ОНАМНИ БИЛМАЙСИЗ!
Соғинтириб келар, ҳар йили баҳор,
Сочлари оқариб берибди озор,
Меҳрига мос бўлиб сезмабман бир бор,
Онамни билмайсиз, тиллари ширин.
Тополмай ҳайронман буни ҳеч сирин,
Эркалаб суяди келган ҳар бирин,
Қалби пок шунчалар беради борин,
Онамни билмайсиз, тиллари ширин.
Эрта кун тинмайди ўтар шундай қиш,
Сабрга қойилман билдирмас ташвиш,
Умр ҳам тез ўтса бўлмаган хомуш,
Онамни билмайсиз, тиллари ширин.
Оғрисам туну кун чиқади қараб,
Гоҳида билмайин сиқдим бесабаб,
Дуода тинмаган ҳеч қачон бу лаб,
Онамни билмайсиз, тиллари ширин.
Ҳол аҳвол сўрайди қилмасдан канда,
Қанийди сиздайин бўлсайди ҳамма,
Ўзингиз авайланг ширин бу жонда,
Онамни билмайсиз, тиллари ширин.
✍️ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉
@Solihabegimsherlariii