Президентга муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вазир, учрашув вақтида Саудия Подшоҳининг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширган.
Маълум қилинишича, биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этган.
Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Аввалроқ, Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири бу йил ўзбекистонликлар учун 15 мингта Ҳаж квотаси белгиланганини маълум қилган эди. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.
🔗
https://islom.uz/maqola/23300🕋
@islomuz