“ИБРАТЛИ СУДЬЯ”
Судьяларнинг масъулияти азалий ва абадийдир. Судья қанчалик муваффақиятга эришиши, юзи ёруғ, қадри ва обрўси баланд бўлиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, қолаверса ҳалоллигига боғлиқ. Чунки, инсоният ўртасида манфаатлар тўқнашуви, унинг ортидан эса низо, муроса, келишув деган тушунчалар ҳам мавжуд. Демак, инсон доимо ҳақ ва ҳақиқатга эҳтиёж сезди. Икки тараф ўртасида адолат қарор топиши учун суд тизими фаолият кўрсатади. Шунинг учун адолат тушунчаси макон ва замон танламайдиган энг олий мезондир.
Мамлакатимизда кўплаб суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қатори ўз касбига садоқатли, тажрибали судьялар меҳнатини эътироф этиш орқали одил судловга эришиш борасида катта ишлар қилинмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 7декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, «Ибратли судья» мукофоти жорий этилди. Мазкур Фармондан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши ҳам кўрсатилган. Ўтган йили мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, Республикамиз суд тизимида фаолият юритаётган 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган эди. Бу йил эса 20 нафар судья бу шарафга лойиқ кўрилди.
Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими кутилган натижани бермоқда. Судьялар фаолияти шаффоф ва одилона баҳоланаяпти. Ҳар йилги тақдирланганлар ҳам юқори рейтинг кўрсаткичлари асосида танлаб олинади.
Ҳуқуқшунос сулоласи вакили бўлган Орифжон Нуримов фаолияти ҳақида доимо илиқ фикрлар билдирилади. Чунки Пайариқ туман иқтисодий судига келган ҳар бир фуқаро камтар, маданиятли, ўз билими ва тажрибасига ишонган, суҳбатдошини тинглай оладиган ва маънили фикр берадиган бу судьянинг ҳузуридан норози бўлиб кетмайди. Суд биноси остонасига қадам қўйганлар бу ердаги орасталик, ободлик, ўзаро ҳурмат муҳитидан кўнгли тўлади.
Таъкидлаш жоиз, рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади. Шу маънода Орифжон Нуримов ушбу мукофотга ҳақли равишда лойиқ эканлигини ортиқча таърифлаш шарт эмас. Чунки, мукофотни топширишга бағишланган тантанали маросимда Судьялар олий кенгаши ҳам, Самарқанд вилоят суди раиси ва ҳамкасблар ҳам буни алоҳида эътироф этишди. Ўз навбатида мукофот соҳиби ҳам барчага шундай мақом насиб этишини айтиб, ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.