2024 ЙИЛ ЯКУНИГА КЎРА КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ 11 ФОИЗДАН 8,9 ФОИЗГА КАМАЙДИ
Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди.
📊 Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (3,3 млн. киши ёки 2023-йилга нисбатан 719 мингга камайган).
🔎Ушбу натижа – Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқланган.
📍Камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар:
👉 Бухоро вилоятида - 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача;
👉 Самарқанд вилоятида - 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача;
👉 Наманган вилоятида - 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача;
👉Қорақалпоғистон Республикасида - 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди.
🟢2024-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди.
🔹Бунинг натижасида 2024-йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм).
Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида:
- иш ҳақи – 42,6 фоиз (2023-йилда – 41,9 фоиз);
- тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (21,4 фоиз);
- пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз);
- қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз);
- хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз);
- бошқа даромадлар – 3,6 фоиз (4,9 фоиз)ни ташкил этди.
📈 Аҳолининг иш ҳақидан даромадлари эса 2023-йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк