Сувчечак – ўткир юқумли касаллик; ҳарорат кўтарилиши, тери ҳамда шиллиқ каватларга серозли пуфакчалар тошиши билан кечади. ♻️
✅Филтрланувчи вируслар кўзғатади. Кўпинча, 10 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Вируслар бемор йўталганда, гапирганда, акса урганда ҳаво орқали соғ одамга ўтади. Сувчечак билан оғриган бола такрор оғримаслиги мумкин. Инкубацион даври 10-21 кун (кўпинча 14 кун). Дастлаб боланинг дармони қурийди, ҳарорати 39-39,5°С гача кўтарилади, юзига, танасининг турли қисмларига тошма тошиб, кейинчалик пуфакчаларга айланади.
✅Пуфакчалар тиниқ суюқликка тўла бўлиб, атрофи қизариб туради. Улар аксари бошнинг сочли қисми, юз, бадан ва оёқ- қўлга тарқалади. Кейинчалик пуфакчалар ёрилиб ўрнида пўст ҳосил бўлади, 1-3 ҳафтадан кейин дўстлар тушиб кетади, ўрнида чандиқ қолмайди.
✅Сувчечак тошмаси баданнинг ҳамма қисмига бир вақтда эмас, балки 1-2
кун оралатиб тошади. Баъзан улар оғиз, томоқ, бурун-ҳалқум шиллиқ
пардасига ҳам тошиши мумкин. Ҳар гал тошма тошиши олдидан бемор
иситмалайди, тошмлар қуриб битган, ҳарорат меъёрлашади.
✅Сувчечак асоратлари кам кузатилади. Сувчечак томалари кўз мугуз
пардасида бўлса, кератит, томонда бўлса, ларингит, заифроқ болаларда –
асбцесс, зотилжам, лимфаденит, отит, сарамас, флегмона пайдо бўлиши
мумкин.
✅Бемор, кўпинча, уйда шифокор назоратида даволанади. Бола қашиниб,
терисини тирнаб юбормаслиги учун тирноғини олиб туриш, қўлини доим
тозалаб ювиб қўйиш зарур. Тошмларга калий перманганат эритмаси ёки
бриллиант кўки суртилган; оғзини дезинфекцияловчи эритмалар билан чайиб туриш тавсия этилади. Сувчечак жуда юқумли, шунинг учун бемор болани алоҳидалаб қўйиш лозим.