Адолатли рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳамкорлик
🇺🇿🇩🇪2024 йилда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг Sparkassenstiftung халқаро ҳамкорлик фонди қатор муҳим натижаларга эришди:
🔍Ҳамкорликни кенгайтириш – Ўзаро англашув меморандуми (MoU) бўйича қўшимча келишув имзоланди.
🔍Олий даражадаги делегациянинг Бельгия ва Германияга ташрифи – Брюсселдаги Европа комиссияси, Бонн шаҳридаги Германиянинг Федерал монополияга қарши идораси ва Мюнхендаги Макс Планк институти каби етакчи ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди. Бу тажриба алмашиш ва халқаро энг яхши амалиётларни ўрганишга хизмат қилди.
🔍Махсус тренинглар ва семинарлар – рақамли тартибга солиш, сунъий интеллект, электрон савдо, интеллектуал мулк ва барқарор инвестиция каби соҳаларни қамраб олди ҳамда мутахассисларнинг малакасини оширишга ҳисса қўшди.
🔍Молиявий саводхонлик бўйича миллий кампания – бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган ахборот-таълим тадбирлари фуқароларга молиявий хатарларни аниқлаш, фирибгарликдан ҳимояланиш ва истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини билиш имконини яратди.
Ушбу ҳамкорлик бозорни тартибга солишни мустаҳкамлаш, адолатли рақобат муҳитини яратиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
📚Ҳамкорлик натижалари билан батафсил танишиш:
🔘Инглиз тилида
🔘Рус тилида
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X