Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА
🚗 Қўмитага автомобиллар хариди ва уларнинг техник ҳолатига доир муаммолар юзасидан фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан:
ℹ️ Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишларни давом эттирмоқда. Истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қонун бузилишлари аниқланганда, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилмоқда.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

Бухоро вилоятида фуқаро Б.Ф. “Kia Sonet” автомашинасида кафолат муддати давомида нуқсонлар пайдо бўлгани сабабли, уларни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба сервис хизматига мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан (истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари -“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан) олиб борилган ишлар натижасида, “GOODWELL SERVISE” МЧЖ томонидан автомобилдаги нуқсонлар бартараф этилиши таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқаро А.Т. “Кia К-5” русумли автомашинасидаги амортизаторлар ишламаётгани сабабли, уларни алмаштиришда “KIA” сервис марказига мурожаат қилган. Сервис ходимлари амортизатор 4 ойдан сўнг келишини айтганлигига норозилигини билдириб Қўмитадан амалий ёрдам сўраган. Ҳудудий бошқарма мутахассислари сотувчи ташкилотга тегишли тушунтиришлар бериб (истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт - “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси), муаммони қонун доирасида ҳал этилишига эришдилар. Натижада, амортизаторлар бепул алмаштирилиши таъминланди.
Навоий вилоятида фуқаро Х.С. “JETOUR” автосалонидан “SWM G03F” автомашинасини харид қилган, бироқ автомобилнинг электрон табло қисмида носозлик аниқланган. Қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида "JETOUR" сервис маркази автомобилни таъмирлаб, таблосини янгисига алмаштирилиши таъминланди.
Наманган вилоятида фуқаро К.Ж. Тошкентдаги “YAS-PETROLEUM TRADE” МЧЖга қарашли автосалондан “LI 9 ULTRA” автомашинасини сотиб олган, аммо унинг рул қисмида техник носозлик борлигини аниқлаган. Бошқарма ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнида “YAS-PETROLEUM TRADE” МЧЖ нинг сервис хизмати бўлими мутахассислари билан суҳбатлашиб уларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунини 15-21-моддалари талаблари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди Натижада, жамият ҳисобидан 64,3 млн сўмлик эҳтиёт қисмлар янгисига алмаштирилиши таъминланди.