Psixologiya 💙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Shaxsiy rivojlanishga yordam beruvchi kanal:
Savol, Reklama uchun👉
✅ Psixologik testlar
✅ Psixologik maslahatlar
✅ Psixologik faktlar
✅ Psixologik savol-javoblar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


#Хайрли_тонг

УЙҒОНИШ

У ишхонаси томон оҳиста отланаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб ўзининг илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди:
«Аёл ҳам қуёшга ўхшайди-я!» Ўтмиши кўз ўнгида бирма-бир жонланди.
У гўдак эди.
Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:
— Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!
У бола эди.
Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:
— Тур, болам, мактабингга кечикасан!
У йигит эди.
Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:
— Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!
У эркак бўлди.
Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:
— Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!
«Ҳа, — деди у шивирлаб, — эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлга ташаккур!»

Мансур Жумаев

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Ўғли 10 дақиқада ўз вазифасини бажариб, хонасига кирганида, отаси ҳайратланиб қолди.

– Қандай қилиб бу вазифани тез бажардинг? – деб сўради отаси.

– Бу унчалик қийин эмас эди, – деб жавоб берди Пат.

“Хаританинг бошқа томонида, бир инсоннинг катта расми бор эди. Мен шунчаки майда қисмларни айлантирдим, одам қиёфасини тўпладим ва кейин яна қоғозни ўгириб, дунёнинг тўғри харитасини олдим. Менимча, агар инсон тўғри бўлса, дунё ҳам тўғри бўлади, деб ўйладим”.

Отаси бу гапларни эшитиб жилмайди ва боласига музқаймоқ учун пул берди.

“Агар инсон тўғри бўлса, унда дунё ҳам тўғри бўлади”, деб боланинг отаси маърузасига шу мавзуни қўйиш ҳақида ўйлади.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Katta va kichik buyumlarni yetkazib berish

Bu hujjatlar solingan papka, bayramona tort yoki butun boshli havo sharlari yuk mashinasi bo'lsin! Bizda har qanday vaziyat uchun yetkazib berish mavjud

Yuklab olish

#reklama
yandex.go.link


🔘"Ҳаёт мазмуни" тестининг жавоби



▶️ 1. Сахро бу сизнинг хаётингиз. Қум барханлари сизнинг ҳаётингиздаги муаммоли кунлар ва қийинчиликларни тасвирлайди. Агар, сахрода соғ ва саломат, чиройли кийинган ҳолатда ўзингизни тасаввур қилган бўлсангиз, сизда яшашга завқ ва ҳаёт кучи сақланиб қолган. Тинч ва текис сахро ҳаётингиздаги муаммосизлик ва бехавотирлик белгисидир. Кийимингиз сизни сахродаги гармселдан асрашга мўлжалланган бўлса, демак, сиз атрофдагиларга ишонмаяпсиз.

▶️ 2. Сирли кўза бу сизнинг ўтмишга муносабатингиздир. Бу кўза синган, эскирган, ичида ахлат ва қум тўлган бўлиши қалбингиздаги катта оғриқли кунлар белгисидир. Кўзанинг эски ва қадимийлиги унинг ичидаги моддасининг сизга ёқимли бўлиши ўтмишга ризолик билан қарашингиз белгисидир.

▶️ 3. От – бу сизнинг хаётингиздаги ишончли одамингиздир. Бу кучли ва сиз суяна олган инсонни исми ёки сифатини ушбу отда кўра олдингиз. У қариб қолган ва чиройидан хамма лол қолганлиги фақат ва фақат сизнинг ички тахлилингиз маҳсулотидир.

▶️ 4. Денгиз бу сизнинг тунги ҳаётга муносабатингиз хисобланади ва бу ерда бизнинг тахлилимиз ўринли эмас.

▶️ 5. Девор бу сизнинг муаммога муносабатингизни билдиради. Хатто шу отни энг ишонган одамингизни ҳам ортда қолдириб шу муаммодан ўта олдингизми? Ёки шу от билан бирга муаммоли девор олдида қолиб кетмоқдамисиз. Балким шу от билан бирга бу девордан сакрашга қўш қанот пайдо қила олгандирсиз?

▶️ 6. Ўрмон бу сизнинг одамлар ичида ўзингизни қандай тутишингизни билдиради. Агар, бу ўрмон қоронғу ва қўрқинчли бўлса, демак, сиз одамларга ишонмас экансиз. Агар, бу ўрмон нурли ва қуёшли, хайвонлари эса тинч хотиржамлигини тасаввур қилсангиз, демак, сиз одамларга ишонасиз. Сиз ишонган одамлар ишончингизни оқлаган, сабаби, одам ажрата олиш қобилиятингиз бор.

▶️ 7. Хайвонлар ва уларнинг ташқи кўриниши сизнинг эркакларга муносабатингиздир. Эркак киши эса учун аёлларга муносабати кўринишидир.

▶️ 8. Иккинчи кўза – бу сизнинг ҳозирги пайтдаги муносабатингиздир. Агар, сизнинг ҳаётингизнинг кўзадан чиққан ҳаёт сарчашмаси йўқ бўлса, демак, сиз уни қандай тасаввур қилдингиз экан?

▶️ 9. Йўлнинг иккига бўлинган жойи бу келажакка қанчалик ишона олаётганингизни билдиради. Орқадаги кунингизга қайтмоқчимисиз? Эртанги кундаги хар бир синовга тайёрмисиз?

Ушбу жавоблар орқали ўзингизни танидингиз ва ёқмаган жойларини ўзгартириш имконияти пайдо бўлди.

©Зебинисо Аҳмедова
➖➖➖➖➖➖
👉 ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


11:00да жавоби жойланади


🔘"Ҳаёт мазмуни" тести


▶️ 1. Сахрони тасаввур қилинг. Сахродаги қумни, ҳавони ва сизнинг ҳолатингизни тасаввур қилинг.

▶️ 2. Сахрода кетаётиб бир кўзага дуч келдингиз. У қандай кўза эди. Кўзанинг ташқи кўринишини қандай кўринди? Кўзанинг ичида нима бор? Кўзани олдингизми?

▶️ 3. Йўлда бир от кўринди. Бу отни тасвирланг. Унинг сизга муносабатини тасвирланг. Бу отга миниб бирор жойга отландингизми? Ёки у сизники эмас ва ундан йироқлашдингизми?

▶️ 4. Шу билан денгизга етиб келдингиз. Бу денгизни тасвирлаб беринг. Денгиз сувига тушдингизми?

▶️ 5. Денгиздан узоқлашдингиз ва бир девор олдига келиб қолдингиз. Бу девор сизга қанчалик тўсиқ бўлди? Бу тўсиқдан қандай ўтдингиз? Агар, тўсиқдан сакраб ўтишни хоҳласангиз, отни ташлаб кетишга тўғри келади. Отни ташлаб кетармидингиз?

▶️ 6. Девор орқада қолди. Сизнинг қаршингизда бир ўрмон пайдо бўлди. Ўрмон қандай кўринишда? У қўрқинчли ва қоронғу ўрмонми? Балки, ўрмоннинг ичида қушлар сайраётганлиги ва қуёш чарақлаб турганлиги кўринаётгандир.

▶️ 7. Ўрмондаги хайвонларни таърифлаб беринг. Улардан кўрқдингизми? Балки бу хайвонлар сизга дўстона муносабат билдириб, сизни кутишаётгандир. Уларга қандай муносабат билдирасиз?

▶️ 8. Ўрмондан чиқиб, яна ўша сахрода пайо бўлиб қолдингиз. Сирли яна бир кўза йўлингиздан чиқди. Бу кўзанинг кўринишини тасвирлаб беринг. Ушбу кўзанинг ичи нима билан тўлганлигини ҳаёлан тасаввур қилинг.

▶️ 9. Шу сахронинг охири икки йўл пайдо бўлди. Йўл иккига бўлинди. Бир йўл орқага сиз ўтган ва сиз танлаган бирор жойга олиб боради. Иккинчи йўл эса олдинга ва сизга номаълум келажакдаги бирор жойга етаклайди. Сиз қайси йўлни танлаган бўлардингиз?
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Yetkazish bilan nima yuborish mumkin?

Ofisdagi hujjatlar, unutib qoldirilgan kalitlar va quvvatlagichlar, yaqinlar uchun sovg'alar, uzoq kutilgan xonadoningiz uchun buyumlar va yana boshqa ko'plab narsalar

Yuklab olish

#reklama
yandex.go.link


#ФАКТ

Омма олдида сўзга чиқиш

Инсон ўзига нисбатан ишончни, дадиллик ҳамда омма олдида ҳотиржам, яққол гапириш қобилятини ўзлаштириш кўпчилик одамлар ўйлагандек, қийинчиликларнинг ўндан бирича ҳам бўлмайди.

Бу аҳолида машҳур одамларда ғойибдан ато этилгандек исътедод ҳам эмас. Уни ҳам машқлар ёрдамида ўрганиш мумкин

Шахмат ўйинини ўргангандек бир гап, ҳолос.

Ҳар бир одам ўзида яшириниб ётган қобилият кўзини очиши мумкин, бунинг учун унда кучли хоҳиш-истак бўлса кифоя.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Oyiga 10,8 mln so'mgacha

😊 Toshkentda kuryer bo'lish oson

🚗 Avtomobilda, velosipedda, piyoda 🏃‍♂️

📅 Qulay jadval

💰 Yangi kuryerlarni taklif eting va pul mukofotini qo'lga kiriting

Registratsiya

#reklama
eats.yandex.com


#Ҳақиқат

Япон халқининг доно фикрлари

🔥Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.

🔥Кетаётганни тўхтатма, келаётганни ҳайдама.

🔥Тез бу - секин, лекин танафуссиз дегани.

🔥Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан, яхши одамнинг душмани бўлган яхши.

🔥Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

🔥Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!

🔥Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади.

🔥Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.

🔥Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!

🔥Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.

🔥Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сизнинг Хисобингизга 365 кун тушурилади, Уни БАХТЛИ яшашга сарфланг🙂

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


​🎅🎅🎅🎅
Қорбобожон қорбобо
Совғалари бор бобо
Агар қопи бўлмаса
Лўлилардай хор бобо
Тезроқ келиб қорбобо
Янги йилни бошлаб кет
Қорқизингни бир ойга
Бизни уйга ташлаб кет
Чанада кел қорбобо
Менга деса ғозда кел
Духинг етса мабодо
Бахорда кел ёзда кел
Айфоним сотдим янги
Битта самсунг олиб кел
Йўл йўлакай пайнетдан
Шётига пул солиб кел
Биз сени кўп кутмаймиз
Чақирганда чопиб кел
Карзин туламай кетган
Дўстларни хам топиб кел
Қорбобожон қорбобо
Сал нормалний кийин сан
Совғаларинг бўлмаса
Хамма жойда бир тийин сан
Сен келсанг эй қорбобо
Янги йил хам тўларди
Қариганда қизил кийим
Киймасанг хам буларди.😂😂

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


🎄КЕЛАЁТГАН ЯНГИ  ЙИЛ
МУБОРАК  БЎЛСИН!

Яқинлашиб келаётган 2025- йилда хонадонингизга омад ва бахт, Оилавий қувонч ва хотиржамлик сизни тарк этмасин!
Ҳамиша Аллоҳнинг назарида бўлинг. Дастурхонингизга файзу барака берсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чехрангиз порлоқ бўлсин!🤲

🎄 ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


👉Бирор киши ёки бирор нарса ҳақида тинимсиз салбий фикрлаяпсизми?

📌 Ҳаётимизда бирор ёмон нарса рўй берса, унинг 5 та яхши томонини топинг, ўшанда енгил тортасиз. Ёдингизда бўлсин, ҳар бир нарса яхшиликка, сизнинг фойдангизга, сизнинг ўсишингиз ва ривожланишингиз учун рўй беради.

📌Бирор киши ҳақида салбий фикрларингиз кўпайиб кетган бўлса, ўша инсоннинг 5 та яхши ҳислатини сананг ва яна енгил тортасиз.

👉Ҳар битта ёмон фикр ўзимизга ўз аксини кўрсатиб, ёмон натижани олиб келиб беради. Шунинг учун ёмон фикр келиши билан дарҳол қувиш керак.

👉 ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Нима учун кўп ухлаш кам дам олиш каби ёмон?

Уйқуга тўймасликнинг салбий оқибатлари кўп: чарчоқ ва диққатни йўқотишдан тортиб бир дунё кофе ичмагунча ўзини уйғоқ ҳис қилмасликкача. Бу ҳолат мураккаб сессияни топширган ёки «эртага — охирги муддат» ибораси у учун жуда яхши таниш бўлган ҳар бир кишига маълум. Бироқ, керагидан ортиқ уйқу ҳам жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

Деярли бир ярим миллион катта ёшли инсонлар иштирок этган кенг миқёсли тадқиқотда қизиқарли статистик қонуният аниқланди. Кунига 6 соатдан кам ухлайдиган одамларнинг одатий 8 соатлик дам олиш имкониятига эга инсонларга қараганда ҳар қандай соғлиқ муаммосидан барвақт ўлим топиш хавфи 12 фоизга юқори деб топилди. Аммо ҳар куни 9 соатдан кўпроқ ухлашни яхши кўрадиганлар учун ушбу таҳлика янада кўп — 30 фоизгача!

Шунингдек, инсонда 8-9 соатдан кўп ухлаш билан ўтказиш истаги доимий равишда пайдо бўлиши юрак-қон томир касалликларининг хавфли белгисидир.

Умуман олганда, узоқроқ ухлаш баъзан яхши танлов албатта. Аммо эркаланмасдан уйқуни муайян меъёрлар ичида тутишга ҳаракат қилиш маъқул. Бундан ташқари, айни меъёрлар аллақачон ҳисоблаб чиқилган.

Самарали ва соғлом бўлиш учун қанча ухлаш керак?

Америкалик мутахассислар бу савол устида жиддий бош қотиришди. Улар дунёнинг етакчи олимлари — уйқу мутахассислари, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли ташкилотларнинг вакиллари: неврологлар, психиатрлар, геронтологлар, педиатрлар орасидан танлаб олинган экспертлар гуруҳини тузишди...

Тадқиқотчилар икки йил давомида уйқу, унинг тана ва фаровонликка таъсири билан боғлиқ илмий нашрлар ва ҳисоботларни диққат билан ўрганиб чиқишди. Натижада, ёшга қараб дам олиш давомийлиги бўйича янгиланган тавсиялар пайдо бўлди:

* Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) — 14-17 соат.
* Чақалоқлар (4–11 ой) — 12-15 соат.
* Болалар (1-2 ёш) — 11-14 соат.
* Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) — 10-13 соат.
* Кичик мактаб ўқувчилари (6–13 ёш) — 9-11 соат.
* Ўсмирлар (14-17 ёш) — 8-10 соат.
* Ёшлар (18-25 ёш) — 7-9 соат.
* Катталар (26-64 ёш) — 7-9 соат.
* Кекса одамлар (65 ва ундан катта) — 7-8 соат.
Рақамлар ҳар бир кишининг индивидуал хусусиятлари билан боғлиқ. Яъни, бизга керак бўлган уйқу миқдори нафақат ёшга, балки турмуш тарзи, фаоллик даражаси ва саломатликнинг умумий ҳолатига ҳам боғлиқ.

Уйқуга тўйишни бошлашнинг ягона усули бу уйқунинг давомийлигини соғлом чегаралар ўртасида тутишдир.

Кўпинча шундай бўладики, соат 23:00 да ухлашга ётиб, соат 6:30да уйғонасиз. Аммо, тавсия этилган меъёрга амал қилган бўлсангиз ҳам ўзингизни етарлича ухламагандек ҳис қиласиз.

Сабаби шундаки, уйқу циклик ҳодиса. У ҳар бири тахминан 90 дақиқа давом этадиган 5-6та вақт оралиғидан иборат. Циклнинг бошида уйқуга кетамиз, ўртага яқинроқ — қаттиқ ухлаймиз. Охирига келиб эса, тана осонгина уйғонишга тайёр — мусиқа ёки айтайлик, қуёш нуридан.

Қисқача хулоса: Тез ва бардам уйғониш учун вақтни тўғри тақсимланг.

Яна бир тавсия — уйқу сифатини кузатадиган ва ўз вақтида уйғотадиган мобил дастурлардан бирини ишлатиш ҳам мумкин. Замонавий смартфонларнинг ҳар бирида уларни учратиш мумкин.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Уйқуга тўйиш учун қанча ухлаш керак?

Олимлар муайян вақтни аниқлашди.
Бир қарашда, ҳаммаси оддий кўринади: мириқиб олиш учун иложи борича кўпроқ ухлаш керак. Аммо бу ҳаммаси эмас.


#Мотивация

Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, қадр - қиймат, дийдор , муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.

Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:

• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг жонона қайда;

• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.

• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИСТАКНИ МАҚСАДГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИН?

Умуман олганда инсон ичидаги бирор қобилият инсон эҳтиёжини қондириши учун ўзини синаб кўришни тавсия қилганида истак пайдо бўлади.

Сизнинг бу қобилиятингиз яъни илмингиз, хунарингиз, расм чиза олишингиз, ашулла айта олишингиз ўзида куч топса, қобилиятни ишлатишга эҳтиёж яъни мақсад пайдо бўлади.
Мақсад пайдо бўлганида унга етакловчи кучнинг оти ирода дейилади.

Эски жигулига янги чиққан машиналарнинг моторини, баллонини, умуман олганда эксковаторнинг ўядиган жихозини ўрнатсак нима бўлади. Албатта эски машина бу янгиликларни кўтара олмаслигини тушундингиз. Демак, инсон эски жигулиликдан янги Малибу русумига ўтиши учун янгиликларни секин-аста бажариши керак экан. Аввало ички юраги мотори ўзгариши лозим. Сизнинг ичингида юрагингиз отникидек қўрқмас бўлиши хаваснинг мақсадга айланишига сабаб бўлади.

Ҳамма янги Малибу, Ласеттию, Каптива бўпкетса, ким эски жигули бўлади дерсиз. Ҳаёт ўзгармоқда, яқин келажакда ҳамманинг юраги қўрқмас, мияси илмли ва ҳаракати кучли бўлиш эҳтимоли бор дерсиз?

❗️Ўша пайтда ласетти, малибу худди аввалги жигулидек бўлиб қолиши мумкинлигини унутманг.

©Зебинисо Аҳмедова
➖➖➖➖➖➖

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


#Maslahat
🙁Xafagarchilikdan qutilish usullari...!!! (Psixologik maslahat)

Hayotingizda bir marta bo'lsa
ham sevgan insoningizdan
xafa bo'lganmisiz?Bunday
paytda dunyo ko'zingizga qorong'u ko'rinib, o'zingizni
atrofdagilarga kerak emasdek his qilasiz, go'yo hech kim sizga yordam berolmaydigandek. Aslida-chi? Xafalikni
tezroq unutib, vaziyatni boricha qabul qilish kerakmikan?Balki ziddiyatning asl sababi xafa bo'lishga arzimasdir.
Bu erkak va ayolning o'rtasida tez-tez uchraydigan holat. Odatda biz mayda
va arzimas sabablarni katta fojiaga aylantirishga moyilmiz va hech nimada aybi yo'q insondan ranjib yurishga odatlanganmiz. Keling shu
xafagarchiliklarni bir chetga surib xafagarchilikdan qutilish usullarini bir ko'rib chiqaylik.

1-usul
Ranjish, alam, pushaymonlikdan bir umrga qutulmoqchi bo'lsangiz, alamingizni birovdan olishga urinmang.Bir narsani yodda tuting: hech kim sizdan qarzdor emas!

2-usul
Hissiyotlarni yig'ishtirgan holda,
vaziyatni tahlil qilamiz. Qarabsizki, aybdan holi harakatlar qoladi, xolos.Ularga vaqt ketkazib, xafa bo'lishning keragi yo'q. 3-usul Sizga tosh otganda paxta oting.Buning
ma'nosi, jaxl otida sizga o'shqirayotgan insonga yumshoq muomala qiling,
shunda u tezroq tinchlanadi va qilgan ishidan pushaymon bo'ladi. 4-usul Tanqiddan qutulmoqchimisiz-hech nima
qilmang, hech narsa demang, hech kim bo'lmang!

5-usul
Sizni xafa qilishganlarni kichkina bolalar deb tasavvur qiling.Ular shunchaki
jaxlingizni chiqarishmoqchi, xolos.Axir ular bilan teng bo'lmaysiz-ku.

6-usul
Xafagarchilikka kelajak nazari bilan qarang. Besh yil o'tib, xuddi shu vaziyatda ranjigan bo'lasizmi?Shu paytgacha qancha dil og'riqlarini eslay olasiz o'zi?

7-usul
Keyingi safar xafa bo'lishdan avval "shu harakatim nima natija berarkan" deb o'ylang. Hayajonlanganingiz bilan muammo hal qoladimi? Xafagarchilikning yomon oqibatlari: Ranjishlar yig'ilib boraverishi yaxshilikka olib kelmaydi. "Hammadan ranjigan odam" boshqalarga qaraganda tezroq asabiylashadi, bu esa salomatligiga ta'sir etmay qolmaydi. MASLAHAT: katta dalaga chiqib, ovozingiz boricha baqiring.Bu mashg'ulot ranjish bilan birga asabiylik holatini ham biroz yo'qotadi. Nima bo'lganda ham, ranjishni
o'zingizdan uzoqroqqa xaydang. Uning qalbingizga in qurishiga aslo imkoniyat bermang. Yuragingizda doimo gullar ifor taratib tursin!

👉BIZGA 👆QO'SHILING

ПСИХОЛОГИЯ

20 last posts shown.