#Таъзия
🔰 Косонсой таълим тизими оғир жудоликка учради
▫️Бугун, 8 февраль куни Косонсой туманидаги 13-сонли мактаб директори, самимий, очиқкўнгил ва меҳнаткаш инсон - Давронжон Ҳамдамов 51 ёшида бевақт ҳаётдан кўз юмди.
Бутун умрини туманимиз илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга бахшида этган фидойи инсонлардан бири – Давронжон Ҳамдамов 1973 йилнинг 8 ноябрида Косонсой туманида, зиёли оилада туғилган.
1995 йилда Наманган давлат университетини битириб, тумандаги 13-сонли мактабда география ва биология фани ўқитувчиси сифатида иш бошлайди. 2012-2016 йиллар оралиғида муаллимлик билан биргаликда мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.
Давронжон Ҳамдамов 2016 йилдан ҳозирги вақтгача мактабнинг директори сифатида самарали ва намунали фаолият олиб борди.
Марҳум директорлик даврида мактаб гуллаб-яшнади. Нафақат таълим-тарбия, балки бошқа кўрсаткичларда мактаб туманда пешқадамлардан бўлди. Ўқитувчи ва педагоглар яхши натижалар қайд этди.
Шунингдек, Д.Ҳамдамов мактабга давлат хусусий шерикчилик асосида сунъий қопламали футбол майдони ташкил этиб, ҳудудда спортни омаллаштирган бўлса, мактабда иссиқхона қуриб, лимончиликни ривожлантирди.
Бугун, тумандаги катта-ю кичик шундай самимий ва очиқкўнгил инсонни ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади.
Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари, яқинлари, дўстлари ва меҳнат жамоасига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Давронжон Ҳамдамовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
Косонсой тумани ҳокимлиги,
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Каналга уланиш👇👇👇
🕊 https://t.me/Qizilbayroqliklar