#РУҲИЯТ
📝 СОҒИНЧ
Эй, дўст, соғинтирдинг, мени бунчалар,
Бир оғиз далдангга этдинг қалбим зор.
Сенсиз ўтаётган куним тунчалар,
Меҳрингга шунчалар бўлдим интизор.
"Эртага бораман, соғиндим мен ҳам,
Ёзилиб, би-ир дилдан қилайлик суҳбат... "
Аммо, ойлар ўтди, келмадинг сен ҳам,
Мен ҳам тополмадим боришга фурсат.
Телефонда "учрашиб" тунми, тонг саҳар,
Алвидо айтмоққа роса шошамиз:
"Майли, насиб қилса, келаси сафар,
Уйингизга ўтиб дийдорлашамиз ".
Шундай ўтиб кетди кун, ойлар, йиллар,
Боролмадим, сен ҳам келмадинг бир бор.
Тўшакка қадалиб, эзилиб диллар,
Қиёматга қолди, балки, чин дийдор...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 СОҒИНЧ
Эй, дўст, соғинтирдинг, мени бунчалар,
Бир оғиз далдангга этдинг қалбим зор.
Сенсиз ўтаётган куним тунчалар,
Меҳрингга шунчалар бўлдим интизор.
"Эртага бораман, соғиндим мен ҳам,
Ёзилиб, би-ир дилдан қилайлик суҳбат... "
Аммо, ойлар ўтди, келмадинг сен ҳам,
Мен ҳам тополмадим боришга фурсат.
Телефонда "учрашиб" тунми, тонг саҳар,
Алвидо айтмоққа роса шошамиз:
"Майли, насиб қилса, келаси сафар,
Уйингизга ўтиб дийдорлашамиз ".
Шундай ўтиб кетди кун, ойлар, йиллар,
Боролмадим, сен ҳам келмадинг бир бор.
Тўшакка қадалиб, эзилиб диллар,
Қиёматга қолди, балки, чин дийдор...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil