#РУҲИЯТ
📝 СЕВГИ, БУ–АМАЛДИР
Қандайдир туш кўриб баъзилар,
Аллоҳга ишқидан лоф урар.
"Ишқ"ларидан қалбим эзилар,
Сўзларин англарми ҳеч улар?
"Расулуллоҳ, ошиқман сизга",
Деб йиғлаб, кўз ёши гирёндир.
Даврада сўз бермас сиз-бизга,
Ишларидан ақлим ҳайрондир.
Булар қандай кимсалар, ажиб,
Улуғлардан улуғдир гўё–
Бир чеккада қолиб фарз, вожиб,
Аллоҳга ишқ қилурлар даъво.
Пайғамбарни севаман, дер-ку,
Суннатларни билмайди ҳатто.
Айтганлари лағв, қўшиқ, шеър-ку,
Шариатдан топмоқчи хато.
Эй, ақли паст, хатокор, нодон,
Севсанг, билки, бу–фидо бўлмоқ!
Лаззат топиб қулликдан ҳар он,
Керак бўлса, шу йўлда ўлмоқ!
Аммо, қуруқ даъволар нечун,
Севги ё ишқ фарқин билмасдан?
Холис бўлмас у Аллоҳ учун,
Унга мутлақ қуллик қилмасдан.
Роббимизни чиндан севсангиз,
Иймон учун фидо қилинг жон.
"Аллоҳ мени севсин", десангиз,
Расулига эргашинг ҳамон.
Севмоқ қуруқ гап-сўзлар эмас,
Муҳаббат–Аллоҳга вафодир!
Севган, асли, "Севдим" ҳам демас,
Амалдан ўзгаси хатодир.
Ошиқлик, маъшуқлик даъвоси, эвоҳ,
Фарзларсиз, суннатсиз ҳавойи, абас.
Қулин Расул қилиб юборган Аллоҳ,
Эргашмоқ ва ибрат олмоқ учун, бас!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 СЕВГИ, БУ–АМАЛДИР
Қандайдир туш кўриб баъзилар,
Аллоҳга ишқидан лоф урар.
"Ишқ"ларидан қалбим эзилар,
Сўзларин англарми ҳеч улар?
"Расулуллоҳ, ошиқман сизга",
Деб йиғлаб, кўз ёши гирёндир.
Даврада сўз бермас сиз-бизга,
Ишларидан ақлим ҳайрондир.
Булар қандай кимсалар, ажиб,
Улуғлардан улуғдир гўё–
Бир чеккада қолиб фарз, вожиб,
Аллоҳга ишқ қилурлар даъво.
Пайғамбарни севаман, дер-ку,
Суннатларни билмайди ҳатто.
Айтганлари лағв, қўшиқ, шеър-ку,
Шариатдан топмоқчи хато.
Эй, ақли паст, хатокор, нодон,
Севсанг, билки, бу–фидо бўлмоқ!
Лаззат топиб қулликдан ҳар он,
Керак бўлса, шу йўлда ўлмоқ!
Аммо, қуруқ даъволар нечун,
Севги ё ишқ фарқин билмасдан?
Холис бўлмас у Аллоҳ учун,
Унга мутлақ қуллик қилмасдан.
Роббимизни чиндан севсангиз,
Иймон учун фидо қилинг жон.
"Аллоҳ мени севсин", десангиз,
Расулига эргашинг ҳамон.
Севмоқ қуруқ гап-сўзлар эмас,
Муҳаббат–Аллоҳга вафодир!
Севган, асли, "Севдим" ҳам демас,
Амалдан ўзгаси хатодир.
Ошиқлик, маъшуқлик даъвоси, эвоҳ,
Фарзларсиз, суннатсиз ҳавойи, абас.
Қулин Расул қилиб юборган Аллоҳ,
Эргашмоқ ва ибрат олмоқ учун, бас!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil