Орадан йиллар ўтди, бир йили ёз фасли охирлари эди дамасда туман марказидан қайтаяпман, олди ўриндиқда ўтирибман орқа салон тўла одам, аёллар қизлар ҳам бор.
Олий ўқув юртларига имтиҳон топширган ёш йигит қизлар тест жавоблари чиққан айни шу мавзу муҳокама бўлаётган дамлар.
-- Ўғлингиз ўқишга кирибди а? -- дея сўради орқада ўтирган қиз кимдандир.
-- Кирди, ўғлим ўқишга кирди Алҳамдулиллаҳ! -- дея жавоб берган аёлнинг овози таниш туюлгани учун орқага бурилиб қарадим.
Дамас орқасида Райҳон янга ўтирар, юзлари, кўзлари қувончдан ял-ял ёнарди.
-- Нурмурод ўқишга кирдими? -- саломни ҳам унутиб биринчи сўраганим шу бўлди.
-- Қайним яхшимисиз? Ҳа ўғлим ўқишга кирди.
-- Қайси олийгоҳга? -- сўрайман табриклаш ҳам эсда йўқ.
-- Тошкентга, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига.
-- Э, қойил. Табриклайман янга. Барака топсин Нурмурод.
Машина ичида ҳамма ҳавас билан Райҳон янгага қарайди.
Ўша йили қишлоғимизда ҳамма эшитди Нурмурод ҳақида, ахир шу пайтгача биз томондаги аксар одамлар бунақа нуфузли жойларга пулсиз кириб бўлмайди, бундай катта олийгоҳларда фақат бойларнинг боласи ўқийди деган тушунча ўрнашиб қолган эди.
Кейин эшитишимча бир икки йил олдин Райҳон янганинг қизи ҳам олийгоҳга ўқишга кирган экан.
Шундан кейин кўп ўтмай мен русга ишлашга чиқиб кетдим, қишлоқдан одамлардан анча узоқлашиб кетдим.
Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди, ўтган йили мигрант каналига берилган бир ҳикоям изоҳида бир йигит.
-- Бахтиёр ака сиз Пайариқданмисиз? -- деб сўраб қолди.
-- Ҳа, Пайариқликман.
-- Мен ҳам Пайариқликман, исмим Фурқат. Ёзганларингиз ўқиб бораяпман, китоб чиқарганмисиз?
-- Йўқ ҳали китоб қилишга вақтли деб ўйлайман.
-- Менинг бир дўстим бор, Тошкентда ишлайди нашриётда таништириб қўйсам балким гаплашиб кўрасизми?
-- Майли, олдин танишайлик қани, -- дедим.
-- Ҳозир рақамини юбораман, айтганча у ҳам Пайариқлик.
Бир оздан кейин у ёзиб юборган рақамни телефон хотирасига сақладим, телеграмдан излаб қарасам Нурмурод.
Тасодифни қаранг, шу кунларда айнан Райҳон янга ҳақида нимадир ёзсаммикан, "Болаларим ўқисин" дея умрини қора меҳнатда ўтказган она тўғрисида ёзишни ўйлаб юргандим. Жияним Нурмурод билан синфдош ундан сўрагандим дўстингни рақамини топиб бер деб.
Нурмурод билан ҳол аҳвол сўрашдик.
-- Ёш бола эдинг онанг Райҳон янга тез-тез онамни ёнига келиб суҳбат қиларди, ўғлим катта одам бўлади насиб қилса дерди.
Айтганидек катта одам бўлиб кетибсан, янгам яхши юрибдими? Даданг яхшими?
Юборган смсимга анча вақт жавоб келмади.
-- Ака онам ният қилганидек яхши жойларда ўқидим, яхши жойларда ишлаяпман, пулим ҳам бор, уйим ҳам ҳаммаси бор, афсуски онам айни даврон сурадиган вақтида эллик уч ёшида бизни ташлаб кетди.
Бизларни яхши яшашсин деб умрини тиним билмай оғир меҳнатда ўтказди, аммо роҳатимиз кўрмай кетди.
Бошимга гурзи тушгандек бўлди.
-- Узр эшитмаган эканман, Аллоҳ раҳматига олсин. Рухлари шод бўлсин.
Ҳамдардман.
-- Раҳмат ака, илоҳим онажоним жойлари жаннатларда бўлсин.
Нурмурод билан анча гаплашдик, ёшлик дамларни эсладик.
Онаси ҳақида ёзиш ниятим борлигини эшитиб жудаям хурсанд бўлди.
Кейин келишдик, Райҳон янга ҳақида мен кичкина бир ҳикоя, яъни дебоча ёзиб бошлаб берадиган бўлдим.
Каттароқ асарни Нурмуроднинг ўзи ёзгани яхши деган тўхтамга келдик.
Райҳон янга ҳақида қисқача ёзмоқчи бўлганларим шу.
Яна бир гап, ўтган постимда ёзганим ориятли йигитча мана шу Нурмурод бўлади.
Райҳон янганинг рухлари шод бўлсин, охиратлари обод бўлсин илоҳим !
Бахтиёр Турсун
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK