QOQONJONIM.UZ | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_admin

Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Полиция томонидан мафиани қўлга олиш тадбири омадсиз якунланди.

Ҳайдовчининг ва тасвирчининг махоратига қойил қолмасдан иложи йўқ.

👉 https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ММТБ::БУ ЎҚУВЧИМИЗ АДҲАМОВ МУҲАММАД АЮБХОН ҚЎҚОН ШАҲРИДАН. ДУБАЙДА ЎЗ БИЛИМИНИ ЯНА БИР БОР ИСБОТЛАДИ.

@qoqonjonim_uzb

668 0 25 3 45

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олмалиқдаги колониядан маҳкумнинг ўлиги чиқди!

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Фарғона шаҳар Темурмалик кўчасида яшовчи Нигора Қамбаровнинг айтишича, у ўғли Муҳаммадқодир билан шу йилнинг 26-28 январь кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган.

Муҳаммадқодир спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Нигора опа безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиқиши, келин қидирганини айтади.

Аммо колония маъмуриятининг таъкидича, 14 февраль куни Муҳаммадқодирда миокрад инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган. Бўлиши мумкин, аммо Нигора опа фарзандининг баданида қийноқ излари мавжудлиги, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар борлигини иддао қилади. Бизда шубҳа туғдирган ҳозирча ягона жиҳат колония маъмуриятининг маҳкумнинг оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг яқинларига хабар бермаганлигидир.

Қўлимизда экспертиза ҳужжатлари бўлмагани боис маҳкумнинг қийноқдан ўлим топганига далолат қила олмаймиз. Аммо колония маъмуриятининг жасадни ёриб, сўнг яқинларига топширгунича бўлган жараёнда уларга хабар бермаганлиги мудҳиш хатодир. Чунки онанинг кўнглида улкан гумон қолди, 20 кун аввал соппа-соғ кўрган норғул боласининг ўлигини дабдурустдан қўлига тутқазишса, онанинг аҳволини тасаввур қилаверинг!

Қўлимдаги видеоларни тармоққа жойлашнинг иложи йўқ, тармоқдан фойдаланиш қоидалирини бузиш бўлади. Аммо уларни Омбудсман вакили ва журналистларга бердим, чора кўрилар деган умидда эмасман. Чунки колониядан ўлик чиқиши оддий ҳолга айланиб қолди.

Абдураҳмон Ташанов

@qoqonjonim_uzb


Forward from: Tanqid.uz l Fargʻona viloyat
Тергов департаменти "замонлар оша" ёхуд 30 январдаги жавоб хатида 3 февралдаги ҳолатни қандай қилиб олдиндан билишган)))

Энг қизиғи, ИИВ терговчисининг адвокатни четлаштиришга оид ноқонуний қарорини Бош прокуратура 16-бошқармаси бошлиғи бекор қилган экан, Тергов департаменти бундан норози бўлиб, Бош прокурорга шикоят қилибди.

Ишқилиб, процессуал шикоят қилишга оид қонунчилик тепада ишлаётганга ўхшайди, босингизлар.

Tanqid.uz


Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Аввало, коррупцияга биз ҳам бошқалар каби муросасизмиз. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, унга қарши курашишнинг ва бу ҳақидаги ахборотларни тарқатишнинг ўзига яраша белгиланган қоидалари, талаблари бор.

Энди, Энергетика вазирлиги томонидан тарқатилган ушбу хабарда воқеликнинг талқин қилинишига эътиборингизни қаратсак. Унда, йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходими гумонланувчи тариқасида ушланганлиги айтилган.

Биринчидан, шахс айбланган бўлса, айнан гумон қилинувчи тариқасида ушланмайди. "Айбланган" деган сўз замирида ҳукмий ёндашув бўлиб, бу суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилганлигини ифодалаб қўяди.

Иккинчидан, шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаш учун албатта, у айнан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинганлиги ҳақидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори бўлиши талаб этилади.

Учинчидан, суратларда ўша 7 нафар шахсларнинг қўлларига қўлкишани (наручник) солинганлигини кўрамиз.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг махсус воситаларни қўллашга оид 23-моддасига кўра, қўлкишани махсус восита ҳисобланади ва уни қўллашнинг ўзига яраша асослари келтирилган.

Лекин, юқоридаги манзарада уларга нисбатан қўлкишани қўллашнинг асосларидан бирортасини топмадик ва шу боис ҳам, ушбу манзарани биз, ушланган шахсларнинг шахсиятларига нисбатан омма қаршисидаги репрессив ёндашув, деб ҳисоблаймиз.

Бош прокуратура телеграмдаги расмий каналида айни шу ҳолатни ёритишда репрессивликни ифодалаб қўйишдан тийилган кўринади. Лекин, бизнингча, Бош прокуратура ушбу ҳолатда ўша 7 нафар шахсларнинг ушланиши ҳамда уларга нисбатан омматан махсус восита ишлатилишининг процессуал ҳуқуқий асосини жамоатчиликка очиқлаши лозим.

@qoqonjonim_uzb


Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

@qoqonjonim_uzb


#тахрирсиз

АССАЛЛМУ АЛАЙКУМ ХУДУДГАЗТАЪМИНОТИ ФАРГОНА ВИЛОЯТИ ДАНГАРА ТУМАНИ МУТАСАДДИЛАРИ. МАНА БИР НЕЧА ОЙДИРКИ ГАЗ ХИСОБЛАГИЧ ОНЛАЙН ТАРЗДА ИШЛАМАЯПТИ. ОГЗАКИ МУРОЖААТ БИЛАН ЧИКСАМ, КЕЛИБ ХИСОБЛАГИЧНИ КУРИБ БАТАРЕЙКАСИ ТУГАГАНЛИГИНИ АЙТИШГАН. ХАР ОЙ ОХИРИДА ТЕЛЕФОН ОРКАЛИ ЧАКИРАМАН. КОМПЬЮТЕРГА МАЪЛУМОТ ЮБОРИШАДИ. АТРОФДАГИ КУШНИЛАРГА БАТАРЕЙКАСИНИ КУЙИБ КЕТИШДИ, ЛЕКИН МЕН СУРАСАМ ХАЛИ БАТАРЕЙКА КЕЛМАДИ ДЕБ УРНАТИБ БЕРИЛГАНИ ЙУК. СИЗЛАРДАН ИЛТИМОС УШБУ МУАММОНИ БАРТАРАФ КИЛИШ УЧУН АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШЛАРИНГНИ СУРАЙМАН. АБОНЕНТ РАКАМИ: 1061178. Манзил: Дангара тум. Пишкарон МФЙ. Боги-бустон (Саидхонов) кучаси 15-уй. Абонент: Газиев Нодир Баходирович.


Forward from: QOQONJONIM.UZ | Rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ ҚЎҚОН!

"ARZON" ГИЛАМ ЮВИШ ФАБРИКАСИ.

🛑 ФАҚАТ 20-ФЕВРАЛГAЧА! 🛑

💰 НАРХИ: 8 000 СЎМДАН БОШЛАБ!

💦 АТИГА 2 КУНДА ТОЗАЛАБ БЕРАМИЗ!


🔥 ЭНГ ЯХШИСИ БИЗДА! 🔥

📞 БОҒЛАНИШ УЧУН:
📲 73-200-00-00
📲 94-606-40-09


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон энергетика секторида кўп миллиардлаб долларлик мега-лойиҳаларни амалга ошираётган Enter Engineering ширкатининг юзлаб ишчилари яна маошлари берилмаётганидан шикоят қилмоқда.

@qoqonjonim_uzb


Ички ишлар вазирининг фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида  Қўқон шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабида  тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўқувчи ҳамда ўқитувчилар  ўртасида гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилмаслик ва уни ноқонуний айланмаси билан шуғулланмаслик юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб боришди.

@qoqonjonim_uzb


Қўқонжоним Ахборот Таҳририятига, Қўқон шаҳар Чархий 16 кўп қаватли уйлар туташ ҳудудида қурилиш ишлари бошлангани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Журналистик суриштирув ишлари давомида, фуқарога берилган Ҳоким ва Архитектура рухсатномасидаги имзолар соҳта эканлиги таҳмин қилинмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021-йил 6-май куни берилган ижара шартномаси муддатсиз эканлиги кўрсатилмоқда.

Норматив қонун ҳужжатлари бўйича ушбу берилган рухсатномалар муддати икки йил бўлиб, агар фуқаро шу икки йил ичида қурилиш бошламаса, ушбу хужжат автоматик равишда бекор қилинарди. У хужжатлар қонуний кучга эга эмас эдм. Шуни била туриб кимдирлар ўзини жиннига солиб олиши кулгили ҳолат.

Хозирда қурилиш ишлари тўхтатилиб, хужжатлар ўрганилмоқда.

@qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одам бир маротаба кириб чиқса шу даражада ўзгарадими?)) 😅

@qoqonjonim_uzb


Ушбу ҳудудга 100 туп турли манзарали дарахт кўчатлари Қўқон шаҳар ўрмон хўжалиги томонидан келтирилиши эрталабдан бери кутилмоқда.

Номаълум сабабларга кўра кўчатлар ҳалигача келтирилмади.

@qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
51-Зилол МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда кесилган дарахт атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу ерларда қурилиш ишлари бошланиши олдини олиш мақсадида атрофга 100 туп кўчат ва турли манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Forward from: XALQ DARDI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз ғолиб бўлдик ва унинг ҳаётини сақлаб қолдик. Бу — сизларнинг ютуқларингиз, ҳурматли жамоатчилик! Назоратга бефарқ бўлмаган фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари самараси.


Фарғонада ўғри уни сезиб қолган аёлни болаларининг кўз олдида ўлдирди

Фарғона шаҳрида интернет ўйинларида қарз бўлиб, ўғриликка тушган ва қотиллик қилган 25 ёшли эркак қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган эркак интернетдаги ўйин учун қарз олиб, уни вақтида қайтара олмаган ва уйи атрофидаги хонадонга ўғирликка тушган. Ўғирлик пайтида уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан ухлаётган аёл уйғониб кетган ва эркак ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан аёлни ўлдирган.

Билдирилишича, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди ва 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро ўз турмуш ўртоғини ўлдиргани хабар қилинганди.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb


Forward from: Tanqid.uz l Fargʻona viloyat
Айтишларича ушбу 4 қаватли уйларнинг 4-қаватида сув йўқ сабаби босим паст экан.

"Salom City" томонидан қурилаётган ушбу 9 қаватли уйларнинг юқори қаватларига сув таъминоти муаммосини қурувчи ташкилот ҳал қилиб бера олиши шубҳа остига олинмоқда.

Бу ҳақида "Salom City Qo'qon" қурилиш ташкилоти мутасаддилари албатта тушунтириш беришади деган умиддаман.

Tanqid.uz


Инстаграм саҳифамизга обуна бўлинг

https://www.instagram.com/jakhon.komil?igsh=OGVwaWlkcHZnMzRn


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Марғилонда мактаб боласи ўқитивучи томонидан калтакланди

Ўқувчини урган муаллимага “ҳайфсан” берилди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Марғилон шаҳридаги 11-мактабда 2024 йилнинг декабрь ойида содир бўлган.

Бола мунтазам дарсларга кирмай, кўп шўхлик қилгани учун устози тарафидан тартибга чақирганда ўқувчи муаллимага нисбатан ҳурматсизлик қилиб, қўпол сўзлар билан гап қайтарган ва педагог ўзини тутолмай, асабий ҳолатда ўқувчига қўл кўтарган.

Уқитувчи ўзининг хатти-ҳаракатидан афсусдалигини, бундай ҳолат қайтарилмаслигини билдирган. Унга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.

@qoqonjonim_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқонда жамоат жойлари, ва транспорт воситалари бошқарувида бўлган шахслар сигарет чекаётгани аниқланса, жаримага тортиш ўрнига, Ўрда майдонида кунда ўтказиладиган бадан тарбия машғулотларига 1 ой чиқиб қатнашиш мажбуриятлари юклатилса қандоқ бўлар экан?
Ростдан ҳам бориб қатнашиб турганига ишонч ҳосил қилиш учун, мураббийга кунда келиб белгиланиб туради.

Қўқон шаҳар халқ депутатлари кенгаши бу таклифни бир кўриб чиқишса яхши бўларди.

Соғлом турмуш хаёт тарзини кенг татбиқ этиш оммавий спортни ривожлантириш учун зарур чоралардан бири деб ўйлайман.

Баённомалар ППХ ва ЙПХ ҳодимлари томонидан расмийлаштирилади. План берилса бўлди-ку бизда.

@qoqonjonim_uzb

20 last posts shown.