Forward from: QURAN.UZ
#кун_эслатмаси
🌙 1446-йил муборак бўлсин!
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)
Муҳаррам – бу муқаддас ой, шунингдек, янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш шарафига белгиланган қамарий ой. Бу тўрт «ҳаром ойлардан» биридир. Муҳаррам ойининг муқаддаслиги ҳақида Қуръон ва Суннатда айтилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмон бу ойни Аллоҳ таолого ибодатда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Йилнинг ушбу биринчи ойини қандай ўтказсак, бутун йил шундай ўтади ин шаа Аллоҳ.
Имом Ғаззолий ўзининг «Иҳё» китобида ёзишича, Муҳаррам ойини ибодатда ўтказсак, унинг фароғати йилнинг бошқа ҳамма ойларига ҳам етади.
Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиш учун энг яхши ой Муҳаррамдир».
Табароний томонидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: «Муҳаррам ойининг бир кунида рўза тутган инсонга 30 кунлик рўзанинг савоби берилади».
Муҳаррам ойида муқаддас Ашуро куни ҳам бор. Муҳаррам – Аллоҳга ибодат ва итоат, гуноҳларнинг кечирилиши ва савобларнинг кўп марта орттирилиши ойидир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook