Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо
❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar