#РУҲИЯТ
📝 ЖУМЪА
Баъзи бир кимсалар қилиб "ижтиҳод",
Баланд даъво билан чиқардилар от.
Чиройли сўзларни қатор тердилар,
Жумъани байрам деб фатво бердилар.
Табриклаб бир-бирин ҳар жумъа такрор,
Билмадим, топдилар не нафъ, не асрор?!
Гўё шариатга қўшдилар бир иш,
Табрикдан қочганлар девона эмиш...
Ким инкор қиладир, байрамдир чиндан,
Аммо, байрамлиги ибодат билан.
Олқиш, табрикларинг ибодат эмас,
Иймонли кимсага бу одат эмас.
Аллоҳга чин дилдан итоат қилсанг,
Расулуллоҳ сўзин ҳақ дея билсанг,
Жумъанинг фазлини топмоқ истасанг,
Энг афзал, савобли бир иш изласанг,
Шу куни беҳуда ҳар бир сўздан қайт,
Зикр-у тасбиҳ, кўп-кўп саловотлар айт!
Дуо қилгин мазлум мўминларни ҳам,
Бу–сендан уларга энг катта ёрдам!
Йиғлаб дуолар қил, Аллоҳга ёлвор,
Пушаймонлик ила айтгил истиғфор...
Ғафлатда қолмагин бу кун фазлидан,
Дуо-илтижодан тўхтама бир дам...
Аллоҳнинг Расули буюргани–шу.
Ўзингни оламга қилмагин кулгу.
Олқиш, табрик билан чалғитма элни,
Зикр-у саловот-ла поклагин дилни.
Ҳасратда қолмагин бой бериб бахтни,
Дуода ўтказгин энг мақбул вақтни.
Вақти маълум эмас, қабули нақддир,
Кўп дуо қилганга ёр бўлар тақдир!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil