Мурувват
Чўлда туя миниб кетаётган бадавий араб ҳар сафар дам олиш учун тўхтаганида Аллоҳ таолога ўзи ва ўлкаси учун хайрли нарсаларни сўраб дуо қилар эди. Бир куни қаршисида ўзи томон келаётган бир кишини учратди. У яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонлик келишини хаёлига ҳам келтирмади. Сувсизликдан лаблари қуриган одам бадавийдан сув сўради. У ёнидаги озгина суви қолган мешини ҳалиги кишига узатди. Сувни сўнгги томчисигача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлабди-ю, туяни етаклаб қочишга тушди. Араб унинг ортидан хотиржам овозда:- Майли, туям сеники бўла қолсин, фақат, илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, - деди. Бу гапни эшитган ўғри дарҳол тўхтатди, ҳайрон бўлиб, ундан нега бундай деётганини сўради. Юрагида зарра кири бўлмаган бадавий араб:
-Агар бу воқеани бирор кимга гапириб берсанг, тезда миш-миш бўлиб, атрофга ёйилиб кетади. Натижада одамлар чўлда қолган муҳтожларга сира ёрдам бергиси келмай қолади... - дея жавоб берди.
~
Хамма билан содда ва мулойим оҳангда гаплаш, кимдир сенга нисбатан баланд овозда гапира бошласа, сукут қил. Ҳар доим савоб қиладиган инсон бўл. Билим олиб, ўрганган барча билимларингни халқ фаровонлиги йўлида сарф эт. Асл мақсадинг дунёда шунчаки яшаб ўтиш эмас, балки бошқаларга фойда келтириш, ўзинг билмасанг-да, тарихда номинг қолишидир. Мана шу ҳақиқий инсонийлик ҳисобланади.
https://t.me/Qalb_Gavhari