#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Назм
Аслиддин Мустафо
Бир интиқлик исканжа этар
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
#Назм
Аслиддин Мустафо
Бир интиқлик исканжа этар
* * *
Кўзингни юм, дединг,
Юмдим кўзимни
Ғаддору, ғайиру нокасни кўрсам.
Кўзингни юм, дединг,
Юмдим кўзимни.
Ўзин осмон билган ҳар касни кўрсам.
Кўзингни юм, дединг,
Юмдим кўзимни.
Кўнгил кўз ўрнида кўрди очунни,
Оқни оқ, қорани қорадек кўрди.
Икки ён ажратди ёлғону чинни
Ва кўзни очмоқни истамай қолдим.
Очсам ваҳшат ичра жоним қоврилар.
Энди очиқ кўзни юмсам гуноҳдир,
Энди кўзим юмсам умрим соврилар.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt