Америкага кетсам ҳаётим яхшиланиб кетади, ҳаммаси зўр бўлиб кетади, пулим кўп бўлади, ҳеч қандай муаммосиз яшайман…Тўхтанг! Сизга осон ва чиройли бўлиб кўринаётган ҳаёт ҳақиқатдан ҳам шундаймикан? Ҳеч қачон тажриба қилиб кўрмагунча у ҳаёт зўр ёки зўр эмаслигини билиб бўлмайди. Бу муҳитни кўрган инсон сифатида айта оладиган гапим: ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарози.
Ҳозир бу постимга ақллилар чиқиши мумкин: Чарос уялмайсизми, Аллоҳ сизни қодир қилган бошқаларнимас, шунга шукур қилсангиз бўлмайдими? Сиз ҳам шукур қилишингиз керак бўлган нарсаларингиз борлиги учун бундай постларни ёзаман, қаранг ота-онангиз, оилангиз ёнингизда сиқилган пайтингиз дарров бориб уларни бағрингизга боса оласиз, шунинг ўзи энг катта устунлигингиз.
Америкада ёки бирор бир чет элда ўқийдиган, ўша сиз ҳаётини орзу қиладиган одамингиздан сўранг, неча марта ҳаммасини ташлаб кетворишни ўйлаганини, неча марта уйини соғиниб йиғлаганини, неча марта сиқилиб кечаси ухламай чиққанини айтиб беради. Университетида ҳалол овқат камлиги учун бир хил овқатни бир неча ойлаб қайта-қайта олиб безиб кетганини, топшириқлари кўплигидан ва қийинлигидан неча марта тушкунликка тушганини, Америкага келганидан кейин қанчалик одамови бўлиб қолганини, касал бўлганида ўзини ўзи қандай даволаганини ҳамма ҳаммасини айтиб беради.
Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? Бу ерга бутунлай кўчиб келиб, шу ерда қолиб кетдингиз. Шу мусулмон бўлмаган, ўз динига ҳам эга бўлмаган давлатда ўлигингиз қолиб кетишини бир ўйлаб кўринг. Авлодингиз шу ерларда қолиб кетишини, авлодингиз бошқа миллатлар билан аралашиб йўқолиб кетишини бир ўйланг. Сиз учун билмадим, аммо мен учун булар қўрқинчли. Мен фарзандларимни ёки мендан кейинги авлодимни бу ерда туғилиб, бу муҳитда катта бўлишини хоҳламасдим.
Айтсам гап жуда ҳам кўп, ҳар доим ҳам кўзингизга яхши кўринган нарсани яхши деб қабул қилаверманг, унинг ортида аслида бошқа нарсалар ҳам бўлиши мумкин.
University of Missouri талабаси Чаросхон Ўктамбоева
@uzbekistonlikuz