - сӯради Собир Ахмедов.
- Ӯнга кираяпман, - жавоб қилди қизча.
- Уканг-чи?
- Саккизда.
- Жуда яхши. Уканг-ку, ёш. Бироқ, сен ӯша кунги воқеани эслаб қолган бӯлсанг керак?
- Ҳа, - жавоб қилди Гулноза.
- Бӯлмаса, билганларингнинг барини сӯзлаб бер-чи! - деб Со- бир Аҳмедов бор диққатини Гулнозга қаратди.
- Аям бизларни ухлатиш учун шу хонага олиб чиқувдилар, - деб гап бошлади у. - Ҳеч вақт ӯтмай укам ухлаб қолди. Мен эса ҳали уйғоқ эдим. Сен ҳам ухлагин, деб аям хона чироғини ӯчириб, эшикнинг орқасидан ёпдилар. Бироз вақт ӯтгач, даҳлезда шовқин кӯтарилди. Эшикни қия очиб секин қарадим. Ҳамишагидек, дадам ичиб олган. Сӯкингани- сӯкинган. Аям эса қӯлтиқларидан кӯтариб ӯз хоналарига олиб кираётган эканлар. Қайтиб жойимга кирдим. Ухлаб қолибман. Кейин нима бӯлганини билмайман. Аямнинг додлаб, бақириб юборганларидан сӯнг, уйғониб кетдик.
- Ҳовлида бир эмас, иккита баҳайбат итларинг бор. Улар ҳовлига бегоналарни умуман йӯлатмайди. Айниқса, кечалари бӯшатилиб ӯз ҳолига қӯйилган маҳалда. Жиноятчилар қандай қилиб ҳовлига бемалол кира олди экан?
- Ётоққа кириш олдидан аям итларни ҳовли четидаги хоналардан бирига қамаб қӯйгандилар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💰#БИЛИМГА_ИНВЕСТИТСИЯ!

💲 ☺️ Атиги 1 кунлик тушлигингизнинг пули ҳаётингизни ўзгартириб юборишига  ишонасизми?

👩‍⚖ Давлат ишида ишлайсизми
👩🏻‍🍳 Уйда ўтирасизми
🤱 Декрет таътилидамисиз
👩‍🎓 Талабамисиз
👩‍💼 Балки мактаб ўқувчиси бўлсангиз керак

🤫 КЕРАКЛИ СОҲАНИ ЎРГАТАМАН

⚡️ Шошилинг! Ҳозир ҳамма пул онлайн даромадда сиз ҳам миллионеркаларим сафига қўшилинг😘

👇👇БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ👇👇

https://t.me/+rWjvUBHEWX4zYjdi
https://t.me/+rWjvUBHEWX4zYjdi
https://t.me/+rWjvUBHEWX4zYjdi


​​Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим.
— Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди.
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор бўлса кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.
Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди.
— Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин!
Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади:
— Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми?
— Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник.
...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим!
Ўткир Ҳошимов

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝ОҚСОҚОЛ “ГЕНЕРАЛ”
(Ҳайдовчи ҳангомаси)


— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар орасида “клиентимни обқўйдинг” деб ёқа бўғишадиганлари ҳам бор! "Ҳой, барака топгур, карвон кўп, ризқи бошқа, ўлар ердамисан", десангиз, "насиҳатингни укангга қил" дейди. Вой, тавбангдай кетай!
Мол бозор кунлари Шўрабозорга тушиб тураман. Ораси яқин. Қўй-пўй харид қилганларни элтиб қўйсам, ҳарна беш-ўн сўм тушади, насибага яраша...
Бир куни саҳарлаб бозорга бордим. Баҳор эди. Шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Жийронтойни тўхтатиб, разм солсам, дарахт тагида бир чол турибди. Бозордан харид қилган қўйининг арқонини ушлаб олган. Чолнинг олдига ҳали у шўпир боради, икки оғиз гаплашади-да, бурилиб кетади. Ҳали бу шўпир боради, қўл силтаб нари кетади. Охири мен ҳам бордим. Одатда, йўловчи "фалон жойгача қанча сўрайсиз", деб аниқлаштириб олади. Шўпир кира ҳақини айтади. Бир хиллари бор. Отасининг хунини сурайди-да, "ками бор" деб ҳам қўяди. Бозордаги чайқовчи бўп кет-э, шоввоз!
Хулласи калом, яқин бориб салом бердим.
— Хизмат, отахон, қаерга обориб қўяй? — десам, чол негадир бош чайқади.
— Айтганим билан барибир обормайсан, шўпир болам, — деди.
Ҳайрон бўлдим.
— Нега обормас эканман? — десам, кулди.
— Негалиги шуки, қўй харид қиламан, деб бир тийин пулим қолмади, — дейди.
— Бўпти, отахон, уйингизга борганда ҳисоб-китоб қилаверамиз, — деган эдим, бош чайқади.
— Иложим йўқ. Уйдагиларнинг бири ишга, бири ўқишга кетган. Кампиримда хемири йўқ... аммо уйим яқин. Рози бўлиб, текинга обориб қўйсанг, дуо қиламан, — деди.
Қараб турсам, чолнинг юзида нур бор. Ёлғондан ҳазар қилиши кўриниб турибди, "Савоб ҳам керак-ку", дедим ўзимга ўзим. Бари-бир шаҳар томон юраман. Йўл усти экан, ташлаб ўтақолай дедим-да, икковлашиб қўчқорнинг оёғини жуфтлаб боғлаб, багажникка солдик.
Йўл-йўлакай гурунглашиб кетдик. Чол яқинда эварали бўлган экан. Бунинг устига, Наврўз байрами келяпти. Шунинг учун маҳалла-кўйни йиғиб издиҳом қилмоқчи экан. Оқсоқолнинг уйи чиндан ҳам узоқ эмас экан: нариси билан тўрт чақиримча. Зум ўтмай манзилга етиб келдик. Чол болахонали уйнинг дарвозасидаги қўнғирокни босиши билан ичкаридан ярашиқли кийинган ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги йигит чиқди. Аввал оқсоқолга, кейин менга салом берди. Тавозе билан қўшқўллаб кўришди.
— Менга қара, датсент! — деди чол зарда билан. — Анави қўйнинг оёғини ечгин-да, ҳовлидаги тутга арқонлаб қўй! Бўл тез!
Йигит “хўп бўлади отажон”, деб машина томон югурди. Икковлашиб қўйни туширдик. Йигит қўй етаклаб кетаётган эди, чол тағин ўша зардали оҳангда сўради:
— Аканг қани?
— Уйдалар, – деди йигит.
— Тез чиқсин баққа!
Йигит "хўп бўлади, отажон", деганча қўйни судрагудек бўлиб ҳовлига кириб кетди.
— Буниси — домла, — деди оқсоқол тушунтириб. — Институтда дарс беради.
Чол гапини тугатмасиданоқ ичкаридан милиция кийимини кийган подполковник чиқиб келди. У ҳам худди укасига ўхшаб салом берди. Иккаламиз билан қўшқўллаб кўришди.
— Энди бизга рухсат, отахон, — деган эдим, чол "шошмай тур" деб имо қилди-да, подполковникка буюрди:
— Қани, "қашланмайсанми", начайник?
— Хўп бўлади, отажон, қанча керак? – деди подполковник чўнтагидан ҳамён чиқариб.
— Йигирма минг!
— Ўғли минг сўмликлардан кераклигини санаб чолга узатган эди, оқсоқол жеркиб берди:
— Менгамас, шўпир йигитга бер!
— Хўп бўлади, отажон! — подполковник шундай деб, пулни менга чўзди. Ҳайрон бўпқолдим.
— Отахон, — дедим тушунтириб. — Бошида келишганмиз: пул керакмас, дуо қилсангиз бўлди.
— Дуо ҳам қиламан. — Чолнинг чеҳраси ёришди. — Сен бунинг савлатига парво қилма, — деди ўғлини кўрсатиб. — Бу падпалковник бўлса, мен генералман! Бу хонадоннинг лашкарбошиси ман бўламан!


🍃🌸Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух🌸🍃
🍃🌼🍃Аллох хонадонларингизга факат кувонч ва шодлик, мехр - окибат, рузгорингизга барака,
халол ризк, барчангизга мустахкам иймон ва соглик
зиёдалигини насиб килиб,
хамиша яхшиликлар устида килсин!

🍃🌺🍃Бахт кидирганга бахт,
фарзандсизларга фарзанд,
ёлгизларга хамрох, дардманлар дардига даво,
беморларга шифо берсин!

🍃🌸🍃Ишингизда ривож,
узингизга омад ёр булсин,
фарзандлар камолини куринг! Аллох доим хамрох
Узи панохига олсин!

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин! 🤲

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

20 last posts shown.