🔰
Энди ўқувчилар мактабда киберспорт, дрон ўйинлари бўйича беллашади▫️“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024)
қабул қилинди.✅️
Унга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида:—Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
—"Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция" тамойилига асосан ЧҚБТ фанида янгиланган ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
—2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ушбу фан раҳбари лавозими жорий этилади.
—таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин эндиликда мактаб ўқувчилари қурол ишлатишга ўргатилиши ҳақида
хабар берган эдик.