БОЛАЛАР ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ, ХАЛҚ ВА ДАВЛАТГА ҲАМ ХИЁНАТДИР!
1-қисм
Taftish.uz ахборот агентлиги ижодий жамоаси томонидан, бир неча ойлар давомида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахлардан ҳамда давлат хизмати ходимларидан, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар)ни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш йўналишида келиб тушган мурожаатлар, журналистик текширувлар ўтказиш йўли билан, белгиланган қонунлар доирасида ўрганиб чиқилмоқда.
Ўтказилаётган ўрганишлар натижасида, вилоят ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар)ни, Республика ҳудудаги бирор-бир вилоятда ва ёки пойтахтда мавжуд бўлмаган музлатилган ва чет элдан арзон нархларда келтирилган гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва айнан музлатилган гўшт маҳсулотлари ҳамда сариёғ билан таъминловчи, таъминотчи тадбиркорларни қанақадир “ручной танлов протоколи” билан танлаб олиш тизимига дуч келдик.
Энг ачинарлиси шундаки, вилоят масъуллари бизнинг келажагимиз бўлган ёш авлодларга, чет элнинг музлатилган арзон нархдаги гўшт маҳсулотлари едирилаётгани етмаганидек, ушбу гўшт маҳсулотлари мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар)га келтирилиб, овқат тайёрлаш учун музидан эритилганида, ҳар бир килограммидан, 80 грамдан 160 грамгача кам келаётгани, берилган сариёғ маҳсулотларининг ўрамасида ва сертификатида кўрсатилган фоизидан паст фоизда эканлиги ҳамда овқат таёрлаш учун келтирилаётган ўсимлик ёғининг ҳар беш килограммидан 500-550 грамгача кам келаётганлигидир.
Бундан келиб чиқадики, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар)га, 2024-йилдаги каби 2025-йилда ҳам “ручной танлов протоколи” асосида танлаб олинган тадбиркорлар томонидан 1 миллион 74 минг килограмм арзон нархдаги гўшт маҳсулоти етказиб берилиб, бугунги кундагидек музлаганлиги ҳисобига ҳар бир килограммдан ўртача ҳисоблаганда 110 грамдан “уриб қолинса”, бунинг бир йиллик умумий ҳажми 118 минг 140 килограммни ташкил этади ва оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 8 миллиард 269 миллион 800 минг сўм зарар етказилган ҳамда болалар ҳаққига шунча миқдорда “хиёнат қилинган” бўлади.
Хўш, Жаноб Хайрулло Хайитбаевич!
Жаноб Мирзохид Муродилович!
Халқ боласининг ҳаққидан “уриб қолинаётган” юқоридаги каби минглаб килограммлар ва миллиардлар, сизларнинг чўнтагингизга тушяптими ёки “ручной танлов протоколи” билан сизлар томондан танлаб олинган тадбиркорларнингми?
Ғайрат Абераев
@qoqonjonim_uzb