* * *
Иши битгач эшик қоқмай қўйганлар кўп,
Кўролмасдан ўз кўзини ўйганлар кўп,
Ғийбат қилиб, этни чайнаб тўйганлар кўп,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Оёқ қолиб, тили билан босар қадам,
Одамлигин унутади баъзан одам,
Гоҳ ғийбатдан қутулмаймиз ўлганда ҳам,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Кулиб туриб кўзинг чўпга тўлдирарлар,
Киприк қоқмай ёлғонни ҳам дўндирарлар,
Гоҳо сени бир сўз билан ўлдирарлар!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Кўнглингизга оёқ ечмай кирарлар бор,
Мухаббатни эрмак қилиб юрарлар бор,
Дил оғритиб, давру-даврон сурарлар бор,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Дарё бўлинг, оқаверинг манзил томон,
Тиниб қолса тиниқ сув ҳам лой, бегумон,
Жонингизни Яратганим тутсин омон!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Малика Тавфиқ
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Иши битгач эшик қоқмай қўйганлар кўп,
Кўролмасдан ўз кўзини ўйганлар кўп,
Ғийбат қилиб, этни чайнаб тўйганлар кўп,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Оёқ қолиб, тили билан босар қадам,
Одамлигин унутади баъзан одам,
Гоҳ ғийбатдан қутулмаймиз ўлганда ҳам,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Кулиб туриб кўзинг чўпга тўлдирарлар,
Киприк қоқмай ёлғонни ҳам дўндирарлар,
Гоҳо сени бир сўз билан ўлдирарлар!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Кўнглингизга оёқ ечмай кирарлар бор,
Мухаббатни эрмак қилиб юрарлар бор,
Дил оғритиб, давру-даврон сурарлар бор,
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Дарё бўлинг, оқаверинг манзил томон,
Тиниб қолса тиниқ сув ҳам лой, бегумон,
Жонингизни Яратганим тутсин омон!
Дунё шундай дунёлигин қилаверар,
Осмон сизга, бизга Ер ҳам бўлаверар!
Малика Тавфиқ
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК