Қишлоқдаги ўртоғимдан эшитган эдим:
Қўшним бор ака-ука. Акаси доим, "бирорта бойнинг хонадонидан уйлансам, уй қуриб берса, машина олиб берса, бирорта яхшироқ иш топиб берса" дер эди.
Айтганини қилиб бой хонадоннинг қизига уйланди, гарчи қизининг "қўли тўмтоқ, сочи паҳмоқ" бўлса ҳам.
Уйланганига кўп вақт ўтмай, келинининг дадаси катта пулга тушиб қолди, бизнеси ҳам ўлди. Ҳуллас, оиласи банкротга учради. Қўшнимнинг эса, ниятлари пучга чиқди.
Орадан бир икки йил ўтиб, укаси уйланди. Укаси хартугул "бой хонадоннинг қизига уйланаман" демаганди.
"Бахт"и эканда, кутилмаганда келиннинг дадасини ишлари юришганидан юришиб, бир йил ичида бойиб кетса денг.
Қизи бир дона экан, "юрадими қайнона қайнотани хизматини қилиб, тезда уй қуриб берамиз, кўч-кўронини кўтариб, алоҳида бўлиб чиқиб кетади" дебди, қизнинг отаси.
Табийки, бу гап куёвга ҳам маъқул келибди.
Қизнинг дадаси мард экан, гапида туриб, ўзининг қишлоғидан 8 сотих бўш ер сотиб олибди. Бетонини ҳам қуйиб бўлибди усталар. Хозир хом ғиштдан уй кўтаришни бошлаб юборибди. Куёвнинг отаси ҳам жим қараб турмай деганча, усталарнинг озиқ-овқатидан хабар олиб турибди экан.
Тунов куни ўша томонга йўлим тушиб, ўтиб қолгандим. Ғиштлари унча қуримабди ҳам, хўллигча усталар ғишт териб ётибди. Куёвнинг дадаси, қўшни амакига:
- Амаки, бу усталарингиз ғиштни тўлиқ қуритмасдан теришни бошлаб юборибди-ку, эртага бирон муаммо бўлмасмикан?
- Э индаманг ука, қуда ҳеч нима қилмайди деяптику, пулни ўша киши сарфлаяпти, нима қилса қилар.
Қизиқ, пул сарфлаяпти деб, ўша уйда ўғли ҳам яшашини ўйламасмикан, озгина шошилмаса, ғиштни тўлиқ қуришини кутиб кейин теришса, уй пишиқ пухта бўлмайдими?
Одамларга ҳам хайронсан!
У ҳам майлику-я, куёв бечорага ачинаман, ташқаридан хурсандга ўхшайди-ку, лекин ичидан қуриб битяпти шўрлик. Ахир келин хафталаб уйда бўлмаса, эркак бўлиб "Қаерда юрибсан? Нима қиляпсан?" деб, тергай олмаса. Келиннинг эса, бурни осмонни ўпади. Ой туғсаям, кун туғсаям кенжа келинга.
"Дунёнинг ишлари қизиқ" деб шунга айтсалар керакда.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК