Salohiddin Odilov | Telegram kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Ушбу саҳифада ожизона бир кузатишим самараси ўлароқ постлар қўйиб борилади, уларнинг барчасини ҳам муаллифи мен эмас.
Агар постларимдан бирор манфаат топсангиз ҳаққимга дуойи хайр қилгайсиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

12-kitob
📖 Gʻulom Zafariy
📆 2022-yil
✍️ Jadidlar toʻplami
🇺🇿 Oʻzbekiston
🕖 2 soat 48 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


2024 йилнинг май ойида бошлаб трендга айланган “Яшамоқ” китобини ўқиганлар билади. Романда бош қаҳрамон Фугуининг турмуш ўртоғи Жиашен ҳақиқий вафодорлик рамзи сифатида гавдалантирилган. Уни эри қанчалик уриб калтакмасин, ҳаёт қийинчиликларига дуч келмасин Фугуини асло ёлгизлатиб қўймади. Эри қиморда бор-будидан айрилганда отаси уйига олиб кетса ҳам, ўғли туғилгач барибир камбағаллашиб қолган турмуш ўртоғининг ёнига қайтиб келади. Ваҳоланки Жиашеннинг отаси бой эди ва ўша жойда бошқа турмуш қуриб кетишга ҳам ҳақли эди. Йўқ у Фугуига содиқ бўлди. Ҳатто ўз вақтида хотинбоз бўлган эрига. Қийинчилик пайтида шаҳардан тиланчилик қилиб гуруч олиб келган жойларини эсласангиз керак. Барча ишларда ҳеч қачон эрини айбламайди, қаттиқ гапирмайди. Фарзандлари бирин-кетин вафот этса ҳам якунда эрининг қўлида жон беради...

Худди шу жойда ўзимизнинг романга қайтамиз. “Юлдузли тунлар”ни ўқиганлар билади. Бобур Мирзонинг қўлида давлат бўлган пайт турмуш қурган биринчи хотини Ойишабегим бўлиб, яхши умидлар илинжида гўдаклик чоғидаёқ Бобурга унаштириб қўйилган эди. Улардан бир қиз фарзанд туғилиб кейинчалик 1 ойдан озроқ ўтиб вафот этгани иккисининг орасига совуқчилик туширади. Камига Бобур Тошкентни Шайбонийхонга ютқазиб қўйган куниёқ эри билан Ҳиндистон томон кетишни хоҳламайди ва очиқчасига опасининг қистови билан эрини ярим йўлда ташлаб кетади. Ва кейинчалик хор бўлгани ҳам асарни ўқиганларга сир эмас. Балки Бобур билан бирга кетганда биринчи Бобурий малика бўлармиди. Афсус насиб қилмаса қийин...

“Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин” мақоли нақадар ўринли ва бунга тепадаги икки мисол намуна бўла олади. Гоҳида ўйлаб қоламан, бугунги кунда ҳам кўплаб хотин-қизларимиз моддиятни биринчи ўринга қўйиб юборган. Оҳиратдан йироқдамиз. Омадсиздик келса тезда эркакни айбдор қиламиз. Ризқ Аллоҳданлигини унутиб қўямиз. Хато бўлса айтинг кўп нарсаларни пулга ўлчаяпмиз. Бир қийинчилик келса тезда таслим бўламиз. Тасаввур қилинг оила қурганингиздан сўнг шунақа синовлар келса нима қиласиз? Менга тўғри келмади деб ажралиб кетасизми? Осонку бу. Айниқса бугунги XXI асрда...

Энди аёлларимизга битта савол билан юзланаман. Сиз Жиашен бўлмоқчимисиз ёки Ойишабегим?


📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Сендан кетган сен учун яратилмаган. Сен учун яратилган эса сендан асло кетмайди!

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Агар биз инсоний нормаларга амал қилиб яшасак, фаррошларга эҳтиёжимиз қолмайди!

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарилик

Ёлғизлик бошланар бундан буёғи,
Қочиб қутулмассан, отам боласи.
Ойларни, йилларни тутсанг бўйингга,
Сойларни, чўлларни тутсанг бўйингга,
Ўлчаб етолмассан, отам боласи.

Энди кўплар билан орам совуган,
Кўплар омадимга севинмас энди.
Йигирма уч ёшимда мени севганлар
Ўттиз уч ёшимда севолмас энди.

Мен, ахир, на чўлман, на йўл, на кўча,
Ахир, ҳамманики бўла олмайман.
Мени севганлар деб ўла-ўлгунча
Йигирма уч ёшимда қола олмайман.

Қанчалик сўзлар бор сўзимдан жасур,
Энди чақирмоққа нафасим йўқдир.
Энди бу дунёда ўзимдан жасур
Сўзларни ёзмоққа ҳавасим йўқдир.

Йиғини бас қилди, тинди шеърим ҳам,
Қариди мисралар, сўзлар мен билан.
Дўстлар ёшлигича қолар шеъримда,
Қаримоқ истамас дўстлар мен билан.

Илоҳим, қарилик шундай экан-да,
Дўстлардан жимгина узилар одам.
Умр лойқаланган сувдай экан-да,
Озайгани сари тозарар одам.

Ичиму ташимнинг занги ювилар,
Сатрлар кўкарар бу оқ варақда.
Узоқдир юрак-ла қўлнинг ораси,
Хайрият, ўлмадим шу оралиқда.

Сўзлар юрагимдан қўлимга етди,
Бир оз сарғайди ва сўлди, на илож.
Бир оз жасурлиги, шўхлиги йитди,
Гина қилмасинлар, йўл-да, на илож.

Энди болта кесмас ақлим кесганни,
Тириклик тотини биламан энди.
Бу кўҳна дунёда ҳар нафасимни
Дарахтдан мевадай тераман энди.

Сўнг нафас дунёда ҳар недан ширин,
Шоир ҳам қарийди, ўлар – биламан.
Сўзидан қон ҳиди келган шоирнинг
Оғзидан сут ҳиди келар – биламан.

Бу дунё бир қайнар қозондир, илло,
Сўндирмас ўтини на қор, на ёмғир.
Бу дунёдан кетиш осондир, аммо
Дунё-ла чиқишиб яшамоқ оғир.

✍️ Рамиз Равшан
🇦🇿 Озарбайжон халқ шоири

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Кеча бутун дунё ўзбек ўғлонининг Англиядаги биринчи ўйинини кузатди. Тўғри хато қилди, ҳаяжон бўлди. Хўп ким хато қилмайди дейсиз, ҳатто ўзимиз ҳам хато қилганмиз, қилиб турамиз ёки инкор этасизми?!

Ҳозир бу ҳақида узундан-узоқ гапирмоқчи эмасман. Ёзмоқчи бўлганим, исмда ҳам гап кўп албатта. Яъни Абдуқодир. Сиз бунақа исмни кўп учратгансиз ва қулоғингизда одатий ҳолдек эшитиб қолган. Аммо, бу арабча исм бўлиб, “Чексиз куч-қудрат эгасининг, яъни Аллоҳнинг қули” деган маънони англатади.

Ҳа албатта Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир. Ҳар бир иш Унга осондир. Ким ўйлабди дейсиз 20 ёшли бир ўзбек йигити кун келиб жаҳоннинг энг кучли чемпионатида ва энг кучли футболчилар орасида тўп тепади деб...

Хулоса шуки, фарзандларимизга исм танлашда эътиборли бўлайлик, келажакда улар ўз исмидан уялиб юришмасин. Мукаммал Зотдан мадад сўраб яхши ниятда Уни исмларидан фойдаланайлик. Майли, фарзандимиз келажакда “катта одам” бўлмас, лекин бир умр ўз исмидан фахрланиб, исмини ҳимоя қиладиган инсон бўлиб етишади, иншааллоҳ.


📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

11-kitob
📖 Oʻtmishdan ertaklar
📆 1965-yil
✍️ Abdulla Qahhor
🇺🇿 Oʻzbekiston
🕖 5 soat 14 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Сиртдан қараганда, турлича кўринсалар-да, муносабатлар давом этган сайин, аёлларнинг бари бир хил бўлади!

📖 “Яшамоқ” китобидан

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Яхшилар тасодифан учрашмайдилар, уларни гўзал ниятлари бирлаштиради. Улар ниятга қараб ҳадя этилади!

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

10-kitob
📖 Chunki Sen Allohsan
✍️ Ali Jobir Fayfiy
🕖 3 soat 51 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Аёллар ва эркаклар учун энг табиий нарса бу турмуш қуриш эканлигини билиши керак.

📖 “Яшамоқ” китобидан

П.С. Ҳамма ҳам китобдан ўзига мос жойини топадида-еее)

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

9-kitob
📖 Kichkina shahzoda
📆 1942-yil
✍️ Antuan de Sent-Ekzyuperi
🇫🇷 Fransiya
🕖 2 soat 27 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Шайтоннинг инсон қалбига кирадиган эшиклари ҳар одамда турлича бўлади. Кимдир шаҳват олдида ожиз қолса, яна кимлардир мол-дунё ёки мақтов қаршисида ожиз қоладилар. Хуллас, ҳар бир банданинг қалби шайтон кириши мумкин бўлган тешиклардан холи эмас.

Шундай экан, шайтон қалбига йўл топмаслиги учун банда доимо қалбининг тирқишларидан огоҳ бўлиши ва уларни ёпиб-беркитиб юриши керак!


📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

8-kitob
📖 Turkiy guliston yoxud axloq
📆 1913-yil
✍️ Abdulla Avloniy
🇺🇿 O‘zbekiston
🕖 2 soat 53 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

7-kitob
📖 Gʻaroyib bolalar
📆 1967-yil
✍️ Aziz Nesin
🇹🇷 Turkiya
🕖 2 soat 59 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Кун бўйи иш билан машғул бўлиб, чарчаб уйга қайтганимда Фотиманинг юзига боқсам, бутун ғам-андуҳларим, толиқишим йўқ бўларди.

🗣 Али розияллоҳу анҳу

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

6-kitob
📖 Hind sayyohining qissasi
📆 1912-yil
✍️ Abdurauf Fitrat
🇺🇿 Oʻzbekiston
🕖 3 soat 12 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кино_тавсия

📖 Яқиндагина мутолаа қилганимиз “Молхона”ни кўпчилик мағзини чақа олмагани ва оддий қилиб айтганда асарни тушунмаганини муҳокамада айтиб ўтишди.

📹 Айнан ўша китобхонларимиз ва умуман барча учун ушбу ажойиб асарнинг мультфильмини тақдим қиляпмиз. Ушбу анимацион филм 1955 йилда яратилган бўлиб, асл ҳикоядан фарқ қиладиган жойлари ҳам бор. Албатта китобни ўзини ўқиганга келмайди барибир. Хоҳ мультфильм, хоҳ кино бўлсин китобдаги айрим муҳим қисмлар ташлаб кетилади ёки ўрнига янгилик киритилиб ўзгартирилади.

⚡️ Бироқ асардаги Наполеон, Сноуболл, Боксер, Бенжамин ва Мистер Жонс каби қаҳрамонларни кўз остингизда гавдалантириш учун ҳам 72 дақиқалик бу инглиз тилидаги мультикни кўришни тавсия қиламан.

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


Ҳеч ким сенинг нимани уддалашга ҳаракат қилишингни, нималарни енгганингни, енга олмаганингни, кимларнинг ёнида бўлишни хоҳлашингни, нима бошингни оғритганини, нима ҳис қилганингни, нимани ҳис қилишдан қўрқишингни, ичингни, сенданда яхши билмайди. Шунинг учун тик тур доим, ўзингга фақатгина ўзинг кераксан!

📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA


#100_ta_kitob_oʻqiymiz

5-kitob
📖 Taras Bulba
📆 1835-yil
✍️ Nikolay Gogol
🇷🇺 Rossiya
🕖 5 soat 33 daqiqa

📲 Salohiddin Odilovning telegramdagi kanaliga ulanish:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA

20 last posts shown.