Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.
Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.
Президентимиз кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган юксак мақомга эга бўлган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклади.
Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.
Facebook|Instagram|X