Кеча бутун дунё ўзбек ўғлонининг Англиядаги биринчи ўйинини кузатди. Тўғри хато қилди, ҳаяжон бўлди. Хўп ким хато қилмайди дейсиз, ҳатто ўзимиз ҳам хато қилганмиз, қилиб турамиз ёки инкор этасизми?!
Ҳозир бу ҳақида узундан-узоқ гапирмоқчи эмасман. Ёзмоқчи бўлганим, исмда ҳам гап кўп албатта. Яъни Абдуқодир. Сиз бунақа исмни кўп учратгансиз ва қулоғингизда одатий ҳолдек эшитиб қолган. Аммо, бу арабча исм бўлиб, “Чексиз куч-қудрат эгасининг, яъни Аллоҳнинг қули” деган маънони англатади.
Ҳа албатта Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир. Ҳар бир иш Унга осондир. Ким ўйлабди дейсиз 20 ёшли бир ўзбек йигити кун келиб жаҳоннинг энг кучли чемпионатида ва энг кучли футболчилар орасида тўп тепади деб...
Хулоса шуки, фарзандларимизга исм танлашда эътиборли бўлайлик, келажакда улар ўз исмидан уялиб юришмасин. Мукаммал Зотдан мадад сўраб яхши ниятда Уни исмларидан фойдаланайлик. Майли, фарзандимиз келажакда “катта одам” бўлмас, лекин бир умр ўз исмидан фахрланиб, исмини ҳимоя қиладиган инсон бўлиб етишади, иншааллоҳ.
📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA