СИРДАРЁДА ЎТКАЗИЛГАН 168 та ТАНЛОВ САВДОЛАРИДА МУВОФИҚЛАШТИРИЛГАН ҲАРАКАТЛАРЛАР ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
🌫 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Мирзаобод, Сайҳунобод туманлари ва Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмалари буюртмачилигида ўтган 2024 йил давомида амалга оширилган танлов савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
📌 Олиб борилган ўрганишлар натижасида буюртмачи томонидан ўтказилган умумий қиймати 5 млрд сўмга яқин бўлган 156 та танлов савдоларида “HAYOT PLUS MED” ва 450 млн сўмдан ортиқ бўлган 12 та танлов савдоларида “DOKTOR ABDUMALIK” МЧЖлар томонидан рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этганлик ҳолатлари аниқланди.
✅ Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг талаблари бузилиш аломатлари билан “HAYOT PLUS MED” ва “DOKTOR ABDUMALIK” МЧЖларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида қайта такрорламаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда буюртмачи ташкилот масъулларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X