Мусофирда юрган фарзандларимиз ўзларини овутиш учун қизиқарли ва ғаройиб сценаларни сахналаштириб тасвирга олишиб ижтимоий тармоқларга жойлаб юришибди.
Кўрсангиз турфа хил маънода.
Баъзан қурилиш жойидаги иш анжомлари билан эстрада қўшиқларини куйлашади.
Баъзан қурилиш матохларидан бир нарсаларни ўйлаб модалар кўргазмасини ўтказишади.
Баъзан қовунчи амалдорларнинг бемаза гапларидан таъсирланишиб тўйиб сўкиниб олишади.........
Яна бошқачаларини ўзинглар хам кузатиб томоша қилиб юрандирсизлар.
Нима бўлганида ҳам ўзларини ўзлари овутиб юришибди.
Аллоҳ барча мусофирларни хар хил балою офатлардан, сафарни машаққатларидан, бандаларини ёмонлигидан панох берсин.
Ана шундай тасвирларни кўрганимда......... гапни рости бир оз кўзимга ёш балқийди............
Яқинларидан хижронда, узоқ юртларда оилам, яқинларим яхши яшасин деб захмат чекиб юришибди.
Топганига барака берсин.
Хурматли ЎзМТРК мутасаддилари!!!
Агар шу юртни халқи учун хизмат қилаётган бўлсанглар хафтада хеч бўлмаса уч марта намойиш этиладиган "Мусофирлар хузурида" деган кўрсатув ташкил қилинглар!
Қаёқдаги беъмаза ва беъмани кўрсатувларни ўйлаб топаяпсизлар.
Аммо иқтисодимизга катта нафи тегаётган хамда хижронда юрган ўзимизни фарзандларимизниг мусофирликдаги кечинмалари тўғрисида кўрсатув тайёрлашга химмат қилмаяпсизлар.
Инсоф қилинглар ва эл-юртни дуосини олинглар.
Ана шу сиз учун хам эл учун хам энг афзал кўрсатув бўлади.
Таклифимни қабул қилиш ўзингларга боғлиқ.
(таклифимни маъқуллаганлар поделиться қилганинглар афзал)
Саломат бўлинглар!