#РУҲИЯТ
📝 ДУНЁ
Руҳ танда қийналар дунёга боқиб,
Қалбга тикондайин санчилар очун...
Тағин ҳам кўзларим кетмайди оқиб,
Бу ваҳшатлар ичра мен борман нечун...
Ҳайрат ҳам, даҳшат ҳам қоришиқ дунё–
Нигоҳим қадашга қўрқиб турарман.
Кўрганларим ростми ё бари рўё...
Нифоқли дунёда гангиб юрарман?
Бахт бунда саробдир, шодлик ғанимат,
Алам, изтироблар керакдан ортиқ...
Сокинлик бундаги энг катта неъмат...
Менга озроқ жимлик айлангиз тортиқ...
Сохта табассумлар бунчалар азоб,
Хиёнатлар қалбга ботади оғир.
Ишончинг топтайди мулойим каззоб...
Содиқни тополмай дилларим оғрир...
Бошим олиб кетсам, йўқликка томон,
Кўнгил қайлардадир топарми таскин?
Бундайин борликдан эзилдим ёмон,
Ғариблардан ғариб, мискиндан мискин...
Фақат бир юпанчим–зарра иймоним,
Ёлғизгина умид–Роббим ризоси.
Қадарига асло йўқдир гумоним,
Яхшилик бўлса бас, битган қазоси...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ДУНЁ
Руҳ танда қийналар дунёга боқиб,
Қалбга тикондайин санчилар очун...
Тағин ҳам кўзларим кетмайди оқиб,
Бу ваҳшатлар ичра мен борман нечун...
Ҳайрат ҳам, даҳшат ҳам қоришиқ дунё–
Нигоҳим қадашга қўрқиб турарман.
Кўрганларим ростми ё бари рўё...
Нифоқли дунёда гангиб юрарман?
Бахт бунда саробдир, шодлик ғанимат,
Алам, изтироблар керакдан ортиқ...
Сокинлик бундаги энг катта неъмат...
Менга озроқ жимлик айлангиз тортиқ...
Сохта табассумлар бунчалар азоб,
Хиёнатлар қалбга ботади оғир.
Ишончинг топтайди мулойим каззоб...
Содиқни тополмай дилларим оғрир...
Бошим олиб кетсам, йўқликка томон,
Кўнгил қайлардадир топарми таскин?
Бундайин борликдан эзилдим ёмон,
Ғариблардан ғариб, мискиндан мискин...
Фақат бир юпанчим–зарра иймоним,
Ёлғизгина умид–Роббим ризоси.
Қадарига асло йўқдир гумоним,
Яхшилик бўлса бас, битган қазоси...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil