Жорий йилнинг 13 март куни Қарши тумани ҳокимлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Мазкур йиғилишда туман ҳокими, вилоят прокурори биринчи ўринбосари А.Сайфитдинов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Олим Равшанов, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва соҳага масъул идоралар ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди.
Йиғилишда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳолати йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида
Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram| Facebook| You tube |
Instagram