Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЮРАК
Азоб, дарддан кетдимку нураб,
Андуҳлари ич- этим еди.
Малҳам бўлгин, меҳрни ўраб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Номаҳрамдан юзларим буриб,
Доим уни топиб бер, деди,
Дукурлатиб, тўхтамай уриб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Худди сени чаққондай ари,
Ситам бериб бағримни тилди.
Кўнар десам боргани сари,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Сўрасам гоҳ йиғлайди тўлиб,
Ҳеч бир инсон унга ёқмади.
Дармон бўлгин, қолмасин сўлиб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Биламан мен кечмайди сендан,
Сўрайверар ҳар вақти мендан,
Ахир сени севдида чиндан,
Жоним, юрак фақат сен деди.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉@Solihabegimsherlariii
Азоб, дарддан кетдимку нураб,
Андуҳлари ич- этим еди.
Малҳам бўлгин, меҳрни ўраб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Номаҳрамдан юзларим буриб,
Доим уни топиб бер, деди,
Дукурлатиб, тўхтамай уриб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Худди сени чаққондай ари,
Ситам бериб бағримни тилди.
Кўнар десам боргани сари,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Сўрасам гоҳ йиғлайди тўлиб,
Ҳеч бир инсон унга ёқмади.
Дармон бўлгин, қолмасин сўлиб,
Жоним, юрак фақат сен деди.
Биламан мен кечмайди сендан,
Сўрайверар ҳар вақти мендан,
Ахир сени севдида чиндан,
Жоним, юрак фақат сен деди.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞💝💞
👉@Solihabegimsherlariii