#РУҲИЯТ
📝 ГУНОҲДА ЎЛМА НОГОҲ
(Ўзимга хитоб)
Ҳаёт эмас ўйингоҳ,
Кўзинг оч, бўлгил огоҳ,
Айш-у ишратдир гуноҳ,
Гуноҳда ўлма ногоҳ!
Меҳмонхона бу дунё,
Парво қилмассан, аммо...
Барча кўрганинг рўё,
Сен учун роҳат гўё.
Ғафлат-ла кун ўтмоқда,
Сени ажал кутмоқда.
Руҳинг савол тутмоқда:
Қоласанми ботқоқда?
Қилиб нафсингга рағбат,
Сен кўрганинг ҳар "роҳат"–
Кайф-у сафо ва шаҳват,
Асли ғафлатдир, ғафлат.
Тавба қилмасанг ҳамон,
Сенга ҳамроҳдир шайтон.
Сўнг қилсанг минг пушаймон,
Фойда бермайди, нодон.
Ақлинг ишлат, эй, ғофил,
Иймонинг ғанимат бил,
Қиёматда йўқ кафил,
Вақт борида тавба қил.
Етар хаёл сурганинг,
Нажас аро турганинг,
Ҳаром-ҳариш юрганинг,
Умрингни совурганинг.
Чекиб афсус, надомат:
"Тавбани қилсам одат,
Қолармидим саломат"–
Нафсинг қилар маломат...
Жон келмасдан бўғизга,
Ёлбор нафс, Роббимизга:
Тавба насиб эт бизга–
Бечора-ю ожизга.
Ғафлатларим учир, Сен,
Гуноҳларим кечир, Сен,
Хатоларим ўчир, Сен,
Руҳим Кўкка кўчир, Сен...
Маҳшарда ҳам бер нажот,
Ҳасратларим ўтга от,
Жаннатда эт барҳаёт,
Эй, қудрати чексиз Зот!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ГУНОҲДА ЎЛМА НОГОҲ
(Ўзимга хитоб)
Ҳаёт эмас ўйингоҳ,
Кўзинг оч, бўлгил огоҳ,
Айш-у ишратдир гуноҳ,
Гуноҳда ўлма ногоҳ!
Меҳмонхона бу дунё,
Парво қилмассан, аммо...
Барча кўрганинг рўё,
Сен учун роҳат гўё.
Ғафлат-ла кун ўтмоқда,
Сени ажал кутмоқда.
Руҳинг савол тутмоқда:
Қоласанми ботқоқда?
Қилиб нафсингга рағбат,
Сен кўрганинг ҳар "роҳат"–
Кайф-у сафо ва шаҳват,
Асли ғафлатдир, ғафлат.
Тавба қилмасанг ҳамон,
Сенга ҳамроҳдир шайтон.
Сўнг қилсанг минг пушаймон,
Фойда бермайди, нодон.
Ақлинг ишлат, эй, ғофил,
Иймонинг ғанимат бил,
Қиёматда йўқ кафил,
Вақт борида тавба қил.
Етар хаёл сурганинг,
Нажас аро турганинг,
Ҳаром-ҳариш юрганинг,
Умрингни совурганинг.
Чекиб афсус, надомат:
"Тавбани қилсам одат,
Қолармидим саломат"–
Нафсинг қилар маломат...
Жон келмасдан бўғизга,
Ёлбор нафс, Роббимизга:
Тавба насиб эт бизга–
Бечора-ю ожизга.
Ғафлатларим учир, Сен,
Гуноҳларим кечир, Сен,
Хатоларим ўчир, Сен,
Руҳим Кўкка кўчир, Сен...
Маҳшарда ҳам бер нажот,
Ҳасратларим ўтга от,
Жаннатда эт барҳаёт,
Эй, қудрати чексиз Зот!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil