У ҲАМ СОҒИНДИМИКАН?
Бир луқма сув ўтмай томоққа,
Ҳар бир сўзим ёқиб қулоққа,
Ўз-ўзини олмай сўроққа,
У ҳам мендай соғиндимикан?
Ухлай олмай бедор тунларда,
Соня санаб ҳар бир кунларда,
Йиғлаб-йиғлаб пана йўлларда,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Узоқдан бир кўра олмайин,
Ҳол-аҳволин сўрай олмайин,
Бирга доим бўла олмайин,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Олов бўлиб юраги ёниб,
Минг азобда дардда тўлғаниб,
Аллоҳимдан сўраб ёлвориб,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Орзу, умид хаёллар олиб,
Тушда кўрса хурсандлар бўлиб,
Минг бор ўлиб, минг бор тирилиб,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Уни бир бор кўрсам бўлди бас,
Ундан бошқа менга керакмас,
Чин севгига қиламан ҳавас,
У ҳам мендек соғиндимикан?
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
🎙Муаллима🎧
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉@Solihabegimsherlariii
Бир луқма сув ўтмай томоққа,
Ҳар бир сўзим ёқиб қулоққа,
Ўз-ўзини олмай сўроққа,
У ҳам мендай соғиндимикан?
Ухлай олмай бедор тунларда,
Соня санаб ҳар бир кунларда,
Йиғлаб-йиғлаб пана йўлларда,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Узоқдан бир кўра олмайин,
Ҳол-аҳволин сўрай олмайин,
Бирга доим бўла олмайин,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Олов бўлиб юраги ёниб,
Минг азобда дардда тўлғаниб,
Аллоҳимдан сўраб ёлвориб,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Орзу, умид хаёллар олиб,
Тушда кўрса хурсандлар бўлиб,
Минг бор ўлиб, минг бор тирилиб,
У ҳам мендек соғиндимикан?
Уни бир бор кўрсам бўлди бас,
Ундан бошқа менга керакмас,
Чин севгига қиламан ҳавас,
У ҳам мендек соғиндимикан?
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
🎙Муаллима🎧
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉@Solihabegimsherlariii