#РУҲИЯТ
📝 МЎМИНАЛАРГА
Уч юз-у олтмиш беш, яъни ҳар кунда,
Балки, кеча-кундуз, ҳаттоки тунда,
Мўминга омонат аёлин қалби,
Мўмина, муслима аёлин қадри.
Севмоқ, эркаламоқ, севинч бахш этмоқ,
Покиза қалбининг қадрига етмоқ.
Гўзаллик изламоқ ҳар бир сўзидан,
Иймон нури билан боққан кўзидан.
Баъзан ота каби кўрсатмоқ шафқат,
Баъзан акасидек қилмоқлик тоқат.
Баъзан чин дўстидек аста сирлашмоқ,
Баъзан энг оташин ишқла бирлашмоқ.
Дин-у диёнатда бўлмоқлик устоз,
Баъзан юмшоқ танбеҳ бермоқлик оз-моз.
Бошига чиқармоқ асло шарт эмас,
Илло, оёқости қилмаса ҳам, бас.
Биз шундай ардоқлаб юргаймиз уни,
Фақат бир кун эмас, балки ҳар куни.
Зероки, омонат эрур аёл ҳам,
Аслида, аёлинг энг содиқ ҳамдам.
Мўмина, муслима аёл бўлса ёр,
Динингнинг ярмида ёрдам ҳам тайёр.
Қолган ярмида сен жидду жаҳд қилсанг,
Баски, иймон, Ислом қадрини билсанг.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 МЎМИНАЛАРГА
Уч юз-у олтмиш беш, яъни ҳар кунда,
Балки, кеча-кундуз, ҳаттоки тунда,
Мўминга омонат аёлин қалби,
Мўмина, муслима аёлин қадри.
Севмоқ, эркаламоқ, севинч бахш этмоқ,
Покиза қалбининг қадрига етмоқ.
Гўзаллик изламоқ ҳар бир сўзидан,
Иймон нури билан боққан кўзидан.
Баъзан ота каби кўрсатмоқ шафқат,
Баъзан акасидек қилмоқлик тоқат.
Баъзан чин дўстидек аста сирлашмоқ,
Баъзан энг оташин ишқла бирлашмоқ.
Дин-у диёнатда бўлмоқлик устоз,
Баъзан юмшоқ танбеҳ бермоқлик оз-моз.
Бошига чиқармоқ асло шарт эмас,
Илло, оёқости қилмаса ҳам, бас.
Биз шундай ардоқлаб юргаймиз уни,
Фақат бир кун эмас, балки ҳар куни.
Зероки, омонат эрур аёл ҳам,
Аслида, аёлинг энг содиқ ҳамдам.
Мўмина, муслима аёл бўлса ёр,
Динингнинг ярмида ёрдам ҳам тайёр.
Қолган ярмида сен жидду жаҳд қилсанг,
Баски, иймон, Ислом қадрини билсанг.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil