📝Ёшлигимизда–ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Умар Ҳайём рубоийлари жуда машҳур эди...
"Шоир ва файласуф Умар Ҳайём майпараст бўлган" деган фикрни ёшларнинг онгига сингдириш учун дин душманлари роса тер тўкишган.
Энди билсак, Умар Ҳайём олим, файласуф ва жиндак шоир бўлган экан-у, асло майпараст бўлмаган экан.
Лекин мен ўшанда ҳам нега шундай улуғ одам май ичган экан деган саволга ўзимча жавоб ахтариб, ушбу шеърни ёзгандим...
Ёшликдан бир хотира...
Аммо, шеърда аччиқ бир ҳақиқат ҳам бор: бу ғурбат дунёда ҳушёр бўлиб, яъни ақл ва юракка бўйсуниб яшаш жудаям оғир...
Ноҳақликларни кўриб туриб, қўлингдан бир иш келмай, виждон азобида қийналиб яшаш жудаям оғир...
Аслида, шеър шу ҳақида.
#РУҲИЯТ
📝ҲАЙЁМ ФАЛСАФАСИ
"Май ичма"–дейдилар оқиллар менга,–
Дўзах азобини олгин эсингга".
Ҳушёрлик азоби дўзахдан кўра
Оғирроқ бўлса-чи, маст бўлмай нега?
1975й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil