#Шарқ_юлдузи 12/2024
#Наср
Алланазар АБДИЕВ
ЖАМАНҚУЛ ҚАБРИСТОНИ
Қорақалпоқ тилидан Базарбай УМАРОВ
таржимаси
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
#Наср
Алланазар АБДИЕВ
ЖАМАНҚУЛ ҚАБРИСТОНИ
Қорақалпоқ тилидан Базарбай УМАРОВ
таржимаси
Қадим ўтган – ёвгарчилик кўп содир бўладиган замонларда шу ерларда бир
қавм яшаган экан. Қўшниларнинг ҳужуми-ю талонидан, қирғинлардан зада бўлган
қавм сардори оқсоқоллар билан келишиб, одам қадами тегмаган жойлардан макон
қилайлик, бошқа ёт кўзларга бирдан кўринмайлик дея тоғлар ораси – пастқамларга
кўчиб келишибди. Бу суви мўл, тупроғи ҳосилдор, яйлови ўтли, файзли масканга
жойлашиб ҳам олишибди. Тоғдан савр шамоли эсиб турарди.
Кунлардан бир кун қавмдан бир киши қаттиқ бемор бўлибди. Бундан сардор,
оқсоқол, дин пешволари ташвишга тушибди. Негаки, бу қавм ақидаларига кўра
макон тутган ерларида ким биринчи вафот қилса, қабристон унинг номи билан
аталар ва марҳум руҳи тўғри жаннатга боради, деб қараларди.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt