Руҳий баркамоллик


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


✅Ушбу каналда қуйидагиларни кузатасиз:
Иқтибослар
Стрессдан чиқиш
Позитив фикрлаш
Мотивация
Ўзига ишончни ошириш
Фарзанд тарбияси
Қалб кечинмалари
📩 Реклама бўйича: @Ruhiybarkamollik_reklama
@Shahnoza_Navruzova
📌 Ҳамкор канал: @Ayollarning_kanali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


​​Ҳадеб қийинчиликни ўйлайверсанг, ўша қийинчилик бошингга тушади.
Яхшилик ҳақида ўйлаверсанг, тезда ўша яхшилик ҳам келади.
Бу худди гипнозга ўхшайди.
Масалан, «Мен касал бўлдим» деяверсанг, касалликка чалинасан. «Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Куним битди» деяверсанг, охирлаб қоласан. Ироданинг аланга мисол сеҳри барча хаёлингдагини рўёбга чиқаради.

​©️ Доктор Мустафо Маҳмуд

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


​​Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

842 0 16 1 13

SIZNING ISMINGIZ QAYSI HARFDAN BOSHLANADI?

🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёдаги энг зўр тинчлантирувчи нарса 😅

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


❗️Уй жойни тоза тутинг, бойлик ва барака кириб келади.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


СИЗДА ИЧКИ СУЯНЧНИ ЗАИФ ЭКАНЛИГИНИ 5ТА АЛОМАТИ.

- Бошқаларга тақлид, кимгадир ўхшашни ҳоҳлаш.

- Бошқаларни фикрига қарамлик

- Ўзига зарар бўлсаям "ЙЎҚ" деёлмаслик.

- Қарор чиқаришини қийинлиги.

- Ўзини ҳаётидан норозилик ва ҳаммасини қандай ўзгартиришни тушунмаслик.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈


КЎРНАМАК

Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Булар доимо одамлар орасида янграйдиган гап.

Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак,  нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим...

Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофдаги нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.

Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.

Инсонни икки нарса ҳор қилар экан:

МИННАТ – қилган яхшилигини юзига солиш.
ТАЪМА – одамлардан нимадир кутиш.

Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.

Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.

Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап менга қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.

Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан, - дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай.  Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.

Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.

Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, одамларни ўзига эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.

Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.

Саид Ислом

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Соат тунгги 3 да эрига телефон келади бу ерга кел сенинг хотинингн хийонат килябди!

Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...🤭


​​Эски кундалигимни топиб олдим...

Ўқисам... ўзимча кимдандир хафа бўлган эканман...  Энди эса кўряпманки,  ўша одамни ҳам ҳаётнинг ўзи бир чиғириғига солиб ўйнади.

Қалб оғриғидан қийналган эканман,  кўряпманки қалбнинг яраси ҳам битди.  Агар шу кундалигим бўлмаса хотирам эски ишларни мутлақо эслатмас экан...

Унутибман,  демакки инсоннинг унутувчанлиги рост!

Бу кундаликка жуда кўп изтиробларни битган эканман,  ҳозир у воқеаларнинг ярмидан кўпини қайта кўз олдимга келтиролмадим.

Яна...

Мен сатрларга кўз югуртириб ўша пайтларда барибир кимгадир қаттиқ ишонган аёлнинг номаларини ўқигандек бўлдим.

Ишонган эканман...

Демакки,  номардларни-да азиз санайдиган феъл-атворим бўлган ўшанда!

Вақт нега ҳамиша бизга унутиш шаробини ичиради?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Чунки бу ягона дори! 

Оғриқларни унутасиз ва айнан унутиб юборганингиз учунгина уларни кечирасиз...

Азизахон Исмоилова

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


—Ойингиз қани? Дурбек.
Одил ака уйга қайтгач, Дурбек бир ўзи телефон ўйнаб ўтирганини кўриб, Мукаррамни қидирди.
—Зуфар амакимни хонасига кириб кетганди, анча бўлди чиқишмаяпти. Бориб чақирдим, қорним очиб. Ойим сўкиб берди, телефонингни ўйна келма буёққа деб.
Етти ёшли Дурбек, телефондан кўзини узмай гапирди.
—Нима қиляпти у ерда.
Одил ака, ғалати ахволга тушиб қолди.
—Билмасам.
Одил ака, Зуфарни хонаси томон юрди. Хонага яқинлашган сари, қулоғига эхтиросли овозлар эшитиларди.
Бу овоздан, юраги санчишни бошлаб, қўли билан ғижимлаб ушлади.
Зуфарни хонасига етиб, эшикни тутқичини ушлади.


Уч нарса инсонга бахт-саодат олиб келади:

Камтарлилик, кечиримлилик, садақа.

💎Камтарлилик - банданинг мартабасини олий қилади.

💎Кечиримлилик - банданинг азизлигини зиёда қилади.

💎Садақа - банданинг молини кўпайтиради.


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Суғуриб олдим, сўлиб қолди?
Саволнинг жавобини биласизми?
Ўзингизни текшириб кўринг
😊
Бизнинг манзил
👉
@pazanda_bekajonlarim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎄Vapshe arzon kanal toptik🕯🕯


✈️Victoria secret 45.000 ❄️❄️

👠Pomadalar 4 tasi 15 ming🔴🔴

Feramon Duxilar 35.000 🎁🎁

HAYLAYTER 15.000 👍👍

QORA QALAM 5.000 🧸🧸

KIST NABOR 12.000👼👼

NUDE MAGNIT TEN  35.000 😀😀

SUNISA 25.000⭐️⭐️

V&S BLESK 7.000🔔🔔

PADVOTKA 10.000🍭🍭

DOSTAVKA TEKIN 🚗🚗🚗
https://t.me/+nn6PNui1WeEzMjNi
https://t.me/+nn6PNui1WeEzMjNi


22 кунлик кома ҳолатидан сўнг докторлар қизни ўлган деб Исмоил отага ва оиласига ҳамдарлик билдиришди. Қизни қабрга қўйиб келишди.  Орадан 1 кун ўтгач гўрков келди. Исмоил ота қизингиз манимча тирик. Қабрдан қандайдир овоз эшитиляпти. Исмоил ота дўпписини бошига кийиб гўрков билан мозорга шошилди. Муштипар онанинг кўнглида эса умид учқунлари пайдо бўлди. Қабрда ҳақиқатдан ҳам ингроқ овозлар эшитилди. Исмоил ота саросимада...😱😱😱

Батафсил ўқиш
👇👇👇👇👇


ШУ КУНЛАРДА

Ким қолибди, етганида гал,
Келган эдик, кетмай қолмаймиз.
Кимдир эрта, кимдир туриб сал,
Манзилга ҳам етмай қолмаймиз.

Одамзотнинг дарахтдан фарқи -
Тўкилади, фасл танламай.
Омонату, мўртлигин балки
Қолар баъзан ўзи англамай.

Яхшиликни эртага қўйманг,
Нархи бўлар "эрта"нинг қиммат.
Бир ҳикматни соддага йўйманг:
"Дам ғанимат, одам ғанимат!.."

Бобур Бобомурод

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Forward from: Internet magazin🛍🛒
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Korset umurtqa pog'onasini tuzatuvchi

- Magnit tik holatidagi tayanch og'riqni yengillashtiradi va umurtqa pog'onasini to'g'ri holatga keltiradi. 
- Yelkaning orqasidan sekin itarib, u umurtqa pog'onasini to'g'ri tekislaydi, shu bilan birga yelkangizni, bo'yningizni va boshingizni qo'llab-quvvatlaydi.
- Korsetni kiyish oson va noqulaylik tug'dirmaydi.
- Maxsus dizayni bilan hech kim sizning kiyimingiz ostida ekanligini bilmaydi.
- Siz uni har doim ish, yurish, mashq qilish paytida ishlatishingiz mumkin.

💰 Mahsulot narxi:
-- XXL: 57000 so'm
-- M: 57000 so'm
-- L: 57000 so'm
-- XL: 57000 so'm
-- S: 57000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz. 👉🏼🛍Internet magazin🛒👈🏼

🚚 O'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud.

БУЮРТМА БЕРИШ:👇🏼
👉🏼
https://100k.uz/oqim/592434
👉🏼 https://100k.uz/oqim/592434
👉🏼 https://100k.uz/oqim/592434


Онамдан айрилганимга ўн саккиз йил бўлди. Аммо онамнинг худди ўзини чизиб берадиган ўн саккиз қатор нарса ёза билмадим., ёза олмадим! Мени шоир қилиб туққан онам одамларнинг оғзида қоладиган битта ёпиқ китобга ё оташин бир шеърга арзимасмиди?! Шоирлигим неча пуллигу, ёлғиз қиз сайланганимнинг баҳоси қанча?!
Биродар, мен ҳам сизнинг бирингизман. Ҳаммага вақт топиб, онамга вақт топмаган, болаларимни ўн қатор кийинтирганда, онамни бир қатор кийинтиришни ҳам ёлчитмаган, катта йиғин — давраларда, дала-тузларда, мени бир кўриб қайта кўрмайдиган етти ёт бегоналар ҳузурида қумридай сайраб, кўнгилларини олиб, аммо онамни ярим соат эшитишга, унинг қулоқларига беш дақиқагина тиланган сўзларини айтишга ярамаган фарзанди ғофил мен бўламан-да!!!
Ўзбекистоннинг ҳамма бурчагига поездда-ю самолиётларда етиб, ёнгинамда яшайдиган, пиёда юрибгина ўтиб қўйсам бўладиган жойда кўз нурларини йўлимга тўкиб ўтиргувчи онам жонимни соғинтириб ўтган арзон дилбанд мен бўламан-да!

Сиз менинг хатойимни такрорламанг. Фарзанд бўлишга шошилинг. Онангизни рози қилиб саодатманд бўлишга шошилинг! Бу ёруғ дунёни онамизнинг этакларидан тушиб топдик. Асалу болини тотдик. Онамиз ҳориб қолса, биз ҳам дарҳол этакларимизга солиб олайлик уни! Елкаларимизга қўндириб олайлик! Армонларимиз кўпайиб кетмасин, гуноҳларимиз тўпланиб кетмасин, онангизга шошилинг-эй, онагизга шошилинг...

Турсуной Содиқова

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


ОНАМ ҚАРИБ ҚОЛИБДИ...

Юрдим ўзим тенгсиз, зўр билиб,
Кирсам давра ўрним тўр билиб.
Ёлгиз, пойда дуойим қилиб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Нафсим орти кетибман йироқ,
Унутибман согинч, не фироқ.
Хонасидан ўчирмай чироқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бажармайин фарзандлик фарзин,
Тингламабман чин, ҳақли арзин.
Бир сўрамай қирқ йилда қарзин.
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бошим эгиб не бир санамга,
Ўйламабман бир бор танамга.
Оҳ, юрагим лим-лим аламга,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Кимлар билан бўлдим ош-қатиқ,
Кимга юмшоқ, кимгадир қаттиқ.
Мени кўриб дунёдан ортиқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ёрим дедим, суйдим эркалаб,
Пайдо этдим не қилса талаб.
Суратимни суйиб, босиб лаб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ортмадимми рўзғор камидан?
Ё боламнинг тўккан намидан?
Оғиз очмай борсам ғамидан,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Борми менда виждон, иймон, ор,
Йўқламабман, берибман озор.
Оҳ, Отамдан қолган бир ёдгор,
Шўрлик Онам қариб қолибди.


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Forward from: Руҳий баркамоллик
Telefoningizdan pul ishlashni boshlashga tayyormisiz?

🔥 Ijtimoiy tarmoqlarda o‘tayotgan vaqtingizni endi daromadga aylantirishning ayni vaqti keldi!

🫵 Sizga SMM mutaxassislikni o‘rgataman va uydan chiqmasdan daromad qilish yo‘llarini ko‘rsataman.

💡 Mening darslarim qanday o‘tishini bilishni xohlaysizmi? Unda kanalimga a’zo bo‘ling!

🎁 Izohlarda “sovg‘a kurs” deb yozing va daromad olish yo‘llarini o‘rgatadigan 3 ta maxsus kursimni bepul qo‘lga kiriting!

20 last posts shown.