Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
TAQDIMNOMALAR QANOATLANTIRILDI, BIR GURUH MAHKUMLARGA ISHONCH BILDIRILDI

Telegram I Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилоят суди ва Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Telegram I Facebook


Паст Дарғом туман судлари томонидан туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Сайёр қабулда мурожаатларнинг мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Хусусан, туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Маҳалла сервис” МЧЖда ишловчи 4 нафар фуқаронинг тўланмаган иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризалари қабул қилинди.

Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган, Паст Дарғом туман ИИБ пробация гуруҳида ҳисобда турган 10 нафар маҳкум сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.

Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Улар тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook




Давра суҳбати ўтказилди
 
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси Акмал Алимов оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда аёлларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишларнинг олдини олиш бўйича масъул бўлган идоралар билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ушбу Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 411-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш), 592-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ҳамда Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳамда содир этилиши билан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида тушунчалар берилди. Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозараларга ҳамда савол жавобларга бой бўлди. Иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди.  
 
Ориф Пардаев,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг раиси.

Telegram I Facebook




Самарқанд вилоят судининг судьяси Ғолибжон Воҳидов Республикуа "Маҳалла" радиоканалида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янгиликларини шарҳлади

Telegram I Facebook


Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлигини ошириш, кўп миллатли жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Улуғ айём – муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Паст Дарғом туманида жойлашган 37-сонли манзил колониясида жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр судда жазо муддатини ўтаб келаётган қатъий тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан пушаймон бўлиб қатъий тузалиш йўлига ўтган, жазодан хулоса чиқарган 19 нафар маҳкумларга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилиб, уларга муқаддас Рамазон ҳайити байрамини ўз оила аъзолари бағрида кутиб олиш имконияти яратилди.

М.ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди раиси.

Ш.ГАЙБУЛОВ,
жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди судьяси.


Самарқанд вилоят суди раиси О. Хайитовнинг аҳоли билан навбатдаги учрашув ва сайёр қабули Тойлоқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилди. Тадбирда, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси Б. Фармонов ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф. Мажидов ҳам иштирок этишди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди.

Дастлаб, йиғилганлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят суди раиси О. Хайитов йиғилганларга бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги одилона сиёсати ҳақида гапириб берди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда тадбир иштирокчилари ҳам фаол иштирок этишди ва саволларига батафсил жавоблар олишди.

Шундан сўнг, сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 18 та мурожаатлар бўлди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook




GENERALISSIMUS Telegram-каналида эълон қилинган “Бир ариза юзасидан 2 хил қарор чиқарилганини кўрганмисиз?..” сарлавҳали билдириш юзасидан

Билдиришда қайд этилган масала Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Негаки 2025 йил 5 февраль куни соат 18:40 да суднинг 2025 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги сохта ажрим Адолат ахборот тизимлари комплексида пайдо бўлган.

Ҳолбуки, суднинг 2024 йил 21 ноябрдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори билан даъвогар Ф.Ч.нинг жавобгар Н.А.га нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар Ф.Ч. манфаатдор шахс С.С.га тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, «Бўстонсарой» кўчаси, 34-“А” уй, 13-хонадонга киритилган.

Жавобгар Н.А. 2025 йил 06 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 21 ноябрдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни ўзининг иштирокида кўриш юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Суднинг 2025 йил 16 яндардаги ажрими билан Н.А.нинг аризаси каноатлантиришдан рад қилинган.

Жавобгар Н.А. мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб 2025 йил 20 январь куни Самарканд вилоят судига кассация тартибида шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатининг 2025 йил 25 февралдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Самарқанд вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ноқонуний ажрим Адолат ахборот тизимлари комплексига бириктириш ташқи таъсир омилида бошқа шахслар томонидан амалга оширилганлиги аниқланган.

Шу боис, юқорида таъкидланганидек, ушбу ҳолатга суриштирув ва тергов ўтказиш йўли билан ҳуқуқий баҳо берилиши учун тўпланган ҳужжатлар Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинади.

Telegram I Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БРИФИНГ / Илҳом Карабаев - Самарқанд вилоят судининг жиноий ишлар бўйича судьяси


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун Олий судда "Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти" мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти

Айнан шу долзарб мавзу бугун Олий судда бўлиб ўтган конференцияда кенг муҳокама этилди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов конференцияни кириш сўзи билан очар экан, сўнгги йилларда мамлакатимизда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни халқаро принциплар ва андозалар асосида такомиллаштириш бўйича салмоқли чора-тадбирлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, 2022 йил 28 октябрда янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Кодексда ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар белгиланди.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги Конституцияда ходимнинг меҳнат ҳуқуқларига оид муҳим қоидалар ўз аксини топди. Жумладан, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, меҳнати учун камситишларга йўл қўймаслик, ҳар бир ходимга меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, энг асосийси, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги янгиланган Конституцияда қатъий муҳрланди.

Ўз навбатида, 2023 йил 20 ноябрда Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда меҳнат низоларини кўришда судлар амалиётида вужудга келадиган масалаларга алоҳида тушунтириш бериб ўтилди.

Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмаилов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ф. Эшматова, Бош прокурор ўринбосари С. Артикова, Адвокатлар палатаси раиси Ш Садиков, Судьялар олий мактаби директори Ҳ.-М. Исоқов, фуқаролик ишлари бўйича судьялар, ҳуқуқшунос олимлар ва адвокатлар, қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этган бугунги анжуманда маълум қилинганидек, ўтган йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан меҳнат низоларига оид 13 065 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан даъво аризаларининг 7 913 таси ёки 60,6 фоизи қаноатлантирилган. 91,8 млрд. сўмлик иш ҳақини ундириш юзасидан 6 965 та суд буйруғи чиқарилган.

Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишда, ишдан ғайриқонуний равишда четлаштиришда ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан прокуратура органлари томонидан моддий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида судларга 2024 йилда 94 та даъво ариза киритилган бўлиб, уларнинг 88 таси қаноатлантирилган.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ўтган йилда кўрилиб, тамомланган меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ишга тиклашга оид ишлар умумлаштирилди. Умумлаштириш натижаси бўйича Фуқаролик процессуал қонунчилигига меҳнат низолари билан боғлиқ ишларни умумий тарзда бир ой муддатда кўриб чиқилиши юзасидан таклиф берилди.

Бугунги тадбирда йиғилган тажрибали мутахассис ва экспертлар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда кўриш амалиёти, мехнат қонунчилигига риоя қилинишида прокурорнинг роли, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва тартиби, давлат ташкилотларини қайта ташкил этиш ва уларнинг бўйсунувини ўзгартиришда меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилди.

Шунингдек, анжуманда Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, меҳнат шартномасини бекор қилишда ходим ҳуқуқларининг кафолатлари, меҳнат-ҳуқуқий муносабатларда иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат текширувларини ўтказиш ва ходимларга интизомий жазоларни қўллаш тартиби ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш асослари, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловларига оид масалалар ҳам кўтарилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан меҳнат қонунларини қўллашда учраётган муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ва бу борадаги янгича назарий қарашлар, меҳнат соҳасида қонунчиликни таъминлаш, амалиётда юзага келадиган масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Конференция якуни бўйича хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Самарқанд вилоят иқтисодий суди судялари И.Ҳамрақулов, Ў.Муродов ва Б. Жўраев Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармасида давра суҳбати ўтказдилар.
Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган банклар ҳуқуқшунослари, Марказий банк масъул ходимлари ҳамда лизинг ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирок этишди.
Давра суҳбатида Олий суднинг 2024-йил 16-декабрдаги Пленум қарори ҳамда Иқтисодий судлар томонидан давлат божи қўллаш амалиёти ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлди. Қизғин фикр алмашинув жараёнида жуда кўп масалаларга ойдинлик киритилди.


Telegram I Facebook


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев, шу суднинг судьялари Жамшид Ибрагимов, Зарифа Ахмедова ва Акмал Туйчиев вилоят радиосининг "Кун мавзуси" дастурида иштирок этиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янгиликлари ҳақида тушунтириш бердилар.

Telegram I Facebook

16 last posts shown.