Бир киши якшанба куни бутун хафтанинг чарчоғини чиқариш учун газетасини қўлига олиб, кун бўйи уйда дам олишни режалаштирибди…
Шу пайт 5-6 ёшар ўғли ёнига югуриб келиб, ўйингоҳга қачон боришларини сўрабди.
Дадаси ўғлига сўз берганди, аммо бугун ташқарига чиққиси йўқ!
Баҳона излаётиб, газета ортидаги дунё харитасига кўзи тушди.
Харитани майдалаб йиртиб, ўғлига узатибди: «Шу харитани тузатиб кел, ўйингоҳга олиб бораман»
Ўн дақиқадан сўнг ўғли югуриб келибди!
– Дада, харитани тузатдим, энди борамизми?
Дадаси олдинига ишонмабди. Кўрса, харита, бус-бутун!
«Буни қандай қилдинг?» деб сўрабди. Боланинг берган жавоби ғалати эди:
–Хаританинг орқасида бир инсон сурати бор эди. Инсонни тузатгандим, дунё ўзидан ўзи тузалди!
Хоҳ борлиқ дунёси, хоҳ қалб дунёси бўлсин, ўзгартиришни ўзимиздан бошласак, орзуларимизга албатта етишамиз.