Бир одам бир муаммони кўтариб чиқди, омма олдида гапирди, ижтимоий тармоқларда ёзди. Майли, бу муаммо глобал эмасдир, бутун халққа ёки унинг бир қисмига ҳам тегишли эмасдир, шунчаки, ўша одамнинг шахсий муаммосидир. Кейин уни шу "қилмиши" – муаммо ҳақида гапиргани учун суд қилиб, 15 суткага қамашди: "Овозингни ўчириб юрсанг, бўлмайдими? Бизга фақат байрамлар ярашади".
Кейин ўша одам ҳақида муҳокамалар бошланди: кимдир унинг тарафини олди, "Адолатсиз муносабат бўлди", дея ёзғирди; кимдир уни қоралади, "Жим юрса, бўлмасмиди?" – деди; яна кимдир эса унинг шахсий ҳаётини титкилашни бошлади, "Ие, бу одам хотини/эри билан келиша олмас экан", "Иккита боласи билан аввалги хотини билан ажрашиб кетибди, яна алимент ҳам бермас экан" ва ҳоказо...
Биз қандайдир майдагап, ўзимизга ёқмаган одамларни айблаш учун уларнинг шахсий ҳаётидаги камчиликларини кавлаб топиб, шуни асос қилиб кўрсатиб юрадиган пасткаш ва тубан одамчаларга айланиб қолдик. Гўёки, ўзимиз оппоқмиз, ҳаётимизда ҳаммаси рисоладагидек – китобларда ёзилганидек идеал яшаяпмиз.
Ҳолбуки, бошқаларни шахсий ҳаётидаги хатолари, муваффақиятсизлиги, камчиликлари учун айблаётганларнинг ўзлари ҳам фаришта эмас:
-кимдир эри/аёли билан қандайдир сабабга кўра яшай олмай ажрашган – энди унинг кўзига қарши жинс вакиллари олабўжи бўлиб кўринаверади;
-кимдир бефарзанд; кимдир ёши қирққа қараб кетган бўлса ҳам уйланмаган/турмушга чиқмаган;
-кимнингдир опаси турмуши бўлмай уйига қайтиб келган;
-бошқасининг синглиси бузуқлик билан ном чиқарган;
-яна биттасининг акаси/укаси ичиб олиб, кўчада ахлатига беланиб юради;
-яқин қариндоши фирибгар, ўғри, юлғич, монополист...
Хўш, кимда хато йўқ? Ким "Менга буларнинг биронтасининг дахли йўқ", дея олади?
Юқорида саналган (ва шу каби ўнлаб саналмаган) ҳолатлар ҳар қандай инсоннинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлиши мумкин. Шундай экан, бир мавзуда гап кетаётганида гапни бошқа тарафга – инсоннинг энг оғриқли нуқтаси бўлган шахсий ҳаётига буриш орқали уни мот қилиш, овозини ўчиришга уриниш энг тубан иш, пасткашликдир.
Бу худди анави машҳур латифага ўхшайди: афанди боққа ўғриликка тушганида боғбон уни ушлаб олади, "Нега менинг боғимда ўғрилик қиляпсан?" – деган саволга эса "Ўзинг нега хотинингга калиш олиб бермадинг?" – деб жавоб беради.
Мавзу қаерда-ю, сизлар нима билан ўралашяпсизлар?! Бир одам бир муаммони айтган бўлса, муҳокама ўша муаммо бор ёки йўқлиги ҳақида бўлиши керакми, ёки "хотинига калиш олиб бермагани" ҳақидами?
Мусанниф Адҳам
👉@RakursUz