🔰 “Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди
▫️Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
✅️ Бунда:
➖ барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;
➖ банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:
➖ЯИДХП (my.gov.uz);
➖“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
➖“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
➖молиявий агент.
Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:
▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;
▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.