Forward from: Namangan viloyati hokimligi
Ахсикент археология парки ва Салар Жанг музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Наманган вилояти делегациясининг Ҳиндистонга ишчи ташрифи Телангана штатининг Ҳайдарабод шаҳрида давом этмоқда. Унинг илк кунида Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икром ва Салар Жанг музейи илмий раҳбари Доктор Ганшам Кусум билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланиб, ўзаро тажриба ва илмий алмашинув бўйича келишувга эришилди.
Муси дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган дунёга машҳур Салар Жанг санъат музейи Ҳиндистоннинг уч Миллий музейидан биридир. Унинг бой коллекцияси Япония, Хитой, Бирма, Непал, Ҳиндистон, Эрон, Турон, Миср, Европа ва Шимолий Америкадан келтирилган ҳайкал, картина, ёғоч ўймакорлиги, текстиль, қўлёзмалар, керамика, метал буюмлар, гиламлар, мебеллардан иборат. Коллекция Ҳайдаробод низомлари - Салар Жанг оиласидан олинган.
- Буюк Бобур юртидан келган ҳамкасбларим билан кўришганимдан хурсандман. Музейимиз 140 йиллий тарихга эга. 74 йилда бери Миллий музей мақомидамиз. Бобурийлар даврига оид бой коллекцияга эгамиз. Бобур, Навоий, Мирзо Ҳайдар Дуғлот Сизнинг тарихингизга оид нодир қўлёзмалари мавжуд. Мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқалар тарихи узоқ минг йилликка бориб тақалади, - деди Доктор Кусум.
Анвар Икром ўз сўзида ўрнатилаётган ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёв ташаббуси билан Ахсикентда йирик мажмуа барпо этилаётгани, унинг таркибидан Археология музейи, Янги Ахси осори-атиқалар ва қўлёзмалар музейи, 10 та Очиқ осмон музейлари тармоғи ўрин олиши, бу ташаббус ҳозирда кенг қулоч ёзиб, Ахсикент улкан бунёдкорлик ва илмий-изланишлар майдонига айланганини айтиб ўтди.
- Қурилиш ишларига Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бош, дунё тан олган машҳур археолог, профессор Абдулҳамид Анорбоев эса юзлаб шогирдлари ва хорижлик ҳамкасблари билан қазишма ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси музейида Буюк император Жалолиддин Муҳамад Акбарнинг вазир ва дўсти Файзуллоҳ Ҳиндий Ободий қаламига мансуб Маворидул Калим энциклопедик китобини 1580 йилдаги асл нусҳаси сақланмоқда, - деди Анвар Икром.
Учрашув якунида музейга Ахсикент археология парки китоби тақдим этилди ва музей фаолияти билан танишилди. Қўлёзмалар бўлими бош муҳофиз Фаридуллоҳ Шариф Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб «Девони Бобур»нинг асл нусҳасини делегацияси аъзолари илтимосига биноан тақдим этди.
Айни пайтда Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири Хотам Мамадалиев дунёнинг энг машҳур музейларидан бири бўлмиш «Салар Жанг»дан махсус фоторепортаж тайёрлади.
Наманган вилоят делегациясининг Ҳиндистон сафари Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида амалга оширилмоқда. Ташкилий ишларда Доктор Дивя Раж Редди ва Шри Роҳит Велугубантлалар яқиндан ёрдам беришмоқда.
Делегация Ҳайдарабод ташрифи давомида Раможи киностудияси раҳбарияти билан учрашиб, Ахсикент ҳақида суратга олиниши режалаштирилаётган тарихий сериал бўйича музокара ўтказади.
Медиа Департамент