7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қатнай бошлагани ҳақидаги хабарлар асоссиз
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қатнай бошлагани ҳақида маълумотлар қизғин тарқалмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бухоро – Урганч – Хива темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди синовдан ўтказилган. Ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисмидир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Биз барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бундай турдаги маълумотларни олиш ва тарқатишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Жорий маълумотларни олиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий саҳифаларида янгиликларни кузатиб боришни тавсия этамиз, дейилади хабарда.