37 МИНГДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА КАФОЛАТЛАНМАГАН ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ
🏬 Рақобат қўмитаси томонидан республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникаларда тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиш ҳолати ўрганилди.
Жумладан,
✈️ Юқоридагиларга кўра, хизмат кўрсатувчи Давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалар томонидан (Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ва “KARDIO-SONO MED SERVIS” МЧЖ) жами 37 мингдан ортиқ истеъмолчиларга кафолатланмаган хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган.
🔝 Аниқланган ҳолатлар юзасидан, Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19, 20, 21 ва 27 моддалари талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи тиббиёт масканларга нисбатан, қонунбузилиш ҳолатининг бартараф этилиш ва ортиқча олинган пул маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида,
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганда, тиббиёт бирлашмаси томонидан метрология текширувидан ўтказилмаган жиҳозлардан кўрсатилган хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилинганда, метрология текширишидан ўтказилмаган “Portativ EKG”дан 2024-йил апрел ойидан август ойигача бўлган муддат оралиғида 88 та истеъмолчилардан 2 640 000 сўм олинганлиги аниқланган.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан тиббий пуллик хизматлар нарх(тариф)ларини ўрганиш давомида тиббиёт маркази томонидан 2023-2024-йиллар давомида функционал диагностика бўлимида кўрсатилган хизматларда жами 152 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари амалда тўланмаган иш ҳақи меҳнат харажатлари ошириб киритиш эвазига 35 172 та истеъмолчилардан ортиқча олинганлиги ҳолатлари аниқланди.
Сурхондарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси 2024 йил январ ойидан октябр ойигача тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиши орқали истеъмолчилардан олинган тўловлар маълумотларининг солиштируви асосида ўрганиш ўтказилди.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасида истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар ҳисобидан 398 нафар номуайян истеъмолчига 8 940 000 сўмлик 1 та хизмат тури бўйича беморларга метрологик текширувдан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситалари қўлланилган ҳолда хизматлар кўрсатилганлик ҳолатлари аниқланди.