Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарилик
Ёлғизлик бошланар бундан буёғи,
Қочиб қутулмассан, отам боласи.
Ойларни, йилларни тутсанг бўйингга,
Сойларни, чўлларни тутсанг бўйингга,
Ўлчаб етолмассан, отам боласи.
Энди кўплар билан орам совуган,
Кўплар омадимга севинмас энди.
Йигирма уч ёшимда мени севганлар
Ўттиз уч ёшимда севолмас энди.
Мен, ахир, на чўлман, на йўл, на кўча,
Ахир, ҳамманики бўла олмайман.
Мени севганлар деб ўла-ўлгунча
Йигирма уч ёшимда қола олмайман.
Қанчалик сўзлар бор сўзимдан жасур,
Энди чақирмоққа нафасим йўқдир.
Энди бу дунёда ўзимдан жасур
Сўзларни ёзмоққа ҳавасим йўқдир.
Йиғини бас қилди, тинди шеърим ҳам,
Қариди мисралар, сўзлар мен билан.
Дўстлар ёшлигича қолар шеъримда,
Қаримоқ истамас дўстлар мен билан.
Илоҳим, қарилик шундай экан-да,
Дўстлардан жимгина узилар одам.
Умр лойқаланган сувдай экан-да,
Озайгани сари тозарар одам.
Ичиму ташимнинг занги ювилар,
Сатрлар кўкарар бу оқ варақда.
Узоқдир юрак-ла қўлнинг ораси,
Хайрият, ўлмадим шу оралиқда.
Сўзлар юрагимдан қўлимга етди,
Бир оз сарғайди ва сўлди, на илож.
Бир оз жасурлиги, шўхлиги йитди,
Гина қилмасинлар, йўл-да, на илож.
Энди болта кесмас ақлим кесганни,
Тириклик тотини биламан энди.
Бу кўҳна дунёда ҳар нафасимни
Дарахтдан мевадай тераман энди.
Сўнг нафас дунёда ҳар недан ширин,
Шоир ҳам қарийди, ўлар – биламан.
Сўзидан қон ҳиди келган шоирнинг
Оғзидан сут ҳиди келар – биламан.
Бу дунё бир қайнар қозондир, илло,
Сўндирмас ўтини на қор, на ёмғир.
Бу дунёдан кетиш осондир, аммо
Дунё-ла чиқишиб яшамоқ оғир.
✍️ Рамиз Равшан
🇦🇿 Озарбайжон халқ шоири
📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA
Ёлғизлик бошланар бундан буёғи,
Қочиб қутулмассан, отам боласи.
Ойларни, йилларни тутсанг бўйингга,
Сойларни, чўлларни тутсанг бўйингга,
Ўлчаб етолмассан, отам боласи.
Энди кўплар билан орам совуган,
Кўплар омадимга севинмас энди.
Йигирма уч ёшимда мени севганлар
Ўттиз уч ёшимда севолмас энди.
Мен, ахир, на чўлман, на йўл, на кўча,
Ахир, ҳамманики бўла олмайман.
Мени севганлар деб ўла-ўлгунча
Йигирма уч ёшимда қола олмайман.
Қанчалик сўзлар бор сўзимдан жасур,
Энди чақирмоққа нафасим йўқдир.
Энди бу дунёда ўзимдан жасур
Сўзларни ёзмоққа ҳавасим йўқдир.
Йиғини бас қилди, тинди шеърим ҳам,
Қариди мисралар, сўзлар мен билан.
Дўстлар ёшлигича қолар шеъримда,
Қаримоқ истамас дўстлар мен билан.
Илоҳим, қарилик шундай экан-да,
Дўстлардан жимгина узилар одам.
Умр лойқаланган сувдай экан-да,
Озайгани сари тозарар одам.
Ичиму ташимнинг занги ювилар,
Сатрлар кўкарар бу оқ варақда.
Узоқдир юрак-ла қўлнинг ораси,
Хайрият, ўлмадим шу оралиқда.
Сўзлар юрагимдан қўлимга етди,
Бир оз сарғайди ва сўлди, на илож.
Бир оз жасурлиги, шўхлиги йитди,
Гина қилмасинлар, йўл-да, на илож.
Энди болта кесмас ақлим кесганни,
Тириклик тотини биламан энди.
Бу кўҳна дунёда ҳар нафасимни
Дарахтдан мевадай тераман энди.
Сўнг нафас дунёда ҳар недан ширин,
Шоир ҳам қарийди, ўлар – биламан.
Сўзидан қон ҳиди келган шоирнинг
Оғзидан сут ҳиди келар – биламан.
Бу дунё бир қайнар қозондир, илло,
Сўндирмас ўтини на қор, на ёмғир.
Бу дунёдан кетиш осондир, аммо
Дунё-ла чиқишиб яшамоқ оғир.
✍️ Рамиз Равшан
🇦🇿 Озарбайжон халқ шоири
📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA