Сизни арзонга ишлатмоқчи19-асрда Африкада кўплаб олмос ва олтин конлари топилади. Европаликлар Жанубий Африкага кўчиб келишни бошлайди.
Европаликларнинг келиши Африканинг озиқ-овқат ва буюмларига талабни кучайтиради: тадбиркорлар кўпаяди. Африкаликлар бойишни бошлайди.
Африкаликларнинг даромади ошиши — европаликларга зарар эди:
Энди африкаликларни арзонга ишлатиш мушкул.
Шунда Европа 10 йиллик режа тузиб, Жанубий Африкани қашшоқлаштириш сиёсатини амалга оширади:
Тадбиркорларга чеклов қўяди. Қора танлиларни таҳқирлаш — ирқчилик шакллантирилади. Африкаликларнинг ерлари олиб қўйилади.
Советлар ҳам шунга ўхшаш услубни бизга қўллаган:
Тарихимизни йўқ қилади: ўзбекларни 2-даражали халқ сифатида кўрсатади. Уламоларга туҳматлар қилади.
Руслар бизга “Биз сизларнинг катта оғаларингизмиз, сизнинг ҳаёт ҳақида тафаккур юритишга эҳтиёжингиз йўқ, у бизнинг ишимиз, сиз бизнинг айтганимизни қилинг, сизга шу етар”, дер эди.Мақсад ўша-ўша: молиявий қийин аҳволда қолдириш. Ўзига бўлган ишончини тушириб — арзонга ишлатиш.
Тарихни ўқиб, ҳозир ўйлаб юрган саволимга жавоб топдим:
Нега баъзи корхоналар суҳбат вақти жиддийни ёқиб, тажрибали ходимни ерга уради?:
— сени олий тоифанг борми?
— 10 йиллик тажрибанг-чи?
— нечта мақола ёзгансан?
— "кимсан ўзи шунча маош сўрайсан?"
— сендан кучлилар жим юрибди!..
Хулосам: кимдир сизни ўзингизга бўлган ишончингизни атай туширяптими?
Ё арзон ишлатмоқчи, ё қандайдир манфаат кўзлаган.
@Ustoz_kundaligi