Posts filter


"Токиога яқинда келганман. Таксига чиқишимга тўғри келди. Бир таксини тўхтатдим. Қоп-қора костюм шимда, қўлларида оқ қўлқоп жилмайиб келиб, менга эшикни очиб берди. У менга худди миллиардерларнинг ҳайдовчисидек хизмат кўрсатаётган эди. Мен бошида мени бирорта бойвачча ёки амалдор билан адаштириб юборди шекилли деб ўйладим. Машина қўзғалди ва ҳайдовчи ҲИСОБЛАГИЧНИ ЁҚДИ. Бироз юргандан сўнг, тўсатдан таксининг қанча юраётгани ҳисоблайдиган ҲИСОБЛАГИЧНИ ўчириб қўйди. 2 километрча юрганимиздан кейин яна ёқди. Мен нега ундай қилганини тушунмадим. Аммо, Япон тилини билмаганим учун у билан ҳеч нарсани гаплаша олмадим. Манзилга етиб бордик. Машинадан тушдим ва Япон тилини биладиган танишларимдан нега ундай қилганини сўраб беришини илтимос қилдим. Ҳайдовчининг жавоби мен шокка тушурди:

"Мен ўзим бурилишни мўлжаллаб келаётган қайрилишдан адашиб ўтиб кетдим. Кейинги қайрилиш озгина узоқроқ эди. Менинг хатойим билан юрилган йўл учун пулни мижоздан олишим нотўғри. Шунинг учун ўзим адашган йўлда ҲИСОБЛАГИЧНИ ўчириб турдим"!

Ажойиб а? Япониянинг Япония бўлишида ана шундай инсофли, диёнатли одамларнинг борлиги учун бўлса керак. Бу воқеа сизга ниманидир эслатмадими? Менга ўзимизнинг мусулмон тарихимизда бўлган, "Давлатнинг шамини ўчириб, шахсий ишларимда ўзимнинг шамимни ёқаман" деган ҳикояни эслатди. Ҳа, биз шундай миллатдан эдик. Афсуски, мол-дунё, нафс кўзларимизни кўр қилиб қўйди. Пул учун ўз миллатдошини алдайдиган, атайдан узоқ йўллардан юрадиган ҳайдовчи бўлдик. Ҳайдовчини чув туширадиган йўловчи бўлдик.

Биламан, Японияда ҳайдовчининг ойлиги баланд эмас, бой яшай олмайсан. Етар-етмас яшайсан. Аммо, сендаги инсоф бировнинг ҳақини ейишга чидамади.
Баракалла, Япон ҳайдовчи. Мени фикрлашга ундадинг. Виждоним билан бир ҳисоблашиб кўришга ундадинг!

Баҳодир Искандаров

👉@RakursUz


Абдуқодир Ҳусановнинг илк голи ҳақида ҳамма ёзди. "Инста" тўлди, "X"да футболга алоқадор барча нашрларию фанатлар ҳам ёзди(хорижликларни назарда тутдим). Ёзай десам, канални кузатадиган бир укахоннинг "футбол мавзуси роса кўпайди-я" деган гапи мияда жаранглайверди. Ёзмай десам, виждон қийнайди😂. Ана, ёзвордим))

👉@RakursUz


Ўзбек эстрада оламида ягона экстраординар шахс бор. Бу Жаҳонгир Отажонов. Ҳамма яшайдиган муҳитдан ажралиб, ўз услубини кўрсатишга интилувчи ижодкор. Телбанамо ижод намуналари ҳаммага ҳам ёқмаслиги мумкин, лекин у изланишдан, янгилик қилишдан ва ўз сўзини қўшиқлар орқали айтишдан тўхтамайди.

Сўнгги клипи "Хеппи бёз дей ту ю"ни кўриб чиқдим. Антиқа клип бўпти. Унинг яхлит картинаси шу: офис ва ўрдаксимон одамлар. Ягона ажралиб турган инсон - қўшиқчи образи.

Ундан ҳамма ҳар хил маъно уқса керак.
Барча инсонлар бир хил ўрдак ниқобида бўлиши – одамлар ўз шахсиятларини йўқотиб, жамиятдаги оммавий тенденцияларга мойил эканлигини кўрсатганга ўхшайди. Офис муҳити эса, айниқса, корпоратив дунёдаги бир хиллик ва индивидуалликнинг йўқолиши, шахссизликни таъкидлаётгандек.

Бу киноя ва сатира ёрдамида одамларнинг бир-бирига ўхшаши, "бир қаторда юриш" тенденцияси, ниқоблар ортида яшаши ҳақидаги талқин гўё . Шу тариқа, клип жамиятдаги қолиплар ва инсоннинг ҳақиқий "юзи" масаласига ишора қилади. Эътибор берилса, лирик образ (қўшиқчи)дан ташқари ҳамма бир хил рангда. Ўрдак қучоқлаган ва тож таққан образ ўзига хослиги билан қиролдек инсон эканига ишора қилмоқда. Бироқ бир хил, жиддий "ўрдак"лар столи устига чиқиб ўйнашидан у жамиятда масҳарабоздек кўринишини ҳам илова қилиб кетган.

Клип сўнгида инсон қиёфасидаги образ, яъни ниқобсиз, асл юзли лирик қаҳрамон ҳамманинг эътиборида, орага чўккан сукунат, тўхтаб турган жараён "бизнинг сафга қачон қўшиласан", деган саволни ўртага ташлайди. Ҳаёт яна маромида давом этиши учун ҳам у ўрдак ниқобини тақиб олади ва шу тариқа юзсизлар жамиятига сингиб кетади...

Ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=Lp2riL9OyCY&ab_channel=JahongirOtajonov

👉@RakursUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Косаси оқармайди" нима дегани?

Давронбек Тожиалиев изоҳ берибди.
👉@RakursUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Таржимонлик осон касб эмас, бир сўзни хато эшитсанг, маъноси бутунлай ўзгариб кетади. Моуриньо «Фенербахче» таржимонини «туалет» (toilet) ва «сумерки» (twilight) сўзларини адаштиргани учун урди.

Жозе скамейкадаги ҳис-туйғулари ҳақида гапирар экан, у «сумерка зонасига киришини» ва атрофида нима бўлаётганини пайқамаслигини айтди. Таржимон эса Моуриньо «туалет зонасига киряпти» деб тушуниб, ҳеч нарсани англамади – у туалетнинг ва Жозенинг ўйин давомидаги ҳис-туйғуларининг бу ерда қандай алоқаси борлигини тушунмади.😄

Моуринью эса ўз навбатида таржимонга реакциясини кўрсатди. Агар у Иван Грозний даврида тилмочлик қилганда борми, "боғдан-тоғдан" таржимаси учун қайнаб турган қозонга ташланган бўларди. 😂

👉@RakursUz




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Элдор бахшидан айтим...

"Ана кетади, мана, кетади", деб турган "Рома"даги асосий хужумчимиз Элдор бахши Шомуродов Европа Лигасида заҳирадан майдонга тушиб, жамоасининг 2-голини киритди.

Шу голдан сўнг "бахшимиз"нинг бир майдон "дўмбира чертиб" термадан айтиб турган жойи:

"Кеч" дединг мендан, азизим,
Кечмоқ, бил, осон эмас.
Ким осон кечса ёридан,
Ишқи чин инсон эмас...

👉@RakursUz


Ўйин давомида ҳимояга қайтиб, хужумни бошлашга ёрдам берган Бернарду Сильва, қўрқмасдан тўп узатган Эдерсон, уни тинчлантирган Гюндоган, голдан сўнг қучоқлаган Йошко Гвардиол, илк муваффақиятли “подкат”идан сўнг қарсак билан олқишлаган Ҳалланд, сариқ олгач, унга таскин берган рақиб сафидаги Николас Жаксон, 1-таймдан сўнг дарҳол алмаштириб ташлаб, футболчининг руҳиятига зарба беришни истамаган маэстро Пеп Гвардиола, туриб қарсак билан олқишлаган мухлислар, заҳира ўриндиғидаги қўллаб-қувватлов ва ўйиндан чиқиб кетаётган Ҳусановнинг такрорий кадрларини қўпол хатодаги вазиятдан эмас, балки рақиб хужумчисини елка билан тўхтатиб, муваффақиятли тўп олиб қўйганидан такрор кўрсатган, то ўтиргунча кадрни узмаган АПЛнинг профессионал телетрансляция усталари. Шуларни кўз олдимдан ўтказар эканман, нима учун Англия примьер лигаси жаҳоннинг 1-рақамли футбол турнири эканига амин бўлдим.

Гвардиола айтганидек, ёш Ҳусановнинг бошидан ўтказганлари унча-мунча одам учун оғир руҳий юк. Бироқ у буни яшаб ўта олди. Бунга асл мухлислик, инсонийлик ва профессионализм сабаб бўлди. Инглиз пабликлари, ижтимоий тармоқларидаги мухлислар изоҳларини ўқир эканман, бу борада улар умуман бошқа даража эканини англадим.

Бизнинг Абдуқодир “туманли альбион”да ана шундай оғир жараёнларда тобланмоқда...

👉@RakursUz


Мухлислик, инсонийлик ва профессионализм

Январь ойида Ўзбекистонда футбол асосий мавзулардан бирига айланди. Бу Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги воқеалар сабаб. Аслида бу биз учун ҳаёт-мамот масаласи эмас. Бироқ миллат шаъни ва шарафига дахлдор бўлгани учун ҳам трендга айланди. Балки ундан каттароқ воқеиликдир. Чунки бу трансфер ҳақида нафақат маҳаллий, балки қозоқ, тожик, қирғиз матбуотидан тортиб, жаҳон футбол медиасигача гапирди муҳокама қилди. Шу боис дебют интиқлик билан кутилди. Аммо бундай дебют, яъни Гвардиолага хос таваккалчиликни ҳеч ким кутмаганди.

Келганига беш кунгина бўлган, жамоага мослашишга ҳам улгурмаган, ҳатто инглизча билмайдиган Ҳусановни “Челси”га қарши ўйинда асосий таркибга киритди. АПЛ камералари ҳам бир неча маротаба дебютантни асосий планда бир неча бор ушлаб турди. Бир сўз билан айтганда, 20 ёшли ўзбек бунча босимни енгиши мушкул кечди. Дастлабки 10 дақиқа Ҳусанов учун ёқимсиз бўлди. Рақибга гол учун вазият совға қилиш, кетидан қўполлик учун сариқ карта олиш, ноаниқ узатмалар – булар футболчи тугул биз мухлисларни-да совуқ терга ботирди. Бироқ ундан кейинги “Сити” футболчиларининг қўллови, мухлисларнинг олқиши ва мураббийнинг муносабати—бу алоҳида таъкидлаш мумкин бўлган жиҳатлар.

Айнан шу ҳақида инглиз пабликларидан бирида ёзилган пост эътиборимни тортди:

“Шаҳарлик” мухлислар биринчи бўлимда эсда қоларли онларни яратишди...

Бу Абдуқодир Ҳусанов, “Сити”нинг янги ёш ҳимоячиси, у бор-йўғи 20 ёшда. У илк ўйинида хатога йўл қўйиб, "Челси"нинг биринчи голига сабаб бўлди.

Хатодан кейин тахминан 5 дақиқа давомида у нотўғри паслар берди ва ғалати қарорлар қабул қилди. Бу тушунарли ҳолат, чунки у қаттиқ ҳаяжонланди.

Шундан кейин, тахминан 10 дақиқа ўтгач, “Сити” мухлислари Абдуқодир орқага оддийгина пас бериб, дарвозабон Эдерсонга тўп узатганидан сўнг, қарсак чалиб қўллаб-қувватлашди. Улар тахминан 10 сония давомида чапаклар билан олқишлашди...

Ҳатто у қандайдир ғайриоддий нарса қилмаган бўлса ҳам — фақат битта пас — бу уларнинг ёш ҳимоячини қўллаб-қувватлаш ва унга далда бериш усули эди.

Гўё улар шундай демоқчи эдилар:
“Шунчаки одатдагидек ўйна, хавотирга тушма ва қўрқма. Биз сенинг орқангдамиз!”

Спорт айнан шундай онлар учун яратилган. Айтганча, Абдуқодир жуда яхши ҳимоячи, у хоҳ пас беришда, хоҳ ҳимоявий ҳаракатларда бўлсин...”

Менимча, бу “Сити” мухлисларидан уюштирилган, китобларга битиб қўйиладиган “меҳр ва қўллов операцияси”...

Жамоадошлар, профессионаллар: илк дақиқалардаги кутилмаган омадсизлик “Сити” учун бу ўйиндаги илк оғир зарба эди. Парижда “комбек” қурбони бўлган жамоа учун ортиқча руҳий юклама. Бироқ футболчилар бу вазиятда ўзини профессионал ва бағрикенг тутди.

Ҳимоядаги ҳамроҳи Аканжи ўйиндан кейинги интервьюда нималар бўлганини ва нималар деганини сўзлаб берди:
“Албатта, бу Хусанов учун яхши старт бўлмади, лекин менимча, у ростдан ҳам яхши реакция қила олди.

Бу ерда ўзингнинг илк ўйинингни “Челси”га қарши ўтказсанг, бу осон бўлмайди. Биз уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик ва менимча, кейинчалик у яхши ўйнади.

Мен уни ҳимоя қилишга ва қийин вазиятларга солиб қўймасликка ҳаракат қилдим, айниқса, “Челси” каби жамоага қарши, индивидуал жиҳатдан кўп яхши ўйинчиларга эга бўлган жамоага қарши.

Мен уни фақат қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим ва унга ортиқча ўйламасдан, ўйинни давом эттириши кераклигини айтдим. Мен унинг кейинги паси орқали тўпни Эддига (Эдерсонга) қайтаришини ва кейинги курашда ғалаба қозониб, ўзини ишончга тўлдиришини хоҳладим. Менимча, бу ҳолатда қилинадиган ягона иш шу”, — дея Аканжининг сўзларидан иқтибос келтирди The Independent нашри...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир маза қилишларинг учун...

👉@RakursUz


Чипталаримиз Кореяникидан арзон экан. Қойилмиз! Амалдорчанинг гапига Кореяда яшаётган юртдошларимиз нима дейди?

👉@RakursUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен эсимни таниб, футбол кўришни бошлаганимдан бери Манчестер шаҳрининг "қизил томони"га, яъни "Юнайтед"га мухлисман. Қачондир "Сити"нинг ўйини хаяжонланиб, ютишини истаб кўраман, деб ҳечам ўйламагандим. Бугун шундай бўлди. Бунга Абдуқодир сабаб. 20 ёшли ўзбек АПЛда кимсан "Сити" таркибида, кимсан "Челси"на қарши ўйинда, дебют. Даҳшат босим! Дастлабки 5-10 дақиқалик саросимани айтмаса, ёмон старт бўлмади. Ҳаммаси яхшиликка. Ҳар ишда бир хайр! Ишонамизки, Пеп билан у энг яхши ҳимоячи бўлади.
(Яна келганига 5 кун бўлган, тил билмайдиган ёш болани асосийга қўйворган Пеп кечаси пешонасини юлмаса керак-а?! Ҳар ҳолда ғалаба бўлдию.😁)

20 ёшда нима ютуғим бўлган? Университетга ўқишга кирганман. Бор йўғи шу!😁 Сиз-чи?

👉@RakursUz


Шундай популист сиёсатчилар борки, бир муддат эътибор марказидан тушиб қолса, варажаси тутиб қолади. Мавриди бўлиши билан ҳейтлар дарёсига "калла ташлайди". "Нўмер адин" футуролог, келажакни зўр башорат қилади. Отини ёзмасамам дарров таниган бўлсангиз керак.

👉@RakursUz


"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов билан шу тариқа хайрлашди...😰

👉@RakursUz


Forward from: Abduqodir Husanov official
Aziz do‘stlar,

Yuragimda alohida o‘rin tutgan va Yevropadagi ilk katta sarguzashtim bo‘lgan "Lans" jamoasi bilan xayrlashish vaqti keldi.

Fransiya va Lans shahriga samimiy qabul uchun katta rahmat! Fransiya menga eshiklarini ochdi, fransuzlar menga mehribon edi. Buning uchun sizlarga rahmat. Fransiya – imkoniyatlar mamlakati, menga fransuz madaniyati, fransuz tili va albatta fransuz futboli juda yoqdi.

O‘tgan bir yarim yil davomida meni qo‘llab-quvvatlagan barchaga chuqur minnatdorlik bildiraman. Uill Still boshchiligidagi hozirgi va Frenk Ez boshchiligidagi oldingi murabbiylar shtabiga ishonch va rivojlanishimdagi hissalari uchun katta rahmat.

Jamoadoshlarimga tashakkur. Birinchi kundanoq mehr bilan qarshi olib, moslashishga yordam berdingiz. Sizlar tufayli maydonda ham, maydon tashqarisida ham o‘zimni uydagidek his qildim.

Stadion va mashg‘ulot bazasidagi xodimlarga, ishchilarga ham rahmat. Va, albatta, "Lans"ning ajoyib muxlislariga katta rahmat. Siz jamoangiz uchun hamma narsaga tayyor bo‘lgan haqiqiy armiyasiz. Bizni olg‘a yetakladingiz, so‘nggi nafasimizgacha tinmay qo‘llab-quvvatladingiz.

Faoliyatimda meni yangi sinov kutib turibdi, lekin bu yerda boshdan kechirganlarimni hech qachon unutmayman. "Lans" doimo yuragimda qoladi va mening bir qismim hamisha Sang et Or ("qon-oltin" – "Lans"ning laqabi – tahr.) bo‘lib qoladi.

"Lans"ning bir bo‘lagi bo‘lganimdan faxrlanaman!

@KhusanovTeam


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️Бу тарихий воқеа содир бўлди:
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" футболчиси!

👉@RakursUz


Афсуски, шунақа ҳолатларам йўқ эмас...

👉@RakursUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
IQ баландлар тушунди гап нима ҳақида эканини...
😁
👉@RakursUz


Нима бор дейди???😂

👉@RakursUz


Кўзимдан қонлар оқди шашқатор...😭

Ўзбекчани ўзбекчага таржима қилиш керак бўляпти...

👉@RakursUz

20 last posts shown.