Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
✅ “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
🔴 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.
✔️ Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
🟢 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.
✔️ Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.
🔴 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.
✔️ Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
✅ Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.
@QuronTvuz